38
ишлатилган.
Жайҳун (джейхун) дарё. Дарёнинг катта ирмоғи – жўй, уни
руд
деб ҳам аталади. Катта дарё эса
жайҳун деб аталади (III, 72);
Дуоб (дуаб) –
икки дарё (III, 296);
Қўра (кура) – араб географлари Фарғонадаги
бир неча
қишлоқлар тўдасини
қўра деб аташган (қаранг:
ўрчин, рустак);
қўрғон
(курган) – шаҳар, қалъа (III, 288);
қўрғонча (курганча) – кичик қишлоқ
(“замки”) (III, 244).
Кўпгина араб географлари Бухоро шаҳрини уч қисмга бўлишади:
ўрда
(цитадель), форсча
кўҳандиз – эски қалъа;
мадина (шаҳар), форсча
шаҳристон; рабод – шаҳар атрофи (қаранг:
рабод III, 380);
қир (кыр) – усти
ясси, гумбазсимон тепаликлар. Ўрта Осиёдан ташқарида ҳам кенг
ишлатилган (III, 167);
лалми (ляльми) – баҳорикор ерлар,
лалми ерлар,
суғорилмай деҳқончилик қилинадиган ерлар (III, 117). Кўриниб
турибдики,
В.Бартольд деҳқончиликка оид тарихий
терминлар билан биргаликда,
ҳозирги асосий луғат таркибида бўлган терминларни ҳам қўллаган.
Do'stlaringiz bilan baham: