М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Геоморфологик топотерминлар
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
Геоморфологик топотерминлар. Ер юзасининг рельефи, тузилиши
билан боғлиқ бўлган терминлар геоморфологик топотерминлар дейилади. Ер юзасининг турли хил шакллари жой номларининг шаклланишига сабабчи бўлади. “Вақт ўтиши билан рельеф шакли ўзгариши мумкин. Лекин ўша рельефни ифода этган ном сақланиб қолаверади. Қадимги туркий тилларда фаол қўлланилиб, ҳозирда истеъмолдан чиқиб кетган “ёзи”, “ёр” каби рельефни билдирувчи сўзлардан юзага келган ойконимлар ҳам учрайди. 1 “Ёзи” эскириб, муомаладан чиқиб кетган қадимий туркий сўз бўлиб, топонимлар таркибида сақланиб қолган: Ёзёвон, Оқёзи, Сариёзи, Қизиёзи. “Ёзи” – чўл, дашт, текислик маъносидадир. “Ёр” ҳам қадимги туркий термин бўлиб, жар маъносидадир. Фарғона водийси топонимлари таркибида учрайди: Ёртепа, Ёрқўрғон, Ёртаги, Ёрбоши, Кесканёр, Куйганёр, Ёрқишлоқ, Оқёр ва бошқалар. Форсча-тожикча “талл” – тепа, баландлик маъносини беради. Таллиюлғун, Талисафед, Тагитал, Таллак, Таллимаржон каби топонимлар ушбу термин ёрдамида ясалган. Қуйида турли геоморфологик топо терминлар ёрдамида ясалган топонимлар келтирилди: “Жар” топотермини ёрдамида, Жарқўрғон, Жарқишлоқ, Айланмажар, Жарбоши, Тагижар, Қизилжар, Жартепа, Жармаҳалла, Жаркўча ва бошқалар; “тепа” термини ёрдамида: Майтепа, Тепақишлоқ, Тўқайтепа, Майинтепа, Чагалтепа, Қумтепа, Тошлоқтепа, Қизилтепа, Бештепа, Учтепа, Кетмонтепа ва б.; “чуқур” термини ёрдамида: Чуқурқишлоқ, Чуқуркўча, Чуқурсой, Чуқурак, Чуқурбекат, Чуқур, Чуқурроқ ва бошқалар; “дўнг” термини ёрдамида: Дўнгқишлоқ, Дўнгқўрғон ва бошқа топонимлар ясалган. 1 Қаранг: Охунов Н. Жой номлари таъбири. –Т.: 1989.-Б. 25. 78 Бундан ташқари, Болдир, Газақишлоқ, Дарбанд, Дейбаланд, Дапсан, Жўязоқ, Майдон, Майдонак, Отгаза, Чалқа, Шоқон, Эгамбелитоғ, Музбел, Олтинбел, Ўзбеккўтал, Қозоқкўтал, Қизилнура, Говхона, Офтобрўй, Сайхон, Тайпоқ, Таллак, Талисафед, Таллиюлғун, Таллиқўрғон, Таллипахса, Таллимаржон каби топонимлар ҳам геоморфологик топотерминлар асосида вужудга келган. Литологик топотерминлар. Тоғ жинслари, фойдали қазилмалар билан боғлиқ бўлган ва жой номлари таркибида кенг қўлланиладиган терминлар литологик топотерминлар дейилади. Мамлакатимиз ҳудудида олтин, кумуш, тош, қум, газ, каби литологик терминлардан ясалган жой номлари кўп: Тошлоқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Болотош, Конизар, Кумушкент, Кумушкон, Олтинводий, Олтинкўл, Олтинтепа, Олтинтов, Тешиктош, Қумтепа, Қумбосган, Қумариқ, Газли ва бошқалар. Гидрологик топонимик атамалар. Гидрологик объектлар, сув иншоотлари билан боғлиқ терминлар гидрологик топотерминлар деб юритилади. Республикамиз топонимлари таркибида ариқ, арна, булоқ, сой, кўл, дарё, қудуқ каби терминлар кўп учрайди. Ариқ термини ёрдамида Жийдаариқ, Жувалариқ, Даштариқ, Бувайдариқ, Бешариқ, Олтиариқ, Қумариқ, Чурашаариқ, Чиноариқ ва бошқа гидронимлар ясалган; Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling