М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


 Термин ҳозирги замон тил қоидаларига мос келиши керак


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

6. Термин ҳозирги замон тил қоидаларига мос келиши керак.
7. Термин осон таржима қилинадиган бўлиши лозим. Агар бирон 
тилда бошқа тилдан кириб келган терминни аниқ ифода этиш имкони 
бўлмаса, ўша терминнинг ўзи ишлатилади ва у илмий-байналмилал терминга 
айланади.
8.
Термин эскириб, ҳозирги замон муомала сўзлари заҳирасидан 
чиқиб 
кетмаган 
бўлиши 
керак.
Терминлар 
муомалага 
зўрлаб 
киритилмайди. Эскирган терминлар аста-секин муомаладн чиқиб кетиб, 
янгилари кириб келаверади.
Терминларни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1. Халқ (маҳаллий) терминлари.
2. Илмий терминлар.
3. Илмий-байналмилал терминлар.
4. Таржима терминлари.
5. Топонимик терминлар (индикаторлар).
Халқ терминлари – илмий терминларнинг миллий – маҳаллий 
хусусиятларини акс эттиради. Илмий географик адабиётда маҳаллий 
хусусиятга эга бўлган географик терминларнинг икки хил талқини бор. 
Айрим олимлар ¿халқ географик терминларÀ деб атасалар, айримлари 
¿маҳаллий географик терминлариÀ деб ишлатадилар. Йирик топонимист –
терминшунос олим Э.М.Мурзаев географик терминшуносликка оид 
асарларида, ҳам Àмаҳаллий географик терминларÁ иборасини, ҳам Àхалқ 
географик терминларÁ иборасини кенг қўлланган.
ÀХалқ терминлари – имлий терминшуносликнинг ривожлантириш 
манбаиÁ - деб ёзган эди Э.М.Мурзаев.
2
1
Будагов Р.А. Слово и значение. -Л.: 1947. 
2
Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов.-М.: ÀМысльÁ, 1984.-С.6.


60
ÀХалқ географик терминлариÁ иборасини илмий тадқиқотларда 
Г.К.Конкашпаев ҳам кенг қўллаган.
1
Географ –
терминшунос М.Гельдихонов эса терминшунослик 
тадқиқотларида Àхалқ терминлариÁ ва Àмаҳаллий терминларÁ иборалари бир-
бирига қарама-қарши сўзлар эмас, синонимлар сифатида қўллаган.
“Халқ термини” билан “маҳаллий термин” орасида фарқ бор! 
Ҳовар-маҳаллий термин, водий, ёнбағир, чўққи-халқ термини.
Умуман, Àхалқ географик терминлариÁ ибораси кенгроқ маъно касб 
этади.
Маҳаллий географик терминшуносликни атоқли географ Л.С.Берг 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling