М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Тобилғи - қизил танали, ёғочи қаттиқ бута. ÀБобурномаÁда тобулғу


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Тобилғи - қизил танали, ёғочи қаттиқ бута. ÀБобурномаÁда тобулғу
тарзида тилга олинган: ÀТобулғу йиғочи бу тоғларда бор, ўзга ҳеч ерда 
бўлмас. Тобулғу бир йиғочедур, пўсти қизил, асо қилурлар, қамчи дастаси 
ҳам қилурлар, тарош қилиб тиргаз қилурлар, ҳейли яхши йиғочдур…Á
2
ÀДевону луғатит-туркÁда тавилқу

Àқизил тол дарахтиÁ деб 
изоҳланган.
3
Бу сўзнинг тавилғуч шакли ҳам бўлган. Тобилғи деган жой 
номи ҳам бор. 
Шилви – Ўрта Осиё тоғларининг пастроқ жойларида ўсадиган бута. 
Ундан панжшаха, дук (йик) каби буюмлар ясалган. Зомин туманида 
Шилбили қишлоғи ва шу номдаги довон бор.
Қараған – тиканли бута, Маҳмуд Кошғарийда қарақан шаклида 
учрайди.
4
Қозоғистондаги Қарағанда шаҳри номи шу ўсимлик билан боғлиқ.
Юқорида қайд этиб ўтилган терминларнинг кўпчилиги маҳаллий 
терминлар бўлиб, кўпчилик учун номаълум, тушунарсиз бўлиши эҳтимол. 
Чунки бу ўсимлик номлари, биринчидан, маҳаллий бўлиб, кенг тарқалмаган, 
иккинчидан, 
айримлари 
эскириб 
муомаладан 
чиқиб, 
фақат 
жой 
номларидагина сақланиб қолган.
Мамлакатимизнинг турли жойларида айрим ўсимликлар турлича 
қўлланилади. Хусусан, исириқ шифобахш ўсимлиги айрим жойларда 
адрасман, адрашман, хазориспанд шаклида қўлланилади. Ўрта Осиё
заминида 
қадимдан 
ишлатилиб 
келинаётган 
геоботаникага 
оид 
терминларнинг кўпчилиги илмий-байналмилал терминлар қаторидан ўрин 
олган.
1
қаранг: Кошғарий Маҳмуд. Юқоридаги асар. 388 бет.
2
қаранг: Бобур З.М. ÀБобурномаÁ. -Т.: ÀЮлдузчаÁ, 1989. Б.-8.
3
қаранг: Кошғарий Маҳмуд. Юқоридаги асар. – 451-бет.
4
қаранг: Кошғарий Маҳмуд. Девону луғатит турк. -Т.: 1960. I т. Б.-149.


125
Ўрта Осиё ўсимликларини тадқиқ этган геоботаник олим Е.П.Коровин 
ўз 
имлий 
ишларида 
ўсимликларнинг 
маҳаллий 
номларидан 
кенг 
фойдаланган.
1
Унинг илмий ишларида аржик, арпа, арча, бодом, буюрғин, 
буғдой, дўлана, жийда, жузғун, жут, зирк, ўрик (турли навлари), қовун (турли
навлари), мош, нор, олча, отқулоқ, шафтоли (турли навлари), пиёз, ранг, 
тамаки, ҳандалак, ҳурмо, шакарпалак, янтоқ, ўрик, қиёқ, қизил мурч, ғўза, 
ғумай каби терминлар асл ҳолича, таржима қилинмасдан ишлатилган.
Хулоса қилиб айтганда, геоботаникага оид халқ терминлари тарихи ҳам 
узоқ ўтмишга бориб тақалади. Уларнинг айримлари эскириб, кўпчилик учун 
тушунарсиз бўлиб қолган бўлсада, улар топонимлар тарзида сақланиб қолиб, 
турли ёзма манбаларда, баъзан (айрим ҳудудларда) оғзаки нутқда изоҳи ҳам 
бор. Жой номлари таркибидаги геоботаник терминлар шу ерда қайси 
ўсимлик тури кўпчиликни ташкил этишини, миқдори бўйича устунлик 
қилишини кўрсатиб туради. Бундан ташқари, айрим ҳайвонот олами номлари 
билан боғлиқ терминлар жой номларига ўтиб, шу жойларда қандай
ҳайвонлар кенг тарқалгани, ўтмишда яшаб ўтгани ҳақида маълумот беради.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling