65
2.2. Халқ (маҳаллий) географик терминларининг манбалари
Ўзбек халқ (маҳаллий) географик терминларининг бир неча манбалари
мавжуд:
1. Қадимги қўлёзмалар, тарихий-бадиий асарлар;
2. Халқ оғзаки ижоди-фольклори;
3. Халқ урф-одатлари-анъаналари;
4. Илмий адабиёт;
5. Турли луғатлар, қомуслар, хариталар.
Ўзбек халқ (маҳаллий) терминларининг энг муҳим манбаларидан бири
- қадимги қўлёзмалар, тарихий-бадиий асарлардир (ÀҚудатғу билигÁ,
ÀДевону
луғатит-туркÁ,
ÀШажараи
туркÁ,
ÀШажараи
тарокимаÁ,
ÀБобурномаÁ, йирик шарқшунослар асарлари тўпламлари ва бошқалар).
Халқ
оғзаки
ижоди
–
фольклори
терминологиянинг
муҳим
манбаларидандир. Фольклор – халқ маъанавий маданиятининг муайян қисми
бўлиб, турли жанрларга эга.
Халқ оғзаки нутқида қўлланиладиган терминларнинг
аксарияти илмий
сафарлар(саёҳатлар) давомида турли жойлардан тўпланади.
Улардан
айримларини изоҳлаймиз:
Чиғир – тўқай четидаги ёки тўқай ўртасидан очилган йўл; қор ичидан
очилган йўл ҳам шундай аталади.
Илдим – тоғ тепасидан ёки
тепаликдан
ёнбағир бўйлаб пастга тушиш осон бўлган ер, унинг ўзаги
илдам бўлиб,
пастга илдамроқ, тезроқ тушадиган ерни билдиради.
Ўр эса тоғ ёнбағридан
тепага кўтарилган ер, бундан ташқари, тоғ ёнбағридан тепага илонизи бўлиб
чиқиладиган сўқмоқ йўллар, баъзан
осилма деб юритилади.
Тойиғ -
дарёнинг саёз, одам кечганда оёғи тойиб кетадиган кечик (кечув) жойлари.
Дарёни кечиб ўриш осон бўлган саёз жойлари гузар (гузаргоҳ), кечик, кечув,
ўткил дейилади.
Ўзгун сув термини сузиб ўтиш осон бўлган дарёга нисбатан
ишлатилади. Жанубий Ўзбекистонда À
ичак сойÁ - узун, тор ўзанли сой,
À
ётиқ сойÁ - қирғоқлари тик бўлмаган, кенг ўзанли сой.
Сел – тоғ водийлари,
сойлар ва жарлардан қисқа вақтда жуда катта тезлик билан оқиб келувчи тош
66
аралаш лойқа сув оқими. Селлар қаттиқ жала қуйиши, тоғлардаги қорларнинг
жуда тез эриши ва уларнинг ўзи билан нураган тоғ жинсларини олиб кетиши
натижасида ҳосил бўлади.
Тоғ ва тоғолди районларида сел ҳосил бўладиган даралар, сойлар –
Do'stlaringiz bilan baham: