М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

1)
Умумтуркийяъни барча туркий халқлар билан бир хил 
ишлатиладиган терминлар. Бундай терминлар талаффуз таъсирида бироз 
ўзгарган бўлиши мумкин.
2)
Регионал, яъни бирор регионга хос терминлар.
3)
Табиий ўлкага хос терминлар.
4)
Локал ёки бирор табиий районга (муайян жойга) хос терминлар.
Муайян илм-фан соҳасидаги терминлар мажмуи шу фаннинг 
терминлар заҳирасини ташкил қилади ва унинг тушунчалари билан узвий 
ҳолда ривожланиб боради.
Илмий терминология фан тараққиёти, маълум соҳаларда яратилган 
янгиликлар, ҳаётдаги турли ўзгаришлар таъсирида доимо ривожланиб 
боради. ÀИлмий терминлар муайян бир халқларнинг жамиси тўплаган, 
билган, ўрганган объектив борлиқнинг мажмуасидир, йиғиндисидир…Á
1
Машҳур терминшунос Д.С.Лотте терминологияда кўп маънолик 
(синонимия) зарарли эканлиги уқтириб ўтган.
2
ÀТерминологияда синонимия асосан унинг шаклланиш даврида
айниқса, бир типдаги терминологик тушунчани бошқа тилда ифодалаш, 
1
Будагов Р.А. ÀСлово и значениеÁ.- Л.: 1947.
2
Лотте Д.С. Основы построения научно-технической терминологии. Вопросы теории и методики. -М.: 1961. 
-С.74.


63
таржима қилиш, тушунтириш билан боғлиқ ҳолларда юзага келадиÁ.
1
Бу узоқ 
тарихнинг маҳсулидир. Ҳар қайси фан, ҳатто энг янги фаннинг ҳам 
куртаклари, бинобарин, терминлари узоқ ўтмишга бориб тақалади…
2
Ўзбек 
географик терминологияси
ҳам ўз ўтмишига, тарихига эга. Маҳмуд 
Кошғарийнинг ÀДевону луғатит туркÁ ва Юсуф Хос Ҳожибнинг ÀҚутадғу 
билигÁ асарлари (XI асрлар) географик терминологияга оид илк туркий 
манбалардир. Бу ва бошқа манбалардан тўпланган терминлар жамланиб, 
маълум тизимга келтирилиб, терминологик луғатлар тузилади. Терминлар 
луғатлари маълум фан соҳасига хизмат қилибгина қолмасдан, терминларни 
тартибга солиш, такомиллаштириш ҳамда стандартлаштиришда муҳим 
аҳамият касб этади. Терминлар луғатлари бир тилли бўлиши мумкин. Уларга 
терминларни танлаш ниҳоятда масъулиятли иш. Чунки ҳар бир термин
маълум тушунчани тўғри изоҳлаши, ўзи ифодалаган соҳага ва айни чоғда 
ўзбек тилининг ички қонунларига мос бўлиши шарт. Танганлан ҳар бир 
термин бир маъноли, ихчам сўз ёки бирикмадан иборат бўлиши, у 
синонимларга эга бўлмаслиги керак.
Терминлар 
луғатларини 
тузиш, 
термин
танлаш 
тамоили 
ва 
мезонларнинг
ишланмаганлиги, шу йўналишда назарий ишлар олиб 
борилмагани ишни қийинлаштиради.
3
Ҳозирги давр география терминологиясининг асосий вазифалари 
қуйидагилардир:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling