М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биогеографияга оид халқ (маҳаллий) географик терминлари.
шўр,
шўртоб, шўрҳок терминлари кенг ишлатилади. Шўр термини, асосан, пастқам ерларда таркиби минераллашган ер ости сувларининг ер бетига чиқиши ёки кўлларнинг ёзда қуриб қолиши натижасида тупроқда тузларнинг йиғилишидан ҳосил бўладиган ботқоқ, шўр ерга нисбатан қўлланилади. Қурғоқчил ўлкаларда кенг тарқалган. Таркибида асосан ош тузи кўп бўлган тупроқли ерлар шўртоблар дейилади. Шўртоблар дашт, чала чўл, чўл зоналарида кенг тарқалган. Бу ерларга экин экиш учун тупроқни ювиш керак бўлади. Қурғоқчил ўлкаларда таркибида умуман туз кўп бўлган тупроқли ерлар шўрхоклар деб юритилади. Шўрхоклар ер ости сувларининг тупроқ юзасидан буғланиб туришидан ҳосил бўлади, тупроқ юзасида туз таъсириди қатқалоқ ҳосил бўлиши мумкин. Баъзан билқиллама 1 Ҳасанов Ҳ.Ҳ. География терминлари луғати. -Т.: 1964. Б.-20. 122 шўрхоклар ҳосил қилади. Шўрхоклар ерларни нотўғри суғориб, сизот сувлари сатҳини кўтариб юборишдан ҳам вужудга келади. Деҳқончилик учун яроқли бўлган, лекин узоқ вақт ҳайдалмай қўйилган ерлар қўриқ ер деб аталади. Қўриқ ерлар ўсимликлар билан қопланиб ётади, тупроғи унумдор бўлади. Шўрхок ерлар, қамиш қуриб қоладиган тўқайлар ¿сарған ерÀ, ¿сарған қамишÀ деб аталган. 1 Хуллас, тупроқшунослик билан боғлиқ терминлар халқ оғзаки нутқида кўпчиликни ташкил этади, баъзан илмий адабиётдан ўрин олмаган терминлар ҳам учрайди. Галдаги вазифалардан бири шундай терминларни тўплаш ва уларнинг ўзига хос ÀҚизил китобиÁни яратишдир. Биогеографияга оид халқ (маҳаллий) географик терминлари. Ўрта Осиё халқлари қадим замонлардан буён набобатшунослик, халқ табобати билан шуғулланиб келади, зеро бутун дунёга машҳур аллома Абу Али Ибн Сино ҳам асли Ўрта Осиёликдир. Табиийки, халқ табобати ўсимликшуносликка асосланади, шунинг учун геоботаникага оид терминлар ҳам қадимийдир. Аксарият холларда геоботаникага оид халқ (маҳаллий) терминлари топонимлар (жой номлари) таркибида сақланиб қолган. Улардан мисоллар келтирамиз. Буғдой, арпа каби экинлар ўриб олингандан кейин қолган ғалла пояси (анғиз) ангор деб юритилган. Ангор термини XIV асрда ўлчов бирлиги сифатида ишлатилган. Сурхондарёдаги Ангор топоними шу билан боғлиқ бўлса керак. Бетага – майда ўт ўсимлиги, Зомин туманида бетага ўсимлиги номи билан аталган яйлов бор, бундан ташқари, Тошкент вилоятида Бетагалисой, Бетагали каби топонимлар ҳам шу ўсимлик номи билан боғлиқ. 1 Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изоҳли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979. 125-б. Яна қаранг: Мурзаев Э. и др. Словарь местных географических терминов. -М.: 1959 стр. 219-220; Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984. С.540-541; Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994. 105-б. 123 Бобур бетага ўсимлигини ажойиб таърифлаган:À…Ўт тоғининг ва пуштасининг ва жулғасининг бирдек бўлур ва ҳўб бўлур, аксар бутака ўти бўлур, отга бисёр созвор ўттур. Андижон вилоятида бў ўтни бутга ўти дерлар, важки тасмияси маълум эмас эрди, юу вилоятда маълум бўлди. Бу ўт бута-бута (яъни тўп-тўп М.М.) чиқар учун бутага дерлар эмишÁ. 1 Бу термин кейинчалик бетага бўлиб кетган бўлса керак. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling