М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Билқиллама термини ортиқча нам, ботқоқ, зах ерга нисбатан 
қўлланилади.
Хоразмдаги ўрта ва кичик канал (ариқ)ларга нисбатан ишлатиладиган 
ёп термини, қорақалпоқларда ва қозоқларда жап тарзида қўлланилади.
Жилға деб қор, муз ва ёмғир сувларидан ҳосил бўлувчи ҳамда 
булоқлардан оқиб чиқувчи оқар сувлар, кичик сойларга айтилади. Улар 
кўпинча ёзда қуриб қоладиган бўлади. Қадимий туркий тилда йилға, йўлға 
тарзида ишлатилган.
Дарёлар ўзанининг сув секин оқадиган, чуқур қисми жим деб 
юритилади. Жим булоқ термини эса булоқ кўзи билан сувли қатлам сатҳи 
тенг бўлган, сув сизиб чиқадиган булоққа нисбатан қўлланилади.
Хоразмда сув тошқини йиққин деб аталади.
Бухоро вилоятида экинларни жўяксиз суғорганда полларни бир-
биридан ажратиш учун ясалган марза, кўтарма рош, баъзан чел, беллик деб 
ҳам аталади.
Дарёларнинг тор, тезоқар қисми сакрама дейилади. Сакрама дарё 
ўзани қаттиқ тоғ жинсларини кесиб ўтган жойларда ҳосил бўлиб, остоналар, 
шаршаралар пайдо бўлади.
Изза – ер ости ва грунт сувлари ер юзасига чиққан, сув ўтказмайдиган 
қатлам юза жойлашган, атрофдаги ерларга нисбатан ботиқ жойлардаги ўта 
нам ерлар. Кўпинча ботқоқликка, билқиллама ерга айланган бўлади. Кўпроқ 


117
адир, тоғ, тепалар этаклардаги ер ости сувлари юзага чиққан жойларда 
бўлади.
Сув оқиб чиқиб кетадиган жойга пойнов (пой-оёқ, нов-сув оқадиган 
ўзан, ариқ маъносида) дейилади.
Дарёларнинг тармоқларга бўлинган қисми пўлтир деб юритилади. 
Суви унча кучли бўлмаган босим остида пастдан юқорига кўтарилиб чиққан 
булоқ - қайнар деб аталади, баъзан чашма деб ҳам ишлатилади.
Дарё ўзанининг торайган қисми қисноқ дейилади. Қисноқ дарё 
ўзанининг чуқурлатиш эрозияси кучли бўлган қисмларида ҳосил бўлади.
Ёмғир ҳамда кўл сувлари тўпланиб қоладиган кичик чуқурлик қоқ
дейилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling