М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Аёз - қиш фаслида, ҳаво очиқ, тоза бўлгандаги совуқ кунлар. Қишнинг охирги кунларида бўладиган совуқ кунларга эса аямажиз
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сорча
Аёз - қиш фаслида, ҳаво очиқ, тоза бўлгандаги совуқ кунлар. Қишнинг
охирги кунларида бўладиган совуқ кунларга эса аямажиз деб аталади ва у кўпи билан етти кун давом этади. “Аямажиз олти кун, қаҳри келса қаттиқ кун” ибораси шундан келиб чиққан. Чилла (форсча чил -қирқ) термини ёз ва қишнинг ўртасидаги қирқ кунга нисбатан қўлланилади. Ёзда 26 июндан 5 августгача (ёз чилласи), қишда 26 декабрдан 5 февралгача (қиш чилласи) бўлган қирқ кунлик чилла дейилади. Бешқўноқ термини ҳамал (апрель) ойида бўладиган совуқ кунларга нисбатан ишлатилган, бешқўноқ асосан апрель ойи бошларида бўлиб, тўрт – беш кун давом этади. Қадимда халқ орасида ўзига хос ой номлари ишлатилган ва ҳозирги пайтда бундай ой номлари баъзан оғзаки нутқда қўлланилади. 2 Сорча термини июль ойига нисбатан ишлатилган, чунки июлда кўкатлар сарғая бошлайди. Октябрда қирларда қора қўнғиз совуқдан қотиб қолади – бу ой қорача деб ном олган. Қирқкуяк август ойига нисбатан ишлатилади, чунки бу ойда қир яйловдаги қўйлар қочмасин деб (чунки қишда қўзилаш ҳавфли) кигиздан тўсқоқ (куяк) боғлаб қўйишган. Шундан август ойининг номи қирқкуяк бўлган. Октябрнинг бошларидан то ноябрь бошларигача бўлган давр ҳазон ойи ёки ҳазонрезги дейилган, чунки бу вақт кеч куз кириб, ҳазон тўкилган. 1 Ҳасанов Ҳ.Ҳ. География терминлари луғати.-Т.: ÀФанÁ, 1964 .-Б. 24. 2 Ҳ.Ҳ. Ҳасанов маълумотлари асосида. 71 Ноябрда яйловдан қайтиб келгач, сут-қатиқ камайиб, энди кўпроқ гўшт пиширилган, бунинг учун қозон кўпроқ осилган ноябрни қозон ойи деб аталиши шундан келиб чиққан. Ноябрь-декабрь ойлари сўғум ойи деб аталган, чунки бу ойларда қиш учун мол сўйилиб, гўшт тайёрланган. Қантар ойи декабрга нисбатан ишлатилган, чунки декабрда ҳайвонлар боғлаб боқила бошланиб - қантариб қўйиш, яъни терлагач, беда бермай, эрталабгача сақлаб турилган. Январда ер оппоқ қор билан қопланиб, қаттиқ совуқлар бўлганлигидан бу ой – опқон дейилган. Сентябрда ингичка ўргимчак иплари учиб юрганлигидан бу ой – мезон ойи дейилган. Мезон – тарози, Қуёш шу ойда Мезон юлдуз туркумида бўлади. Ҳар бир ой, ҳар бир фаслнинг ўзига хос таомили ва қонуниятлари бор. Ушбу қонуниятлар билан боғлиқ бўлган нақл ва иборалар тўқилган: ҳамал кирди, амал кирди, кўк қарғанинг келиши совуқнинг тугаши; ҳамал йиғлоқ, савр қирғоқ каби иборалар март-апрель ойларига нисбатан ишлатилган. Май ойининг охирлари-июнь бошларида ҳаво ҳарорати анча кўтарилиб, тоғларда қор ва музларнинг эриши кучайиб, сойлар тўлиб оқади, баъзан сув тошқинларига олиб келади. Бундай пайтда тошқинга қарши тадбирлар амалга оширилади. Шунинг учун доройи ало бўлади, дарё суви бало бўлди дейишади (доройи – эртапишар узум нави бўлиб, унинг йирик доналари 21 июнь оқшоми, жавзонинг чиқиши, саратоннинг доҳил бўлиши билан ҳол ташлаб, қизара бошлайди). 1 Жавзода қуш қанотини эгма, болалаган паррандаю жониворга тегма иборасида қушларни, ҳайвонларни авайлаб-асрашга, уларни муҳофаза қилишга даъват этилган. Саратон ҳақида ҳам нақл ва иборалар кўп: Яхши келса саратон, писанд этмас қаҳратон (қиш); саратон иссиқ деб ётма, қўлингдан нақдни йўқотма; саратонгача ғўза қаричдан ошса, кузда хирмон 1 Нарзиқулов А. Деҳқон тақвими. -Т.: ÀМеҳнатÁ, 1991.-Б. 24. 72 тошади; саратонда ток суғорса соҳибкор, узуми олдида асал ҳам бекор; саратонда экиндан ҳол сўр, кузга бориб, баракали хирмонни кўр. 1 Асад – экинингни ясат; асад кирди ётма тек, бўш қолган ерингга шолғом эк каби иборалар биринчи ҳосилдан бўшаган ерларга нибсатан қўлланган. Сунбула салқин билан огоҳлантиради; сунбулада сув тинар каби иборалар октябрь – сентябрь ойлари учун ишлатилган. Деҳқонлар ўзларининг кўп йиллик кузатишлари, тажрибалари асосида мезон ойининг ўзига хос хусусиятларини, деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳаларидаги ишлар муддатини аниқ, тўғри белгилаб, унга амал қилганлар. Улар мезон кирди, нақдинг олдирма, ҳосилни йиғ, ақраб (октябрнинг охири - ноябрь)гача қолдирма, мезон кирди, ҳисобингни топ каби гапларни бежиз айтишмаган. Мезон ойидан сўнг ақраб ойи киради, шунинг учун кузги донни ақрабгача майсалат; деҳқон бўлсанг шудгор қил; токни ақрабгача кўммасанг панд ейсан; мезон ўтди, ёмғирдан нам қолди; каби иборалар қўлланилган. Қавс чиқиши билан тўқсон доҳил бўлади – бу иборанинг маъноси, наврўзга қадар 90 кун қиш давом этади демакдир. Халқимиз орасида қор ёғди, нон ёғди деган ибора юради. Чунки ғаллкор деҳқон чиллада (қиш чилласида) қалин қор ёғишини истайди, қор кузги дон майсаларининг устини ёпиб, уларни қаҳратон совуқдан сақлайди. Қор суви сингувчан бўлиб, баҳорда қор эриб, майсалар томирига куч беради, нам узоқ сақланади. Апрель ойининг бошларида баъзан қаттиқ совуқлар бўлади. Шунинг учун ҳут ҳутлигини қилса кампирларни (кексаларни) қутидан (уйдан) чиқармай қўяди дейди халқимиз. Чорвадорлар “Яхши келса ҳутни кўр, қозон тўла сутни кўр” дейишади. Ушбу ойда деҳқонлар кўкламги экин ишларига тайёргарлик кўра бошлайди, шундан ҳутнинг ҳар бир дақиқаси кузнинг ўн кунига тенг дейилади. 1 Ўша китоб: 29-бет. 73 Метеорологик аҳамиятга эга бўлган юқоридаги ўгит, нақл ва иборалар шуни кўрсатадики, аждодларимиз қадимдан табиат ҳодисалари ҳақида юксак билимга эга бўлганлар. Халқ урф-одатлари – анъаналари, маросимлари ҳам терминларнинг муҳим манбаларидир. Ўзбек халқининг миллий тусга эга бўлган урф- одатлари, маросимлари билан махсус шуғулланувчи фольклоршунос тадқиқотчилар уларни бир неча гуруҳга ажратишган: Қишда (гап-гаштак, ясан-юсун), баҳорда (наврўз, шоҳмойлар, лола, гул сайллари), ёзда (“қовун сайли, чой момо”) ва кузда (михрган – ҳосил йиғими билан боғлиқ маросим, облабарака; шамол чиқариш; узум сайли) ўтказиладиган маросимлар. 1 Қадим замонлардан буён нишонланиб келинаётган Наврўз байрами географик қонуниятга асосланган. Ернинг шимолий ярим шарида баҳорги кун-тун тенглиги Шамсия (Қуёш) йили ҳисобида 21 мартга тўғри келади, шунинг учун 21 март янги йил боши, янги кун, яъни Наврўз деб аталган. Буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, Наврўз янги йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони тақозо этади. Наврўз эронликлар зижлари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларни кабисам қилган йилларда Қуёшнинг саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач баҳорда келадиган бўлди. Энди у баҳор ёмғирини биринчи томчисини тўкишдан гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан мевалар етилгунча... ўсимлик униб чиқа бошлагунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган. Наврўзга бағишланган маросимлар, турли дала ишлари, ҳар хил сайиллар ўтказилган. Улар билан боғлиқ турли терминлар келиб чиққан. Ҳашар – баҳорда боғ-роғларга гул ва кўчатлар экиш, ариқ ва зовурларни лойқалардан тозалаш, уларни янги мавсумга тайёрлаш учун ўтказиладиган оммавий ишлар, умуман, кўмакка асосланган барча оммавий ишларни халқимиз орасида ҳашар дейилади. Хоразмда кўмак деб юритилади. 1 Жабборов И. Ўзбек халқ этнографияси. –Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.-Б.129. 74 Баҳорда (наврўзга яқин) Зарафшон водийси ва Жанубий Ўзбекистонда (Сурхондарё, Қашқадарё) лой тутиш маросими, Қуйи Амударёда эса қазув маросимлари ўтказилган. Лой тутиш маросимини ўтказиш қуйидагича бўлган: бирор киши ариқ қазувчилар олдидан ўтиб қолса, унинг қўлига кетмон ёки белда лой тутқазганлар. Келган киши уни лойи билан олишга мажбур бўлган. Шунда у ўзининг бирор ҳунарини кўрсатиб кетади, ёки ҳашарчиларга зиёфат беришга мажбур бўлади, ё белгиланган жойни қазиб беради. У қўшиқчи бўлса қўшиқ айтиб бериши, бахши бўлса достон айтиши, полвон бўлса кураш тушиши лозим. Агар айтилганларнинг бирортасини бажара олмаса, у белгилаб берилган ердаги ариқни қазиб, сўнг ўз йўлига кетиши мумкин. 1 Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling