М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
1.4.2. 1940 – 1990 йиллар
1940-1990 йиллар ҳам ўзбек географик терминшунослиги тарихида алоҳида бир даврни ташкил этади. 50-йилларнинг бошларида бир гуруҳ географлар томонидан “Қисқа русча-ўзбекча география терминлари луғати” 1 тузилди. Ушбу луғат “... илгариги барча луғатлардан анча афзал бўлиб, географиянинг кўпгина соҳаларини қамраб олган янги ва тартибли луғат эди...”. 2 Луғат ҳақида матбуотда бир неча ижобий фиклар билдирилган мақолалар эълон қилинган, шу билан бирга айрим эътирозлар ҳам бўлган. Ўзбек географик терминшунослигининг тарихида, ривожланишида ҳассос олим, моҳир педагог, географ-терминшунос Ҳамидулла Ҳасанович Ҳасановнинг ўрнини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Ҳ.Ҳасановнинг “География терминлар луғати” 3 китобида ўзбек географик терминшунослигининг манбалари ва тараққиёти, халқ терминларидан намуналар, географик терминларнинг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча луғати берилган. “...Русча терминлардан “степь”нинг дашт, “пустыня”нинг чўл, “впадина”нинг ботиқ, “водораздел”нинг сувайирғич “залив”нинг қўлтиқ деб ва бошқа шу каби кўплаб терминларни ўзбек географик терминологиясида мустаҳкам қарор топтириш олимнинг хизмати натижасидир”. 4 Китобда терминларни танлаш тамоиллари ва айрим халқ географик терминларининг изоҳи ҳамда этнонимлар келтирилган. Луғатдаги халқ терминлари “Девону луғатит турк”, “Бадойи луғати” 5 “Килурнома”, Шайх Сулаймон Бухорийнинг “Луғати чиғатой ва туркий усмоний”, Л.З.Будаговнинг луғатидан 6 ва турли саёҳатлар давомида тўпланган. Арғадол, орқа, “тоғнинг оғзи”, учма, ўр, олатоғ, қоратоғ, ўй, ўй- қир, ўйдин, ўйқин ер, байир (бойир), тирсак айри (айрилиш), осилма (йўл), сакратма, сангборон (санг бўрон), этак, тумшуқ, кўл, қоракўл, бўз (ер, сув, 1 Долимов Н., Қориев М., Ҳасанов Ҳ., Мирбобоев М. Қисқача русча-ўзбекча география терминлари луғати, - Т.: Ўқувпеддавнашр, 1953. 2 Ҳасанов Ҳ. География терминлари луғати. -Т.: ÀФанÁ, 1964.-Б.10. 3 Ҳасанов Ҳ.Ҳ. География терминлари луғати. -Т.: ÀФанÁ, 1964. 4 қаранг: Қораев С., Раҳимбеков Р., Ғуломов П. Географиядан изоҳли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979.-Б.4. 5 Боровков А.К. Бадаи ал-лугат. Словарь Тали Имани Гератского.- М.: 1961. 6 Будагов Л.З. Словарь туреко-татарских наречий.- Т.: I и II.-М.: 1961. 44 тупроқ), тўрткўл, чинк, чопқун ёғин, қорадовул, гармсар, сарсар, ангиз (ангқизоқ), жилтир муз, серка муз, муздоқ (дўл), яқориқон, ел ёқ, обдон, терс оқим, гирдоб, оқма, оёқ (одоқ), бутоқ (шохча, қўл), зих, қодир ер, эркуз сув, оқим, чуқурдон, сел (селдара), гузар (кечув), ўзгун сув, ўзбурма, тойиғ, қўл, қопчиғай, кўксув, қисноқ, қумтош (тошқум), тўқай, қўшорол, ойқин кўл, чиғир ва бошқа кўпгина халқ терминлари изоҳлаб берилган. Булардан ташқари, халқимизнинг минг йиллар давомида табиат ҳодисаларига зеҳн солиб, қизиқиш билан қараб, кузатиб келиши натижасида пайдо бўлган халқ иборалари ҳам таҳлил этилган. Чилла, “ой ўтов тутди”, аямажиз, бешқўноқ, “ўт ёқмас ойи” (апрель), “сорча” (июль), қирқкуяк (август), мезон ойи (сентябрь), “қорача” (октябрь), “хазон ойи” (хазонрезги) (октябрь- ноябрь), “қозон ойи” (ноябрь), “сўғум ойи” (ноябрь-декабрь), “қантар ойи” (декабрь), “опқон” (январь) каби термин ва ой номлари, “жавзода арпа пишади”, “асад экинингни ясат”, “қантарда қарға одимидан кун узаяди”, “аямажиз олтин кун, қаҳри келса қаттиқ кун” каби халқ нақллари изоҳланган. Ҳ.Ҳасановнинг “Маҳмуд Кошғарий” 1 китобчасида ҳам халқ геогарфик терминлари изоҳланган. 1958 йили А.С.Барковнинг “Словарь-справочник по физической географии” китоби ўзбекчага таржима қилинди. 2 Лекин ўзбек тилида маҳаллий муаллифлар томонидан ёзилган географиядан биринчи изоҳли луғат 1979 йилда ёзилди. 3 С.Қораев, П.Н.Ғуломов ва Р.У.Раҳимбековлар томонидан тузилган ушбу луғат ўлкашунослик принципида, маҳаллий географик терминларни ўз ичига олган ҳолда, мукаммал ёзилган ўзбек тилидаги географиядан биринчи изоҳли луғатдир. Луғатда географик терминлардан ташқари муҳим аҳамиятга молик илмий-назарий тушунчаларнинг ҳам изоҳи берилган. Лекин иқтисодий географик терминлар 1 Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Маҳмуд Кошғарий (ҳаёти ва географик мероси) –Т.: ÀФанÁ, 1963.-Б.82. 2 Барков А.С. Табиий географиядан изоҳли луғат. Ўзбекча таржимаси. -Т.: Ўқувпеддавнашр, 1958. 3 Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географик терминлар ва тушунчалар изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979. 45 нисбатан кам, муаллифлар иқтисодий географик терминлар луғати кенгайтирилган тарзда тегишли мутахассислар томонидан алоҳида тайёрланишни лозим топишган. Луғатда адир, аёз, азон, айдар, айри, ангқизоқ, ангор, анғиз, анҳор, арна, аччи, ақба, бадоқ, банд, бандар, бешқўноқ, воҳа, гармсел, дамба, дарбанд, дейгиш, довон, дўнг, ёвон (ёбон), ёна, жала, жангал, жилға, жимбулоқ, жўй, заяк, зов, зовур, илдирим, ирмоқ, йилға, камгак, кент, кечув, ком, кориз, кунаш, кунгай, кўланка, кўлмак (халқоб), кўлоб, кўса ер, кўтал, кўтарма, лангар, мавзе, мансаб, марза, марғзор, машриқ, музтоғ, мўйноқ, наҳр, нов, нура, обдон, обомбор, овдон, овлоқ, овринг, ойдин, олатов, олиш, орол (ота), орқа осилма, отаноқ, офтобру, ошув, оқин, оққум, оккую, оғиз, партов ер, рабод (работ), сайроб, сайҳон, сакратма, сангбўрон, сангир, сангзор, сардоба, саргон, ер, сел, сой, тақир, тепа, терскай, тўқай, унгуз, унгур, чашма, чилла, чопқун ёғун, чувоқ, шовва, шовуш, шўртоб, шўрхок, ют, яйлов, ўзан, ўзбўй, қайнар, қасаба, қашқа, қисноқ, қоқ, ҳовар, ҳовуз, хома ва бошқа кўпгина халқ (маҳаллий) географик терминлари изоҳлаб берилган. Ушбу луғат кўп йиллар давомида ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар учун дастуриламал хизматини ўтаб келди. Хуллас, 1940-90 йиллар ўзбек географик терминшунослиги тарихининг ўзига хос хусусиятлари шулардан иборат-ки, 40-йиллардан 90-йиллар бошларигача ёзилган география дарсликлари, қўлланмалари асосан рус тилидан таржима қилинганлиги сабабли, бу даврдаги терминларнинг аксарияти таржима терминларидир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling