М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Тупроқлар билан боғлиқ халқ (маҳаллий) географик терминлари
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ¿БичилганÀ ер
- ¿кўса ерÀ
- ¿Соз тупроқÀ
Тупроқлар билан боғлиқ халқ (маҳаллий) географик терминлари.
Бўз ер, бўз тупроқ, ÀбичилганÁ ер, бузуқ ер, замин, заранг ер, кўса ер, партов ер, рег (регистон), соз тупроқ, тақир, шўр, шўртоб, шўрхок, қўриқ ер, ÀтирикÁ ер, ÀўликÁ ер, ÀсемизÁ ер, ÀориқÁ ер, сарған ер, қумлоқ каби терминлар халқ оғзаки нутқида кўп ишлатиладиган, тупроқшуносликка оид терминлар қаторига киради. ¿БичилганÀ ер термини турли сабабларга кўра тупроқнинг ортиқча қуриб кетиши, сурилма бошланиши, ер пўстининг гумбазсимон кўтарилиши, қаттиқ ер қимирлашлари натижасида ёрилиб кетган ерга нисбатан ишлатилади. Фойдаланиш учун яроқсиз ўр-қир ерлар бузуқ ер дейилади. Бундай ерларда эрозия натижасида турли хилдаги жуяклар ва чуқурликлар пайдо бўлади. ¿БўзÀ сўзи ажойиб сўз ясовчи компонентдир; ундан бўз ер, бўз сув (сарғиш, лойқа сув), бўз тупроқ сўзлари ясалган. ¿БўзÀ сўзининг ÀянгиÁ, ÀёшÁ маънолари ҳам бор. Бўз ер - қўриқ ер, ҳайдалмаган ер, ҳосилдор ер. Бўз тупроқ – Ўрта Осиёда кенг тарқалган тупроқ тури, асосан, денгиз сатҳидан 300 – 1600 м гача баланд ерларда тарқалган. Лёсс, лёссимон гил, чағиртошли, шағалли ётқизиқлар устида пайдо бўлади. Бўз тупроқ уч хил турга бўлинади: оч тусли, тўқ тусли ва типик (оддий) бўз тупроқлар. Халқимиз орасида қаттиқ, зич тупроқли ерлар берч ер, берч тупроқ деб юритилади. Бундай ерларга сув сингмайди ва ёғингарчилик пайтида кўлмаклар ҳосил бўлади. Қурғоқчилик вақтида эса ер юзаси ёрилиб – ёрилиб кетади ва тақирларнинг берч тури ҳосил бўлади. Ўсимлик ўсмайдиган тақир, яланғоч ерларга ¿кўса ерÀ дейилади. Илгари экин экилиб, кейин дам бериш учун экилмай, ҳайдамай қўйилган ер партов ер деб юритилади. 121 ¿Соз тупроқÀ - заррачалари жуда майда тоғ жинси, берч – ёпишқоқ тупроқ. Тақир – чўл ва чала чўл ўлкаларида пастлик жойларни эгаллаган анча кенг, деярли теп-текис майдонлар. Ер юзасида, асосан, гил жинслар тарқалган бўлади. Ёғингарчилик вақтида кўпинча сув тўпланиб, саёз кўлларга айланади. Кун исиши билан сув буғланиб кетиб, юзада бетартиб ёриқлар ҳосил бўлади. Тақирларда олий ўсимликлар ўсмайди, фақат сувўтларигина учрайди. Тупроқда чиринди миқдори кам – 0,3-0,8%. Тупроқни баъзан шўр босади. Тақирлар, одатда қум тепаликлари орасидаги ботиқларда, текис пастқам ерларда бўлади. Кўпинча қадимги дарё водийларида, дельталарда, тоғолди текисликларида учрайди. Тақирлар дарё водийларида, дельталарда, тоғолди текисликларида учрайди. Тақирлар икки хил бўлади: берч тақир ва бўзлоқ тақир. Берч тақирларда одатда зарралари чангсимон оғир механик таркибли гил тарқалган бўлади. Бу ерда бир дона ҳам гиёҳ кўринмайди. Бўзлоқ тақирлардан тупроқ механик таркибида гил билан бирга қум ҳам бўлади. Ер юзаси унча ёрилиб кетмайди, ҳар ер – ҳар ерда кавар ва бошқа ўсимликлар учрайди. 1 Халқимиз орасида Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling