М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Рельефга оид халқ терминлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

1. Рельефга оид халқ терминлари. Асарда тоғ термини билан бир 
қаторда кўҳ термини ҳам баробар ишлатилган. Бунда кўҳпоя (тоғ этаги, 
адир), кўҳий (тоғлик) терминлари ясалган.
Бобур тоғ этагини тоғ доманаси ёки кўҳ доманаси деб атаган. 
Қулла – чўққи, тоғ қулласи – тоғ чўққиси демакдир. Пушта - атрофга 
нисбатан кўтарилиб турган ер, тепа, баландлик, қир; туз ер - текис ер, туп-
туз ер – теп-текис ер, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит-турк”ида ҳам 
шундай (I, 314); довон - Àтоғларнинг ошиб ўтиш осон бўлган жойиÁ, кўтал, 
добон, банд деб ҳам ишлатилган. Довонларнинг қор босиб қолиши йўллар 
боғланур деб аталган. À…Гурбон туманида…кўталларни банд дерлар. Гур 
сар бу кўтал била борилур, ғолибо ул жиҳатдин Гурбанд деб турлар…Á
5
. Бу 
Бобурнинг моҳир топонимист эканлигига яна бир мисолдир. Танги – дара, 
тоғ оралиғидаги йўл, чуқур дарё водийси; танги ўрнида дара ҳам ишлатилган. 
Жар -
юмшоқ жинсларнинг ўйилиб, ювилиб кетиши натижасида ҳосил 
1
қаранг: Абу Тоҳирҳўжа Самарқандий. ÀСамарияÁ. Мерос тўплами.-Т.: 1991.-Б. 19-62.
2
қаранг: Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Бобур сайёҳ ва табиатшунос.-Т.: ÀЎзбекистонÁ, 1983.-Б. 33.
3
қаранг: Бобур З.М. ÀБобурномаÁ (нашрга тайёрловчи П.Шамсиев) -Т.: 1989-Б. 251.
4
Ўша асар. 267-бет.
5
қаранг: Бобур З.М. ÀБобурномаÁ -Т.: ÀЮлдузчаÁ, 1989.-Б.123.


24
бўлагн чуқурлик. Камар – тоғ ёки тепалик ёнбағрида ёйсимон ўйилган 
чуқурлик, бу қуруқ ўзан бўлиши ҳам мумкин.
Маълумки, Бобур ов қилишни яхши кўрган ва моҳир овчи ҳам бўлган. 
Айниқса тоғларда ов қилинадиган жойлар кўп бўлган, бундай жойларни 
овлоқ деб юритишган. Дарё қайирларида ҳам овлоқ кўп бўлган. Паргана 
атрофлари тоғлар билан ўралган ва бир томони очиқ бўлган водий. Учма
чуқур жар ёқаси, тик ёнбағир, ундан ўтган йўл – учма йўл, Бобур кичик ва 
паст тоғларни ушоқ тоғлар, Деҳли атрофидаги паст тоғларни эса тоққина
деб атаган. ÀТоғ этагидаги жарлик, кириш қийин бўлган жой, боши берк 
дара, чуқур ер, тоғ белиÁ – арғадол дейилган. Тоғлардаги қор ва коваклар 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling