М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
И Л О В А 153 Ўзбекистон топонимларини ҳосил қилувчи
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терминлар рўйхати муаллиф тўплаган материаллар ва С.Қораев маълумотлари асосида тузилди.
И Л О В А
153 Ўзбекистон топонимларини ҳосил қилувчи табиий географик терминлар ва сўзлар Аврик – бинафша ранг майда гуллар очадиган чала бута тоғ ўсимлиги. Адир – тоғ этагидаги паст-баланд жойлар. Адрасман – исириқ ўсимлиги, ҳазорисипон. Аёз – қора совуқ; фольклорда тадбиркор қаҳрамон. Ажириқ – серилдиз ўт. Айғир – бичилмаган эркак от; улкан, катта. Айдар – тепасида бир уюм тош терилган қир, баландлик. Арабча ҳайдар “шер”, “арслон” маъносида ёки “аждар” сўзининг талаффуз шакли бўлиши мумкин. Айирмиш – ажратиб, бўлиб турадиган (жой). Айлоқ – яйлоқ, яйлов. Айри – иккига ажралган, бўлинган. Айриқ – иккига бўлинган, ажралган жой, йўл айриқ. Аккведук – сув ўтказгич иншооти, сувни канал, жарлик, дарё водийлари ва бошқалар устидан ўтказиш учун қурилган кўприксимон қурилма. Аланг, алин – тизма, ўрмонли тоғ. Алволи – олча. Ангар – дара, ёриқ. Анғиз – экини ўриб-йиғиб олинган майдон. Ангор – ғалласи ўриб олинган майдон. Андиз – доривор ўсимлик. Анжир – дарахт ва мева. Анна – тўғриси арна (қ). Анор – дарахт ва меваси. Анҳор – катта ариқ, канал. Арашон – иссиқ минерал сув. Арзиқ – қаттиқ ер, метин тупроқ. Ари – ҳашорат. Ариқ – сув йўли. Арислон – тўғриси арслон, қ. Арслон. Арна – жарлик, катта ариқ, канал. Арпапоя – арпа экилган ер. Арс – йиртиқич ҳайвон, силовсин. Арслон – шер. Арт – баланд тоғ довони, довондан ўтган йўл, тоғ қирраси. Архар – алқор-ёввойи тоғ қўйи. Арча – игна баргли хушбўй дарахт. Асқа – баланд тоғ, қ. Асқар. Асқар – асқар тоғ, юксак тоғ. Асб – от. 154 Асн – от, қ. Асб. Афдоқ – катта ариқдан чиқарилган тармоқ (Бухорода); қ. Бодоқ. Аччи – аччиқ, шўр сувли; шу номли уруғ ҳам бор. Аччиқ – таъм, мазаси ўткир. Аччиқтош – минерал. Ақба – ағба, овға –тоғ довони, тоғ йўли. Ақча – тўғриси оқча – “оқ сув” маъносида; шу номли уруғ ҳам бор. Ағдол – тоғ этагидаги жарлик, кириш қийин бўлган жой, чуқур ер, ов ҳайвонлари ҳайдаб қамаладиган жой. Бадоқ – тармоқ; қ. Бодоқ, афдоқ. Байир – қир, баландлик (Туркманистонда); қум, қумоқ жинслар кенг тарқалган чўлларда эол фаолияти натижасида пайдо бўлган ботиқ ерлар. Устюрт ва Манғишлоқда усти ясси тепа, қирлар. Байтал – ҳали туғмаган бия. Балқан – паст тоғ, қир; қ. Болқон. Баланд – дароз, юксак. Балиқ – сув жонивори; “шаҳар” маъносида ҳам қўлланилади. Балиқти – балиқ кўп жой. Балчиқ – ботқоқ, лой, чалчиқ. Банд – тўғон, бўғон. Бандаргоҳ – порт. Бармоқ – қўл панжасидан бири; рельеф шаклида ишлатилади; шу номли уруғ ҳам бор. Бароз – тоғ ён бағридаги ёки тоғ тепасидаги кичик ясси текислик. Бачки – майда шоҳлар, ниҳоллар. Бақа – сув маҳлуқи; шу номли уруғ ҳам бор. Бақачинор – чинорнинг бир тури. Бақақуриллоқ – аслида Бақақурилдоқ – қурбақа кўп жой. Бақир – мис (қадимий турк тилида), қизил мис. Бақирли – мис кўп жой. Бақироқ – бақириб, шанғиллаб гапирадиган, шанғи; шовқин солиб оқадиган сув, шаршара. Баҳор – кўклам. Баҳори – баҳорда экилган экин. Баҳорикор – ер суғормасдан экиладиган, лалмикор. Баҳористон – мангу баҳор ўлка, яшнаган диёр. Бедак – тожикча бед – тол, “тол кўп жой”. Бедана – кичик сайроқи қуш. Бедапоя – беда экилган ер, бедазор. Бедачи – беда экиб, ўриб оладиган деҳқон. Бекенчи, тўғриси бакенчи – дарёларда сузғич чироқ – бакенни ёқиб- ўчириб турадиган ишчи. Бел – довон, тоғ йўли, тоғ қиррасининг пасайган жойи. Белес, белас – ясси тоғ тармоғи. 155 Белтов – довондан ошиб ўтиш мумкин бўлган паст тоғ. Белтоғ – якка-якка ёки қатор қум барханлари. Белчагач – бели паст ясси тоғча, қир, довонча. Бет – беткай, ёнбағир. Бетага – майда ўт, ўсимлик. Беткай – қ. Бет. Беҳи – дарахт ва меваси. Беҳишт – жаннат, жаннатдай гўзал обод жой. Биёбон – чўл, саҳро; айнан беоб (он) “сувсиз” (жой). Билқиллама – ортиқча нам, ботқоқ, зах ерлар. Бия – болали байтал. Боб – дарвоза. Бодия – саҳро, чўл, биёбон. Бодоқ, бадоқ – канал тармоғи, ариқ (қ. Афдоқ). Бодом – дарахт ва меваси. Бодомча – майда мевали бодом. Бойчечак – эрта баҳорда очиладиган гул. Бойўғли – қуш; шу номли этник гуруҳ ҳам бор. Болқон – ўрмон билан қопланган паст тоғ. Болдир – дўнг, тумшуқ; этноним ҳам бўлиши мумкин. Боло – баланд, юксак, юқори. Борсакелмас – борса қайтиб келмайдиган, табиати қаттиқ ўлка. Боткан (ботган) – балчиқ, чалчиқ, сувга ботиб, чўкиб кетган маъносида. Ботқоқ – қалин лой босган ер. Бошот, башат – булоқ. Боғ, фоғ – мевазор; қадимги эрон тилида боғ – фоғ “худо”, “илоҳ” маъносида. Боғдон – боғ-роғ кўп жой; илоҳлар ватани. Боғзор – сербоғ жой, боғистон. Боғистон – боғзор, сербоғ жой; “илоҳлар – боғлар (фоғлар) яшайдиган жой” маъносида ҳам келади, деган фикр бор. Бувра, буғра – бичилмаган эркак туя; қ. Бўғра. Бузак – буз - эчки, - ак – топоним ясовчи қўшимча (эчки кўп жой). Бузгала, бузғола – тоғ эчкисининг улоғи. Бузган – бузиб ташлаган (Селбузган-ариқ). Бузуқ – бузилиб, яроқсиз ҳолга келган, ишдан чиққан; юриб бўлмайдиган, йиқилиб тушадиган тик ёнбағир. Буйрак – тоғ ёнбағридаги чуқурроқ жой. Букур – эгилган, букчайган. Булбул – сайроқи қуш. Булдуруқ – чўл қуши, қорабовур. Булон – йирик ҳайвон, лось. Булоқ – сув манбаи, чашма. Булунғур – лойқа сув. 156 Бурга – майда ҳашорат. Бурган – ўт, ўсимлик. Бургут – йиртиқич овчи қуш. Бурум – муюлиш; дарё, йўлнинг бурилиш жойи. Бурун, мурун – қуруқликнинг чиқиб турган қисми. Бурчоқ – дуккакли ўсимлик ва дони. Бута – майда дарахт. Буқа –бичилмаган эркак қорамол. Буғдой – бошоқли ғалла ўсимлиги ва дони. Буғдойзор – буғдой экилган ер. Буғдойиқ – кўп йиллик бошоқли ўсимлик. Буғдойпоя – қ. Буғдойзор. Бўбаксой – жилға. Бўз ер – экин экилмай ётган ер. Бўзак – Бузоқ; бўз ер, экин экилмай ётган ер. Бўйин – сув ажратиб турган қуруқлик қисмларини боғлаб турган камбар ер. Бўйноқ – дашт, қир. Бўм – қисқа, тор дара, тоғ йўли. Бўр – юмшоқ оқ тоғ жинси. Бўри – йиртиқич ҳайвон, қашқир; шу номли этник гуруҳ ҳам бор. Бўрон – шиддатли шамол. Бўртиқ – рельефнинг кичикроқ кўтарилиб турган шакли (тепа, дўнг, қоя). Бўстон – яшнаган боғ; уруғ номи, этноним. Бўсқиё – нураш, юмшоқ жинсларнинг ювилиб кетиши натижасида ҳосил бўлган яланғоч тик қоя. Бўта – туянинг ёш боласи. Бўталоқ – қ. Бўта. Бўғот – сув йўли-ариқнинг бўғилган жойи. Бўғжоматош – шакли бўхчага ўхшаш тош. Бўғоз – икки сув ҳавзасини туташтирувчи камбар сув йўли, тўғриси бўғиз. Бўғра – бичилмаган туя. Вар – қўрғон, қалъа (сўғдча). Варқ – тўғон (сўғдча). Варқсар – тўғон боши (сўғдча). Водий – дарё бўйидаги ёки тоғлар орасидаги кенг текислик. Газа – тоғ қирраси, алоҳида тепалар (Сурхондарё ва Қашқадарёда кўп ишлатилади); ов қушлари тутадиган овчиларнинг яширинадиган чайласи. Газахона – ов қуши овланадиган чайлалар кўп жой. Гандум – буғдой (тожикча). Ганч – алебастрнинг бир тури. Ганчкаш, ганчкор – ганчдан нақш ясовчи уста. 157 Гарм – иссиқ, қайноқ. Гармистон – иссиқ жазирама ўлка; ғармистон шакли ҳам ўша гарм сўзининг сўғдча талаффузи – ғарм билан боғлиқ. Гил – лой, тупроқ. Гирд – теварак-атроф. Гов – катта, улкан; ҳўкиз, сигир. Гоҳ – топоним ясовчи қўшимча: шамолгоҳ – сершамол жой. Гувалак – лойкесак, ғишт, гувала; шу номли уруғ номи ҳам бор. Гугуртли – олтингугурт бор жой. Гужум – садақайроғоч. Гузар – кечув, сувдан ўтадиган жой; довон; шаҳарнинг гавжум жойи. Гул – чечак. Гулбаҳор – гуллар очилган пайт. Гулбоғ – гулзор, гулистон. Гулдирама – гулдираган товуш чиқарадиган (шаршара). Гулдиров – гулдираган овоз чиқариш (шаршара). Гулдировик – гулдираган товуш чиқарувчи (шаршара). Гулдур – гулдираган товуш (шаршара). Гулзор – гулшан, чаман. Гулистон – боғ-бўстон. Гулхона – гул экилган майдонча. Гулшан – гулзор, гулистон. Гум – чуқур, атрофи баланд. Гумдаҳана – чуқур даҳана (қ.). Гумсой – чуқур сойлик. Гугурт – гугурт (олтингугурт) сўзининг талаффуз шакли. Гурилловук – гуриллаган товуш чиқарадиган (шаршара). Гуркиров – гуркираган товуш чиқарадиган (шаршара). Дайравот – дарё ёқаси. Далварзин – чолдевор, вайрона. Дамба – тўсиқ, ғов, кўтарма. Дамкўл – оқмас кўл. Дамча – сув дамланиб, оқмай қолган жойда ҳосил бўлган кўлча. Дарбанд – дарвоза, хона; тор дара, тоғлар орасидаги йўл. Дарё – катта оқин сув. Дарёлиқ – бир замонлар дарё оққан қуруқ сойлик. Дарғот, дарғат – сув тақсимлагич иншооти бўлган тўғон. Дахана – қ. Даҳана. Дашлик – тўғриси даштлик-сувсиз ерлар, чўллар; даштда яшовчи одам. Дашобод, тўғриси даштобод – обод қилинган дашт. Дашт – чўл, биёбон. Даштак – кичик дашт. Даҳана – даранинг оғзи; канал ёки ариқ бошланадиган жой. Денгиз – океаннинг бир қисми; катта сув омбори, улкан кўл. 158 Денор – деҳ нор “анор кўп қишлоқ”. Депсан – тоғ ёнбағридаги кичик текислик, бароздан пастроқда бўлади; қ. Бароз. Дербент – қ. Дарбанд. Довон – тоғдан ошиб ўтиладиган жой. Довтепа – катта тепалик. Довтош – катта харсанг тош. Домона, домана – тоғ ёнбағри, тоғ этаги. Дористон – дорилар ўлкаси, шифобахш ўсимликлар кўп ўсадиган жой. Дулдул – чопқир от; Ҳазрат Алининг учар оти. Дулоб – қудуқдан сув чиқарадиган чарх, қ. Дўлоб. Дуноба – тўғриси дунова – қўш тарнов. Дуоб (дуоба) – икки сойнинг қўшилган жойи. Душохасой – иккига ажралган, икки тармоқли сой. Дўлан – улкан тоғ (мўғулча). Дўлана – ёввойи дарахт ва меваси. Дўлоб – қудуқдан сув чиқарадиган чиғир (қ. Дулоб). Дўлта – ўлимтикхўр йиртиқич ҳайвон, сиртлон. Дўлўйган – дўл ёғиб ўйиб кетган ер, қ. Думор. Дўнг – дўнглик, тепалик. Дўнгиз(дўнғиз) – тўнғиз - ёввойи чўчқа. Ел – шамол. Ер – сайёра; тупроқ қатлами, экинлар экиладиган майдон. Еркамар – тоғ-тошсиз ерда ҳосил бўлган унгур, ғор. Ертепа – тупроқдан ясалган сунъий тепалик. Ертешар – ерни тешиб, ўйиб кетадиган. Ерқўрғон – тупроққўрғон - тупроқдан ясалган қўрғон. Етим, етимтоғ –ёлғиз учрайдиган кичик тоғ, тепалик. Етимак – етимча; ёлғиз, алоҳида учрайдиган қир, тоғ; тахминан ярим килога тенг бўлган оғирлик ўлчови ҳам шундай аталади. Етимтов – айрим ҳолда учрайдиган кичикроқ тоғ. Етимқум – айрим ҳолда учрайдиган қумлик. Ёб, ёп – ўқта ва кичик ариқ (Хоразмда), қорақалпоқларда жап. Ёвон, ёбон – чўл, дала; қишлоқ. Ёз – иссиқ фасл. Ёзёвон – чўл, дала, сайҳонлик. Ёзи – чўл, дашт. Ёйилма – сув ёйилиб оқадиган жой; юмшоқ тоғ жинслари тўпланган ер. Ёл – тоғ қирраси, қир тепаси. Ёмғир – ёғин, булутдан томчи бўлиб тушадиган сув. Ён – тараф, ёқа, қирғоқ. Ёна – қия текислик, ён томон. Ёнбош – ён томон. Ёнғоқ – дарахт ва меваси. 159 Ёр – жар. Ёриқ – ёрилган, ўйилган. Ёсмон(ёсмин, ёсуман) – оқ тусли гул - жасмин. Ёқ – томон, тараф. Ёғоч – дарахт, оғоч; масофа ўлчови бирлиги (тахминан 8-12 км). Жавғозим – пиёз гулли ўсимлик, лоланинг бир тури. Жайилма – қ.Ёйилма. Жайлов – қ.Яйлов. Жайра – игна танли ҳайвон. Жайрон – чўл кийиги, қорақуйруқ. Жайҳун – азим дарё. Жала – шиддатли ёмғир. Жалақудуқ – жала суви учун қазилган чуқур қудуқ. Жанар – ёнадиган (Жанаркўл – “ёнадиган кўл” – сув юзидан нефть бўлганидан). Жангал – бутазор, тўқай. Жанубий – жанубга оид, жануб томонидаги. Жар – чуқур сойлик, қуруқлик. Жармиш, ёрмиш – ерни чуқур ёриб-қазиб очилган канал, ариқ. Жағалбой, жағалмой – овчи қуш; қуш (тотем) номи билан аталган уруғ. Жез – металл (мис, рух ва қалай қотишмаси). Жей – Жуй (қ.) сўзининг ўзгарган шакли. Женав – тўғриси жуйи нав – “янги ариқ”. Жигда – қ.Жийда. Жийда – дарахт ва меваси. Жилбулоқ – Қадимий туркий тилида юл (йўл) “булоқ кўзи” деган маънони англатади. Жилдироқ – жилдираб оқадиган. Жили – бир оз иссиқ, қ.Илиқ. Жилибулоқ – илиқ сувли булоқ; яна қ. Жилбулоқ. Жиликўл – илиқ сувли кўл. Жилисув – илиқ сув. Жилон – қ. Илон. Жилға, йилға – жилдираб оқадиган булоқ суви. Жимбулоқ, жинбулоқ – кичкина булоқ. Жинариқ – кичкина ариқ, ариқча. Жиндибулоқ, жиннибулоқ – суви бир камайиб, бир кўпайиб турадиган булоқ. Жинжактепа – кичкина тепа, тепача. Жинғил – қ. Юлғун. Жиринди – сув ҳосил қилган кичкина чўзинчоқ ўйиқ, жарча. Жой – ер, ўрин, макон. Жойилма – қ. Ёйилма. Жол – қирра, қ. Ёл. 160 Жона – қиялик; қ. Ёна. Жонабулоқ – бир оз қия ердан чиқаёдиган булоқ. Жонғоқ – сув, шамол эрозияси натижасида ҳосил бўлган нотекис, ўр- қир ерлар. Жорма, ёрма – ерни ўйиб, ёриб очилган канал, қудуқ. Жу, жўй - ариқ. Жубар - қ. Жўйбор. Жуйбор, жўйбор – катта ариқ; шундай ариқнинг ён атрофи. Жуйсой – жуй, жўй - тожикча “ариқ”. Жў, жўй – Ариқ Жўжа – товуқ ва баъзи қушларнинг боласи; Фарғона водийсида чўжа деган этноним бор. Жўй – ариқ, канал. Жўйбор, жуйбор – катта ариқ ва унинг ён атрофлари. Жўна – чўзинчоқ тепалик қирраси, пастқам тоғ қирраси. Жўробтепа – сунъий тепа, тупроқ тўплаб ясалган тепалик. Жўрчи – эрта баҳорда учиб келадиган сайроқи катта қуш. Жўхори – маккажўхори, оқ жўхори, супурги жўхори, қўқон жўхори каби ўсимликларнинг умумий номи. Жўша – қизил тупроқ, бўёқ. Жўяк – экин ариғи, икки пушта ўртасидаги ариқча. Задарё – дарёнинг нариги томони. Зак, зах – сернам, захкаш. Закан – зовур. Закаш – қ. Заккаш, захкаш. Заккаш – зах, сернам ер; зовур. Замин – ер. Занг – қўнғироқ; металлнинг оксидланиши. Зар – олтин, тилла. Заранг – қаттиқ ер, метиндай ер; қаттиқ дарахт тури. Зарафшон – зар сочувчи. Зардоли – ўрик, ҳўл ўрик. Зартепа – олтин, тилла топилган тепалик; ҳисортепа “қўрғонли тепа” маъносида бўлиши мумкин. Зархок – олтин тупроқ, таркибида тилла учрайдиган тупроқ. Зарғалдоқ – тўқ сариқ рангли; қуш номи. Зарҳал – бронза кукуни ёки олтин суви сурилган. Зағоркаш – зовур, оқава сув тушадиган ариқ. Зах – сернам, захкаш. Захбар, захбур – зах суви оқадиган ариқ. Захкаш, закош – ерни қуритиш учун қазилган зовур. Захлик – зах жой, сернам жой. Захча – қ. Зоғча. Заяк – партов ер. 161 Зира – оқатни хушхўр қиладиган ўсимлик уруғи. Зироат – экин-тикин. Зиғир – мойли экин. Зиғрак – зиғирга ўхшаш ёввойи ўсимлик. Зов – яланг тик қоя; тик жарлик, чуқур дара. Зовур – захни қичириш учун қазилган чуқур ариқ, закан. Зоғ – қарға, қузғун. Зоғаза, зағаза – ёввойи ўсимлик, чаканда, эфедра. Зоғоракаш, зағоркаш – зовур, оқава сув тушадиган ариқ. Зоғча, зақча – кичикроқ қарғага ўхшаган қуш; уруғ номи, этноним. Зулук – чучук сувда яшаб, ҳайвонларнинг қонини сўриб яшайдиган чувалчанг. Зумрад – яшил тусли қимматбаҳо тош. Изза – зах, сернам жой. Иззаовул – зах жойда пайдо бўлган овул, қишлоқ. Илон – судралиб юрувчи оёқсиз жонивор. Илонли, жилонли – илон кўп жой; уруғ номи, этноним. Илоқ – айлоқ, яйлов. Ипак – ипак қурти толаси ва ундай йигирилган иш. Ирмоқ – дарёга келиб қўшиладиган сой, жилға. Ирғай – ёғочи қаттиқ бута; ундан илгари панжшоха, савағич, ҳасса ясалган. Исиқриқ– кўп йиллик доривор ўсимлик, адрасман, адрашман, ҳазорисипон. Испарак – тиканли ўсимлик. Ит – уй ҳайвони, кучук. Итбурун – наъматак - нордон мевали сертикан бута. Ишқин – катта баргли ейишлик нордон ўсимлик, равоч (ривоч), чукри. Йилқи – от зоти. Йилғин – юлғун сўзининг шевада талаффуз қилиниши, қ. Юлғун. Йиққин – сув тошқини (Хоразмда). Йўрға – бир текисда тез юрадиган от. Кавак – бирор нарса ичида ҳосил бўлган чуқурча,бўшлиқ. Кавар, ковул – қовунга ўхшаб палак отиб, ер бағирлаб ўсадиган ўсимлик ва унинг меваси. Кавсар – жаннатдаги ҳовузнинг суви; тоза, зилол сув. Кади – қовоқ, идиш; ошқовоқ. Казлов – ер ости сувлари яқин жойлашган майдонларни танлаб казлаш (қазиш маъносида), Нурота этакларида кенг тарқалган. Каламуш – кемирувчи ҳайвон, калар. Каллак – дарахт танасининг шох-бутоқлари кесиб ташланган бош қисми. Калхат – йиртиқич қуш. Кам – керагидан оз; тоғ қиррасидаги кемтик, пастроқ жой. 162 Камгак – тоғ ёнбағирларидаги ўйиқ унгур, ботиқ, тор йўлак. Камар – ғор, унгур. Камон – Камалак (қ.), ёй. Камчик – тоғ қиррасидаги кемтик, пастроқ жой (қ. Қам). Канал – катта ариқ, сув йўли. Кандик – ғалла сақлаш учун ғишт, тахтадан ясалган хамфа. Кандир – дағал толали ўсимлик, кендир. Каптар – кабутар (қуш, парранда). Каптархона – каптарлар ини, уйи. Карам – полиз экини. Карки – каркидоннинг шохи, суяги ёки терисидан қилиган. Каркидон – баҳайбат ҳайвон, қ. Карк. Кармак – ошловчи модда берадиган илдиз. Карп – балиқнинг бир тури. Каррак – катта баргли ўтсимон ўсимлик номи. Кашар – қўйхона. Каҳ – сомон, чўп. Кевир, кавир – чўл, саҳро, шўрхок чўл. Кемер – ғор, унгур (қ. Камар). Кенесяп, кенгесяп – кенгашариқ, шўролар даврида очилган ариқ. Кериз – (қозоқча, қорақалпоқча); қ. Қориз. Кечик, кечув – дарё ва сойлардан кечиб ўтиладиган жой. Кечув – қ. Кечик, гузар. Кийик – тоғ эчкиси. Кимсон – олтинга ўхшаган сариқ модда, бронза. Киштибон – қайиқча (Зарафшон дарёсида). Ковак – чуқурча, бўшлиқ. Кон – фойдали қазилмалар тўпланган жой. Кориз – бир неча қудуқларни бирлаштирувчи ер ости канали; турли тилларда фалаж, шариз, кориз, кяриз, канат, фагарнур деб юритилади. Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Миср, Афғонистон, Сурия, Миср, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистонда кўп учрайди. Коризистон – коризлар ўлкаси, кориз кўп жой. Коризчи – кориз қазувчи, коризгорлар деб ҳам аталади. Кул – ёниб-куйганда қолган кўкиш чангсимон минерал қолдиқ. Култепа – кул уюми. Кумуш – қимматбаҳо металл. Кунаш – кунгай, офтобрўй. Кунгабоқ – офтобга қараган, кунгай, кунас. Кунгай, кунас, кунаш – кунчибоқ, офтобрўй. Кунда – кесилган ёки синган дарахтнинг илдизи томонида қолган тўнкаси, тўмори. Кункўрмас – офтоб тушмайдиган. Кунчиқар (кунчиқиш) – шарқ. 163 Кунчибоқ – офтобрўй, кунас. Кучук – итнинг боласи; умуман ит. Кушанда – заракунанда. Куюк – куйган жой, куйган нарса. Куябош –ғалла экинларининг бошоғида дон ўрнида ҳосил бўладиган куя. Кўкқарға – яшил-кўк патли қуш; уруғ номи, этноним. Кўкат – ўт-ўлан. Кўкнор – наркотик модда олинадиган ўсимлик. Кўктерак – теракнинг кўкиш танали тури. Кўктош – кўк рангдаги ҳар қандай тош, мармар. Кўкча – кўк тусли; қовуннинг бир тури. Кўл – табиий сув ҳавзаси. Кўлак – кўлча; кўл кўп жой. Кўлмак – ҳалқоб сув. Кўлоб – қ. Кўлмак. Кўмир – куйган ёғоч қолдиғи, тошкўмир. Кўпик – суюқлик юзидаги пуфакча. Кўприк – сув, чуқурлик, йўл устига қурилган иншоот. Кўрқудуқ – суви баъзан пайдо бўлиб, баъзан қуриб қоладиган қудуқ. Кўракзор – ҳали етилмаган қўсак пахтазор. Кўрахона – пистакўмир тайёрланадиган чуқурлик. Кўрбулоқ – суви бир пайдо бўлиб, бир тугаб қоладиган булоқ. Кўтал – довон. Кўтарма – тош-тупроқдан ясалган баландлик Кўчар – ер қатлами силжиб, кўчиб турадиган жой. Кўчат – ниҳол. Кўчатзор – кўчат етиштириладиган майдон. Кўчган – ер қатлами сурилиб, кўчиб кетган жой. Кўчкак – ер қатлами кўчиб, силжиб турадиган жой. Кўчки – тоғдан тушган тош, тупроқ, қор массаси. Кўҳ – тоғ. Кўҳак – тепалик, қир. Кўҳистон – тоғлар ўлкаси. Лаб –дарё, кўл, жар ва бошқа объектларнинг чекка қисми; қирғоқ, ёқа, чет (ҳовуз лаби). Лайлак – узун оёқли қуш. Лайлакхўр – лайлакни ейдиган ёки ютиб юборадиган (масалан, чалчиқ). Лалми – суғорилмайдиган, баҳори, қайроқи. Лалмикор – баҳорикор, суғорилмасдан деҳқончилик қилинадиган. Ловия – дуккакли ўсимлик ва дони. Лой – ёпишқоқ, тупроқ, ботқоқ. 164 Лойбосди – тоғ этакларида сел, дарё тошқинидан ҳосил бўлган лой-тош қатлами. Лойлиқ – сел, дарё тошқини келтирган лой-тошлар қатлами; қ. Лойбосди. Лойқахона – суюқ лой тўпланган чуқурлик. Лола – гул. Лолазор – лола кўп жой. Лочин – йиртиқич қуш. Лубзавод– луб-дағал толали ўсимликлар пўстлоғини қайта ишлайдиган завод. Луччак – туксиз; ялонғоч. Лўвия – қ. Ловия. Лўкка – силовсин (тожик тилида). Мавзе – дала ер (русча урочище сўзига тўғри келади); шаҳар атрофида аҳоли яшайдиган дала-боғлар маҳалласи. Мажнунтол – новдалар эгилиб ўсадиган тол. Мазрагон – арабча мазра-экинзор. Майдон – очиқ ер, сайҳон. Маймун – ҳайвон. Майса – янги униб чиққан ўт, экин. Макка, маккажўхори – ғалла ўсимлиги ва дони. Маккапоя – маккажўхори экилган дала. Макон – маскан, майдон. Малах – чигиртка галалари. Малахтеза – чигиртка галаларининг булутдай босиб келиши. Марал – буғуларнинг бир тури. Марза – экинзорларни ажаратиб турадиган чегара. Марғзор – ўтлоқ. Мастак – дони заҳарли ёввойи ўт; каклик ва баъзи қушларнинг модаси. Мағзон – марғзор “ўтлоқ” сўзининг талаффузда ўзгариши. Мевазор – мевали боғ. Мироб – ариқдан сув тақсимловчи амалдор; сувчи. Мош – дуккакли ўсимлик ва дони; уруғ номи, этноним. Моҳи – балиқ. Муз – ях. Муртак – энди униб чиққан, нозикниҳол. Мусича – қуш. Муғилон – чўлда ўсадиган тиканли ўсимлик. Мўйноқ – бу топоним мўйин, бўйин сўзи ва –оқ, -ак (кичрайтириш аффикси)дан иборат бўлиб, “кичик мўйин (бўйин)” демакдир. Набот – сув оқадиган ясама ўзан, тарнов. Наботот – ўсимликлар, ўсимликлар дунёси. Найистон – қамишзор, тўқай. Найнова – қамишдан қувур - нова қилинган жой. 165 Намдонак – нам - зах, ҳўл, дон-бирон нарса тўпланган, сақланган жой (масалан, сувдон), -ак топоним ясовчи қўшимча; намдонак-нам, сув кўп жой, деб изоҳлайди С.Қораев. Нарпай – асли: наҳри Фай “Фай ариғи”; Пойариқ билан Нарпай “адаш” топонимлардир. Наша – баланд бўйли ўсимлик; шу ўсимлик ширасидан тайёрланадиган наркотик модда. Наяк – қамишдан ясалган сув қувури. Нилқудуқ – зилол сувли қудуқ (нилоби, нили “кўк”). Нишаб – бир томонга қия. Нов – сув оқадиган ясама ўзан, тарнов. Нова – нов, тарнов, қ. Нов. Новадон – ёпиқ нов, нова. Новбур – суви кўп нов, ариқ (новпур). Новгардон – нов шаклдаги тошлоқ тик сойлик. Новур – нов шаклидаги тошлоқ тик сойлик. Нок – дарахт ва меваси. Норак – ёш эркак тоғ эчкиси. Нур (у) – “Тизма тоғ” (мўғулча). Нура – жар, жарлик, зов. Нўхат – дуккакли ўсимлик ва дони. Нўхатак – нўхатзор; нўхатга ўхшаган ёввойи ўсимлик. Об – сув, дарё, сой. Обдон – кўлмак, қоқ (қ.); сув солинадиган, сақланадиган идиш. Обдуз – тўғриси обдузд “сув ўғриси” – ўз экинини яширинча суғорадиган одам; ер тагидан яширинча сув йўли. Обжувоз – сув билан ишлаб, шоли оқлайдиган жувоз. Обигарм – иссиқ сув, иссиқ минерал сувли булоқ. Обиканда – об канда “сув ўйган, сув ёрган”. Обираҳмат – “Раҳмат суви” – янги йил, яъни наврўз байрамидан 2-3 кун олдин ёғадиган ёмғир зироат учун обиҳаётдир. Обисиё – қора сув, булоқ суви (тоғлардаги қор-муз суви оқ сув дейилади). Обиферуза – тожикча “зилол сув”. Обишир – тожикча “сут сув”. Обиҳаёт – ҳаёт суви, ҳаёт бағишловчи сув. Обо – тошлар ўйиб қилинган белги. Обод – кўркам, гуллаб-яшнаган; об-сув, обод, ободон-“сувли” (жой). Обомбор – сув омбори. Обшор, абшар – шаршара. Овгир, обгир – сув олинадиган жой; ҳовуз; ботқоқлик. Овдон – қ. Ободон. Овзикенг – тўғриси оғзикенг (масалан, дарё). Овшар – шаршара, қ. Обшор. 166 Овға, ахба, ағба – довон, тоғ йўли; қ. Ақба. Одамтепа – шаклан одам гавдасига ўхшаган тепалик. Одамтош – шаклан одамга ўхшаган тош. Одоқ – оёқ, этак. Олабута – ўсимлик номи. Олабуқа, олабуға – балиқ тури. Олатов – ола-була тоғ, чўққиларида ёзда ҳам ола-була бўлиб қор ётадиган тоғ; “аъло, юксак, баланд” маъносидаги тоғ бўлиши ҳам мумкин. Олақанот – қуш, ўрдакнинг бир тури. Олиш – катта ариқнинг қулоғи, ариқдан сув олинадиган жой. Олишбоши – катта ариқдан сув оладиган тармоқнинг бош қисми. Олма – дарахт ва меваси. Олмалиқ – олма дарахти кўп жой, олмали. Олмачи – олма олиб сотадиган; шу номдаги этноним ҳам бор. Олмурут – нокнинг бир тури. Олтин – тилла, зар. Олтинтопган – олтин (тилла) кони топилган жой. Олча – дарахт ва меваси. Олчазор – олча боғи. Олқор, алқор – ёввойи тоғ қўйи, архар. Орасой – тоғлар оралиғидаги жой, масофа. Орқа – орқа тараф; шимол; қибланинг тескариси. Отар – яйловдаги қўйларнинг йирик тўдаси; бир қўтон қўй. Отчопар – тоғ-адирларда кўпкари-улоқ чопишга қулай текис жой. Отқулоқ – узун баргли кўп йиллик ёввойи ўт. Офтобрўй – қуёшга қараган, кунгай (жой). Ошди – ошиб тушди, ошиб ўтди (тоғошди довони). Ошув, орт – довон, тоғдан ошиб ўтиш мумкин бўлган жой. Оқар, оғар, оғор – оқадиган (оқар сув); шу номдаги этноним ҳам бор. Оқбулоқ – оқар булоқ. Оқ ер – бўз ердан фарқ қилиб, экин экиб юрилган ер; сув чиқмайдиган бўз ер (Хоразм); олиқ-солиқдан озод ер. Оқова – партов сув. Оқолтин – пахта. Оқсоч – асли сочи оқарган; хизматкор аёл, чўри; қорли тоғларга нисбатан ҳам шу термин ишлатилади. Оқсув – қор- музли тоғлардан кўпириб оқиб келадиган оқиш сув. Оқтепа – оқиш тупроқли тепалик. Оқтош – оқ тусли тош, кварц; оқ, оқиш тусли бир қанча тоғ жинслари ва минераллар. Оқшоқ – оқишоқ-гуручнинг, ҳар қандай доннинг майдаси. Оққовоқ – қовоқ-дарёнинг тик қирғоғи; оқ қовоқ – оқ жинслардан тузилган қирғоқ; қ. Қовоқ. Оққум – ўсимликсиз, кўчиб оқиб юрадиган қум, оқма қум “кўчма қум”. 167 Оғзиберк – боши берк, чиқиб бўлмайдиган дара. Оғиз – даранинг боши, киравериши. Оғоч – ёғоч; дарахт; ўлчов бирлиги (8-10 км). Оҳак – оҳактошни пиширишдан ҳосил бўлган оқ модда. Паланг – йўлбарс. Паландара – асли палангдара “йўлбарс водийси”, йўлбарслар. Палапон – пати ва қаноти чиқмаган парранда боласи, жиш. Памуқ – пахта. Панжоб – беш сув, беш ариқ, беш дарё. Партов – экин экилмай қолган, дам берилган ер. Паст – қуйи, этак. Пастки – қуйидаги, этакдаги. Патта – бутасимон ўсимлик номи. Паттагул – ўсимлик номи. Пахта – ғўза ўсимлигининг момиғи; ғўза ўсимлигининг номи. Пахтазор – ғўза экилган жой. Пашша – зараркунанда. Пашшахона – пашша кўп жой; пашшадан сақланиш учун тутиладиган чодир. Педана, пидана – ялпиз, қ. Пудина. Печак – чирмовиқ. Писта – паст бўйли дарахт ва унинг данаги. Питов, битов – даранинг боши берк, ўтиш имкони бўлмаган туюқ қисми. Пичан – ўриб қуритилган ўт, хашак. Пичанзор – пичанбоп ўтлар ўсган майдон, ўтзор. Пода – бир тўда чорва моллари. Подахона – пода турадиган жой ёки бино. Поён – жой, масофа ва йўлнинг охири, этаги. Пойнаб – қ. Пойнов. Пойнов – ариқ, ҳовузнинг суви чиқиб кетадиган томони, этаги. Пойнов ариқ – оқова ариқ. Пол – атрофига марзалар олинган экин майдони. Полиз – қовун, бодринг каби палакли экинлар экилган жой. Поя – ўсимликнинг тик ўсадиган устки қисми; бирон экин экилган ер- шолипоя, арпапоя. Пудина – ялпиз. Пушта – тупроқ уюми, баландлик, тепа; қатор жўяклар орасида экин экиладиган камбар ер. Пўлтир – дарёларнинг тармоқларга бўлинган қисми. Равза – гулзор, гулшан, боғ; буюк кишиларнинг қабри. Райҳон – хушбўй ўсимлик. Ранг – қиёққа ўхшаган чорва моллари севиб ейдиган майда ўсимлик, қора тўпгул бўлганидан қорабош ҳам дейилади. 168 Рег – майда қум. Регзор – қумлоқ, қумли майдон, қумли чўл. Региён – қумлик. Регистон – қумлик, қумли чўл; шаҳарда қум тўшалган майдон. Регреза - қум донаси. Ривоч – нордон баргли ўсимлик, ровоч (қ.), чукри. Ровоч – қ. Ривоч. Рош – марза, кўтарма, баъзан чел, беллик деб ҳам аталади. Руд – дарё, сой, канал (қ. Рўд). Рудак, рўдак – сой, жилға. Рудхона, рўдхона – дарё ўзани, сойлик. Рўбоҳ – тулки. Рўбоҳхона – тулки кўп жой. Рўд – дарё, сой, канал. Рўя – юза, майдон: ҳовли рўяси, офтобрўя-жанубга қараган ён бағир. Сабза – ям-яшил, ўт, майса. Сабзавор – кўкаламзор. Сабзавор – майсазор, кўкаламзор. Сабзи, савзи – сабзавот ўсимлиги ва илдизи. Сабзипоя – сабзи экилган майдон. Савағич – қамишнинг бир тури. Савсан – гул, гулсапсар. Савсар – йиртиқич ҳайвон. Сада – серсоя дарахт. Сазан – балиқнинг бир тури. Сазанжой – сазан балиғи кўп жой. Сазоқ – саксовул. Сайҳон – очиқ майдон, текислик. Сайғоқ – жайроннинг бир тури, оққуйруқ. Сак – ит, сак йили-ит йили; лақаб (Галасак). Сакиртма – сакраб тушадиган поғона, жарлик, поғона-поғона (зинапоя шаклидаги ёнбағир). Саксовул – чўл дарахти. Саллаличўп – салла шаклида тўп гули бор ўсимлик. Самак – балиқ (тожикча). Санг – тош. Сангар – истеҳком, душман ўтолмасин учун тошдан қилинган ғов- тўсиқлар. Сангзор – тошлоқ ер. Санги – тошлоқи (масалан, тошлоқи қовун). Сангистон – тошлоқ жой. Санглоқ, санглох – тошлоқ сойлик, юмалоқ, силлиқ (қайроқ) тошлардан иборат майдон, ёйилма, сағаноқ, санғалоқ ҳам дейилади. 169 Сардоба – чўлда устига гумбаз қурилган ҳовуз, гидротехник иншоот, қадимдан Осиё мамлакатлари, баъзан Шимолий Африкда ҳам кенг қўлланилган. Саричашма – булоқнинг бош томони, қ. Сарчашма. Сарчашма – булоқнинг бош томони. Сақа, саға – каналнинг боши. Сағаноқ – тошлоқ сойлик; қ. Санглоқ. Саҳро – чўл, биёбон. Себистон – олма боғи, олмазор. Сегаза – уч газа (Газа). Секиртма – сакраб тушадиган, поғона-поғона ён бағр. Сел – баҳорда қор эриши ҳамда жала қуйиши натижасида шиддат билан оқиб келадиган қум-тош аралаш-лойқа тошқин суви. Селбур – “сел олиб кетган, сел уриб кетган” жой. Селга – сел келадиган сойлик, қ. Селгоҳ. Селгоҳ – сел оқадиган дара, сойлик (қ. Селга). Селдара – ўқтин - ўқтин сел келадиган дара. Селин – қумли чўлда ўсадиган бошоқли ўсимлик. Селроҳа – сел йўли, сел ўзани, сел оқадиган сойлик. Селхона – тошқин суви тўпланиб қоладиган ёки оқиб ўтадиган жой. Сенгир – тик қоя, ўсимлик билан қопланган баланд тоғ қирраси, қ.Сингир. Серка – қўй подаларини бошқарадиган бичилган така, -сарка. Сертут – тут дарахти кўп ўсадиган (жой). Сигир – урғочи қорамол. Сиёб – сиёҳ об - қора сув, булоқ сувларидан ҳосил бўлган сой, жилға. Сиёҳрег – қора қум, ўсимлик билан қопланган кўчмас қум. Сижжак – тожикча се жак “уч жарлик” деб изоҳлашади. Сиза – зах ер. Сим – кумуш, нуқра. Симоб – кумушранг ялтироқ оғир металл (айнан “кумуш суви”). Сингир – чўққи, қоя; истеҳком; (қ. Сенгир); Сиғалон – тоғ ёнбағирларидаги тўпланган силлиқланмаган парча тошлар. Соз – зах ер, ботқоқлик. Сой – кичик дарё, оқар сув, сув йўли, водий. Сойлик – водий, сув оқадиган дара. Солма – кичик ариқ, ташлама (сброс). Сомон – ғалла ўсимликлар поялари. Сочтепа, чочтепа, шоштепа – тупроққўрғон, сунъий тепалик. Сув – шаффоф суюқлик. Сув омбори – сунъий сув ҳавзаси. Сувбузган – сув бузиб, уриб кетган (йўл, ариқ ва б.). Сувлик – акватория. 170 Супа – ўтириш, ётиш-туриш учун тупроқдан чорбурчак шаклида қурилган жой; баландроқ жой; тоғдаги текис майдон. Суғур – кемирувчи ҳайвон. Сўксўк – саксовул. Сўғон – пиёз. Табошар, табошир – бўр, оқ тупроқ (тожикча). Тавовис – товуслар, товус кўп (шаҳар) (арабча). Таги – “Дарвоза таги”, “Дарвоза ёни”, “Тагиржар” – “ёнида, тагида жар бор” жой. Тагоб, тагоп, такоп – ер ости суви чиқиб ётадиган жой, сойлик, ўзан, маълум бир ариқдан сув ичадиган майдон. Тайлоқ, тойлоқ – туянинг каттароқ боласи (бўта-бўталоқдан каттароқ); тойча; уруғ номи, этноним. Така – эчкининг эркаги; тоғ эчкиси; этноним (масалан, така туркман). Таллак – тал(л) – тепалик, дўнглик, - ак-кичрайтириш қўшимчаси. Талх – аччиқ, тахир, какра. Танг – тор, камбар, энсиз. Танги – тор дала. Тарвуз – полиз экини ва ҳосили. Тарвузпоя – тарвуз экилган жой. Тариқ – бошоқли ўсимлик ва дони. Тариқпоя – тариқ экилган майдон. Тарма – тоғдан отилиб тушадиган қор уюми, қор кўчкиси. Тармоқ – шохибча. Тарнов – суюқлик оқиб тушадиган нов, ариқча. Тасқара – ўлаксахўр, хунук қуш, ғажир. Тақир – қаттиқ қалин қатқалоқ билан қопланган ер. Тева – қ. Туя; тепа. Теват – эркак ит (Бойтеват – эрка итнинг лақаби). Тезоб – тез оқадиган сув. Текислик – текис ер, текис майдон. Телба – шўх, тезоқар (телба дарё). Телпакчинор – шох-шаббаси телпакка ўхшаган юмалоқ чинор. Темирдарвоза – тор даранинг гўё темирдан дарвоза қилса бўладиган қисиқ жойи. Тепа – дўнглик, тепалик, баландлик. Тепақўрғон – қўрғонтепа, тупроқдан уйиб қилинган тепалик. Терак – баланд бўйли тик ўсадиган дарахт. Терскай – тоғ, тепа, жар ва водийларнинг шимолий ёнбағири. Тешиктош – одам ўтса бўладиган катта тешиги, коваги бор қоя. Тилло – тилла, олтин, зар. Тобилғи – қизил танали, ёғочи қаттиқ бута (Ўрта Осиё шамшоди). Тов, тоғ – тоғ (шеваларда: Оқтов, Қоратов). Товуқ – уй паррандаси. 171 Тол – ингичка узун баргли дарахт, тепалик (тал). Томди – сув томчилиб, томиб тушадиган булоқ, қ. Томчи. Томчи – суви кам бўлганидан тошлардан томчилабгина оқиб тушадиган булоқ, қ. Томди. Тори – тариқ. Тортанги – қисиқ, ўтиш қийин бўлган қояли дара. Тош – қаттиқ тоғ жинсларининг умумий номи; алоҳида турган қоя; тоғ (Айритош, Қоратош, Оқтош, Одамтош ва б.). Тошбақа – танаси қаттиқ қобиқ билан ўралган судралувчи ҳайвон. Тошзор – тошлоқ ер. Тошкесган – кангломератни кесиб тегирмон тош олинган жой. Тошкечик – яхлит тошдан иборат жойдаги кечик, кечув, гузар. Тошкўмир – ўсимлик қолдиқлари тош қотган ёқилғи. Тошлоқ – сертош ер, тошзор. Тошқайроқ – қайроқ тош. Тошқин – сел келганда, қор-муз эриганда дарё сувининг ўзандан чиқиб, теварак-атрофларни сув босиши. Тошқоқ – тоғлардаги тош ўйиқларда-чуқурларда ёмғир суви тўпланишидан ҳосил бўлган кўлмак. Тоқтерак – якка терак, ёлғиз терак ўсган жой; қ. Тоғтерак. Тоғора – катта чуқур, тўгарак идиш. Тоғтерак – теракнинг бир тури. Тувадоқ, тувалоқ, тувдоқ, дудоқ – гўшти мазали йирик қуш. Туз – химявий бирикмаларнинг умумий номи, ош тузи; текис ер, текислик, сайхонлик. Тузбел – пастроқ ясси бел, ошиш осон довон. Тузкон – туз олинадиган жой. Тузлоқ – туз кўп жой, туз кони. Тулак, туллак – бир неча марта тулланган кекса қуш, ҳайвон; кўпни кўрган одам. Тулки – йиртиқич ҳайвон. Туман – майда сув ёки муз зарралари; маъмурий бўлинма, район; ўн минг; қ. Тўман. Тумшуқ – қушларнинг оғиз томони; қуруқликнинг денгизга туртиб чиққан қисми, муюлиши. Тупроқ – ер қатлами; ер; гил, ернинг ўсимлик ўсадиган устки унумдорлик хусусиятига эга бўлган қатлами. Туранғи, туранғил – сув бўйларида ўсадиган майда баргли тераксимон бута ўсимлик. Турна – кўчманчи қуш. Турпоқбел – тўғриси тупроқбел-ўсимликсиз, тош-қоясиз яланг бел, довон. Тут – барглари ипак қуртига бериладиган дарахт. Туя – йирик сут эмизувчи иш ҳайвони. 172 Туябўғиз – суви туянинг бўғизи-бўйнига ўхшаб иланг-биланг бўлиб оқадиган жой. Туямўйин – дарёнинг суви туянинг бўйнига ўхшаб бурилиб-бурилиб оқадиган жой. Туятортар – ариқ номи, ариққа сув туя айлантирган чиғир орқали чиқарилгани учун шундай аталган. Туятош – туядай катта харсанг тош. Тўлқин – чайқалиб турган сув бетидаги пўртана, долға. Тўман – пастки, пастдаги, қуйи, этак томонидаги, одоқдаги: Тўманариқ. Тўнғиз, дўнғиз – ёввойи чўчқа, қобон. Тўполон – шўхлик, бетартиб ҳаракат; оқар сув объекти шўх, ошиб- тошиб турадиган бўлгани учун шундай аталади. Тўпичоқ – тойчоқ; семиз от. Тўрғай – сайроқи қуш. Тўти – тропик ўлкаларда яшайдиган ранг-баранг қуш. Тўқай – қамишзор; чакалакзор, чакалакзор ўрмон; тўқай мўғулча тохой-“қўл тирсаги” сўзидан келиб чиққан: қўл тирсаги-дарё тирсаги- тирсакдаги ўрмон. Тўқли – бир яшар қўй. Тўғон – сувни бўғиш учун қурилган иншоот. Уват – экин майдонида пайкаллар орасидаги чегара, марза. Узум – токнинг меваси. Узумзор – токзор. Улоқ – эчкининг боласи; спорт тури-кўпкари. Уруғ – ўсимлик меваси; бир ота-онадан тарқалган қориндошлар. Усти – тепаси, юқориси, бош томони (Ариқусти, Мозорусти). Учма – тик қоя, қор, тош кўчиб, ҳайвон, ҳатто одам ҳам йиқилиб, учиб тушадиган бузуқ жарлик. Уюр – бир айғир бошқарадиган биялар, той-тойчоқлар тўдаси. Халқоб – кўлмак сув. Хар – эшак. Харбуза – қовун (тожикча). Харгўш – қуён. Харсанг – йирик тош бўлаги. Хиёбон – икки томонига дархтлар экилган йўл. Хилват – пана, одам кам учрайдиган жой, овлоқ. Хина – ўсимлик; шу ўсимликдан олинадиган бўёқ. Хирс – айиқ. Ховар – текис жой, кенг текис ер (Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарёда). Хома – қатор тепа, узун чўзилган баландлик (Бухоро воҳасида). Хончарвоқ – хонга қарашли боғ. 173 Хонқўриқ – хонга қарашли қўриқхона, хон ўтин оладиган, дам олиб ов қиладиган ҳудуд. Хористон – хору хас, тиканлар ўсиб ётган ер (хор-тикан). Хук – тўнғиз, чўчқа, хук йили-чўчқа йили. Хўроз – товуқнинг эркаги. Хўтик – эшакнинг боласи, ёш эшак. Чавкар – хол-хол, қора холлари (от). Чаён – заҳарли ҳашорат. Чаёнзор – чаён ёки чаёнўт кўп жой. Чаёнўт – пояси ва барги заҳарли қилчалар билан қопланган, баданига тегса ачитадиган ўт, уни қичитган ёки қичитки ҳам дейишади. Чакалак – шохлари туташиб, зич ўсганидан одам ўтолмайдиган ўрмон ёки бутазор. Чалчиқ – ифлос, суюқлой, балчиқ. Чалқа – адирлардаги текис майдон. Чаман – ёппасига гуллаган кўкаламзор; гулзор. Чанг – ҳаводаги майда зарралар; мусиқа асбоби (торли, уриб ёки тирнаб чалинадиган). Чангал – тиканли чангалзор-тиканли бута зич ўсган жой. Чарвоғ – қ. Чорбоғ. Чашма – булоқ. Чақир – ўткир қиррали, тиканли. Чақир-чуқур – ўйдим-чуқур (жой). Чақмоқ – ҳаводаги электр зарядининг бир электр қутбидан бошқасига ўтиши; яшин. Чағалайли – сув қуши (чағалай-чайка) яшовчи жой. Чағат – офтобга қараган чағиртошли тик тоғ ён бағри. Чегалак – чакалак сўзининг талаффуз шакли, қ. Чакалак. Чек – бир одамга қарашли ер-сув; экин даласининг бир қисми, пайкалнинг бир бўлаги. Чекка – чет жой; бирор нарсанинг чети. Чивин, чибин – чақадиган майда учувчи ҳашорат; баъзи шеваларда пашшани шундай атайдилар. Чигиртка – зараркунанда ҳашарот; учиб, ўт-ўлан, экинларни еб ташлайдиган чигиртка галалари малах дейилади. Чигит – ғўза (пахта)нинг уруғи. Чиллаки – эртаги узум нави; эртапишар, эртаги. Чилон – чилонжийда, жийданинг бир тури. Чим – попук илдизлари чирмашиб кетган турли ўтлар қоплами. Чимган – чимзор, ўтлоқ. Чимён – чим билан қопланган. Чимчиқ – чумчуқ сўзининг талаффуз шакли. Чинор – кўп йил умр кўрувчи улкан дарахт. Чиркай – чивин-чиркай, пашша-чивин каби майда ҳашоратлар галаси. 174 Чия – тоғли ерларда ўсадиган майда мевали ёввойи олча. Чиябўри – кичкинагина йиртиқич ҳайвон, қ. Шақал. Чиғаноқ – тирсак, муюлиш; моллюскаларнинг косаси. Чиғир – чархпалак; ариқдан сув чиқарадиган қурилма. Чойгул – ўсимлик номи. Чорбоғ – айнан тўрт боғ; токзор, мевали боғ. Истироҳат боғи ва сабзавот-полиз экинлари; тўрт томони боғ бўлган уй ёки қўрғон; тўрт томони девор билан ўралган боғ; дала ҳовли; сўғдча сарват “сарой”. Чорва – ўтхўр уй ҳайвонлари. Чорвоқ – тўрт томони девор билан ўралган боғ ёки боғ ўртасидаги уй ёки қўрғон, қ. Чорбоғ. Чоржўй – тўртариқ. Чорчаман – чорбоғ (қ.)нинг безакли дарахтлар ва гуллар билан безатилган қисми. Чот – тоғ тизмаларининг қўшилган жойи. Чотқол – тоғларнинг ёки дараларнинг қўшилган ёйинки икки тармоққа бўлинган, ажралган жойи. Чочтепа, чоштепа – текис жойда тупроқ уйиб кўтарилган тепалик, қоровулхона. Чош – уйилган, тўпланган, тош-тупроқ тўплаб ясалган тепалик. Уюм, хирмон маъносида. Чоч, шош, шиш сўзлари аслида шундан олинган. Чошкўҳ – тупроқ қилиб уюлган тоғ, тепалик. Чоҳак – чоҳ- чуқур, ўра, қудуқ, -ак(-ақ) – кичрайтириш қўшимчаси бўлса-да, топонимияда “кўп” маъносида келади. Чугунтепа – асли чўянтепа, чўян топилган тепа. Чумчуқ – кичкина қуш тури. Чунағир(чунагар) – жўна-узун тепалик, қирнинг қирраси, ғар (сўғдча “тоғ”), жўнағир “тоғ қирраси”. Чучук – ширин, шўр эмас. Чуччи – чучук сўзининг талаффуз шакли. Чуқур – ўйилган паст жой, ўйиқ, чуқурлик. Чуқурак – кичкина ўйилган жой; чуқур кўп жой. Чўл – ўсимлиги сийрак ёки ўсимликсиз дала, дашт, биёбон. Чўлобод – чўлда ўзлаштирилиб обод қилинган жой. Чўп – қуриган ўсимлик новдаси бўлаги; дарахт; ўрмон (тожикча - чўб). Чўққи –тоғнинг юқори нуқтаси, ўткир тоғ тепаси. Шабада – майин шамол (тожикча шаббода – кечки майин шамол). Шаввоз, шоввоз – (тожикча шаҳбоз, шоҳбоз-лочин, оқ туйғун)- довюрак, азамат, полвон. Шакарбулоқ – суви чучук булоқ. Шалдирама – тепадан шалдираб тушадиган сув, шаршара. Шалдироқ – шаршара. Шарақсой – шарақлаб оқадиган сой. Шарилдоқ – шаршара (қ.). 175 Шариллоқ – шаршара (қ.). Шарилловуқ – шаршара (қ.). Шарловуқ – шаршара (қ.). Шаршар - шаршара (қ.). Шаршара – тепадан пастга шовуллаб оқим бўлиб оқиб тушадиган сув шалола. Шаршарак – кичик шаршара. Шарқ – кун чиқиш томон. Шарқирама – сув шарқираб оқиб тушадиган жой, шаршара. Шафтоли – дарахт ва меваси. Шахобча – қ. Шохобча. Шақшақ – ёввойи сайроқи қуш; синган аъзо суягини қимирламайдиган қилиб боғланадиган тахтачалар; қалин-қалин тош қатламлари. Шағал – майда тошлар қатлами ёки уюми. Шаҳрируд, шаҳрўд – Шаҳри рўд-шаҳарга сув берадиган дарё; бош канал. Шенгелди – қозоқчада чангалли демакдир. Шер – йирик йиртиқич ҳайвон, арслон (туркий аср ланг “йиртиқич ҳайвон”, санскритча хшатра сўзи ўзгариб шаҳар, шаер, ниҳоят шер шаклини олган; шер “ҳокимят” подшо (ҳайвонлар подшоси) дегани, шер исмидан патроним, кейин этноним пайдо бўлган: шер, шербачча, шердики, шердан туққан деган этнонимлар маълум. Шибар, шибер – ўт ўсиб ётган ботқоқ. Шилви – ёввойи бута, учқат. Шимол – жанубнинг тескариси. Шимолий – шимол томондаги, шимол томонда жойлашган. Ширдон – сувоб ёки тупроқ босиб қўйилган сомон уюми. Шовва – шаршара, шалола ”тегирмон шовва (шова) ётибди”- тегирмон ишламасдан суви шовва (шаршара) бўлиб тепасидан тушиб ётибди. Шовдор – шов (сўғдча) – қора, дор-қат-қат тош, сланец. Шовқор – сўғдча шов “қора”, қорғор-ғар-тоғ. Шоли – бошоқларида гуруч етиштириладиган дон ўсимлиги. Шолипоя – шоли экилган майдон. Шолғом – сабзавот ўсимлиги. Шолғомхўрон – шолғомни кўп ейдиганлар-этник гуруҳ лақаби. Шорлоқ – тўғриси шарлоқ, шариллоқ-шаршара. Шох – бутоқ; тармоқ, (шох ариқ-катта ариқдан чиқарилган иккинчи даражали ариқ). Шохоб – дарё, канал тармоғи. Шохобча – дарё-каналдан чиқарилган майда тармоқлар; ташкилот, корхоналар системаси. Шош – чоч, чош “уюм” сўзининг талаффуз шакли (тупроқ уйилиб ишланган сунъий тепалик). Шоштепа – қ. Чочтепа, шош. 176 Шувоқ – кўп йиллик ҳидли ёввойи ўсимлик. Шувоқзор – шувоқ ўсиб ётган жой. Шувоқсоз – шувоқчи, шувоқ (сувоқ) қилувчи уста. Шумтол – ёғочи қаттиқ дарахт. Шумқор – кучли йиртиқич қуш; махсус адабиётларда шумкар деб ёзилиши тўғри эмас. Эски ўзбек тилида супқор, сўнғир дейилган. Шутур – туя (тожикча). Шўра – шўр ерларда ўсадиган ёввойи ўт. Шўразор – шўра кўп ўсган ер. Шўрак – шўр босган ер. Шўрали – шўра ўсимлиги ўсиб ётган ер. Шўристон – шўрхок, шўр босган ер. Шўрлоқ – шўр босган ер. Шўроб – шўр сув. Шўрхок – кучли шўр босган ер. Шўрча – асли шўрчоҳ “шўр сувли қудуқ”. Шўх – шўх ер, метиндай қаттиқ, гипс заминли ер. Эвалак – ҳевалак-чўл ўсимлиги, қамғоқ. Эгартош – шаклан эгарга ўхшаган-ўрта қисми эгилган қоя, тоғ. Энкайма – нишаб, қиялик. Эрсув – тоғлардаги музликлардан бошланиб шиддат билан шариллаб оқадиган сой-жилғалар; ёзда жилдирабгина қоладиган жилғалар хотинсув дейилади. Этак – тоғ, тепа, адирларнинг энг пастки, қуйи қисми. Эчки – уй ҳайвони. Юлғун – майда баргли чўл бутаси. Юлғунзор – юлғун кўп ўсган жой. Юқори – тепадаги, баланддаги, устидаги. Яйдоқ – ўт-ўлансиз, дов-дарахтсиз, яланғоч. Яйлов – ўтлоқ (яй, жай, ей “ёз”; яйлов “ёзда кўчиб чиқиладиган жой”). Яйлоқ – қ. Яйлов. Яйпан – ясси, яланг (ер); этноним шаклида ҳам учрайди. Яланг – дов-дарахтсиз, иморатсиз жой, дашт. Ялпиз – сув бўйларида ўсадиган хушбўй ўсимлик. Янтоқ – чўл-адирларда ўсадиган сертикан ўсимлик. Янтоқзор – янтоқ ўсган ер. Япағи – яйловда минилмасдан яйраб юрган от. Яшин – чақмоқ. Ўба – баланд жойга, баъзан текисликка териб қўйилган тош уюми, қ. Мўла; турар-жой, яйлов, овул, қишлоқ; қ. Оба. Ўзак, ўзек – жилға, жар тагидан оққан сув, дарё тармоқлари, ўзан. Ўзан – сой, дарё водийси, сув йўли. Ўй – пастлик, ботиқлик, ўйпот. Ўйиқ – ернинг чўкиши ёки кўчиши натижасида ҳосил бўлган чуқурлик. 177 Ўкиз, ўкуз – катта оқар сув, дарё; Амударёнинг қадимги номи. Ўланг – ўтлоқ, ўт. Ўлаҳат – сувли, боғ-роғли, суғорма деҳқончилик қилинадиган жой, воҳа-оазис (вилоят сўзининг ўзгарган шакли). Баҳорикор ерлардаги одамлар очарчиликда ўлаҳатга кўчиб бориб жон сақлашган. Ўра – чуқурлик. Ўрдак – сув қуши. Ўрик – дарахт ва меваси. Ўрикзор – ўрик дарахтли боғ. Ўмон – дарахт ва бута кўп жой. Ўтин – ёқиш учун яроқли ёғоч, шох-шабба, қуврай. Ўғиз, ўгуз, ўкуз – дарё; қ. Ўкиз. Қазған – қазиб, ковлаб ташланган: ариқ, канал, қудуқ. Қайилма – сувнинг муюлиши. Қайин – теракка ўхшаб кетадиган пўсти оқ дарахт. Қайинди – қайин ўсиб ётган ер. Қайир – дарё тошганда сув босадиган ерлар-пойма; бундай ерларга Хоразмда қовун экилади. Қайирма – йўл, сой, дарё қайрилиб, бурилиб оқадиган жой, муюлиш. Қайнама – гирдоб; сувни йўлнинг икки томонига ўтказувчи қувур ва унинг икки учидаги ҳовузчаси, дюкер. Қайнар – қайнарбулоқ, суви қайнаб, отилиб чиқадиган булоқ. Қайрағоч – ёғочи қаттиқ, сербарг дарахт, асли “қора ёғоч”. Қайроқ – ўткирлаш, чархлаш учун ишлатиладиган тош, қ. Қайроқтош. Қайроқи – лалми, тоғ этагидаги тошлоқ заминли ерлардан сувсиз етиштирилган. Қайроқтош – қайроқ сифатида ишлатиладиган тош. Қайроққум – темир буюмларни ўткирлаш учун чархларга ишлатиладиган қум. Қайроғоч – қ. Қайрағоч. Қайқи – эгилган, букилган икки баландлик орасидаги паст жой. Қалай – юмшоқ оқ рангли металл. Қалампир – гаримдори. Қалоқ – тош териб қалаб ишланган девор; қўлда терилгандай қат-қат тошли тоғ. Қамич – қ. Қамиш. Қамиш – бўғим-бўғим узун пояли ўсимлик. Қамишзор – қамиш ўсадиган жой, тўқай. Қамишоқ – қамиш ўсган жой, қ. Қамшақ. Қамишчи – қамиш ўриб сотувчи одам. Қамшоқ – қамиш ўсадиган ер; асли қамишлоқ; қ. Қамишоқ. Қамғақ – майда тиканли чўл ўсимлиги. Қангшар – ёнбағрида бўртиб чиққан баландлик. Қапчиғой – тор дара. 178 Қарағай – игна баргли доимий яшил дарахтлар Қараған – сетикан бута ўсимлик; уруғ номи, этноним. Қарағанжийда – чаканда, жирғаноқ деб аталадиган (русчаси-облепиха) ўсимликнинг маҳаллий номи. Чиндан ҳам бута меваси майда жийдага, танаси қарағанга ўхшаш тиканли. Қарағач – асли қора оғоч, қ. Қайрағоч. Қарсақ, қарсоқ – тулкилар зотидан бўлган кичикроқ йиртиқич ҳайвон. Қарчиғай – овчи қуш. Қарта – бир бўлак ер, экин майдони. Қарқара – узун оёқли ботқоқ қуши. Қарға – қора ёки кул ранг аралаш қора рангли кўчманчи қуш; уруғ номи этноним. Қатламатош – юпқа қатламлардан иборат тош-гилли сланец. Қатранғи – қаттиқ ёғочли катта дарахт. Қашат – жарлик. Қақир – сувсиз, қақраб ётган ер. Қаҳлаға, қоҳлуғ – дарбоза, тор дара. Қиёқ – энсиз кесир баргли кўп йиллик ўсимлик. Қизилмия – ширинмия, дуккуклилар оиласига мансуб кўп йиллик доривор ўсимлик. Қизилча – қизил лавлаги. Қизилшоли – девзира гуруч шолиси. Қизғалдоқ – қизил гул очадиган ўсимлик. Қимиз – бия сутидан тайёрланган ичкилик. Қир – чўзиқ тепалик, баланд текислик, дашт. Қирчин – ёш ниҳол, навқирон, навжувон. Қирқиволди – қовуннинг бир тури. Қирғий, қийғир – овчи қуш. Қирғияк – куз фаслининг бошланиш пайти, қирғий қуши учиб келган давр. Қисилиш – даранинг ўтиш қийин, қисилган тор жойи, қисиқ, қ. Қисиқ. Қисиқ – даранинг ўтиш қийин, қисилган тор жойи, қ. Қисилиш. Қиш – йилнинг совуқ даври, фасл. Қишлов – чорва моллари қишни ўтказадиган жой. Қия – бир томони баланд, бир томони паст (ер), нишаб. Қобон – ёввойи чўчқа, тўнғиз; эркак чўчқа. Қовоқ – полиз ўсимлиги ва ҳосили; дарё ва кўлларнинг баланд қирғоғи, жарлик. Қовун – полиз ўсимлиги ва ҳосили. Қовун-ер – қовун экилган ер, қовун пайкали. Қозкўл – ғозли кўл. Қоплон – хол-хол йирик йиртиқич ҳайвон. Қора – қозонкуя, кўмир тусидаги ранг; топонимияда бу сўз кўп маъноларда ишлатилади: қоратош, қоратов-қорамтир тоғ ёки қоя, қор кўп 179 ёғмайдиган паст тоғ, қорасув-тоғлардаги музлардан келадиган оқиш сувдан фарқ қилиб, қорамтир кўринадиган булоқ сувлари ва б. Қораарслон – қора қоплон, қора гепарт. Қорабайир – чопқир от зотларидан; текисликда қорайиб кўринадиган тепалик; уруғ номи, этноним. Қорабалиқ – тоғ сувларида яшайдиган балиқ. Қорабура – тошқинга қарши курашиш учун ичига тош солиб, сим билан боғланган шохшабба боғламлари; уруғ номи этноним. Қоравой – сувда яшовчи балиқхўр қуш. Қорадарақ, қорадарахт – теварак-атрофдаги сарғиш чўллар орасида яшнаб турган сердарахт воҳа шундай дейилади. Қораёғоч – қайрағочнинг бир тури. Қоражийда – жийданинг бир тури. Қорали (қора олу) – қора олхўри. Қораоғоч – қайрағоч сўзининг талаффуз шакли. Қоратерак – теракнинг бир тури. Қораянтоқ – янтоқли паст тепалик; уруғ номи, этноним. Қороли – қора олхўри. Қоронғисой – офтоб кам тушадиган чуқур сойлик. Қоя – тик тоғ, баланд тик тош. Қоқ – чўлларда сув йиғилиб қоладиган кўлмак. Қудуқ – сув манбаи. Қудуқча – қудуқ кўп жой. Қуён – кемирувчи ҳайвон. Қуйи – паст, тубан. Қулон – ёввойи хачир; уруғ номи, этноним. Қулоқ – эшитиш органи; ариқнинг тармоғи бошланадиган жой, даҳана. Қум – тоғ жинслари ва минералларнинг сочилувчан майда зарралари. Қундуз – Қуруқлик ва сувда яшовчи мўйнали ҳайвон; кўҳна қалъа, асли куҳандиз. Қуралай – оҳунинг ёш боласи. Қурбақа – сувда ва қуруқликда яшовчи жонивор. Қуш – парранда. Қуюн – довул, уюрма шамол. Қўзиқулоқ – отқулоқнинг майда баргли тури, шовул. Қўй – уй ҳайвони. Қўйботкан – қўй ботиб кетган (жой). Қўл – одамнинг аъзоси; сой, сойлик; дара; тоғ тармоғи. Қўлтиқ – қўл ости; қуруқлик ичига ёриб кирган сув, кўрфаз. Қўрғонтепа – тупроқдан баланд кўтариб ясалган тепалик, қоровултепа. Қўрғошин – юмшоқ металл. Қўтон – тоғ-адирларда қўй подаларининг қишлаши учун қулай пана жой; бирга боқиладиган қўй подаси, сурув. Қўтон, қутон – узун оёқли қуш (кўкқўтон, оққўтон). 180 Қўтонкўл – қўтон қуши кўп яшайдиган кўл. Қўчқор – бичилмаган эркак қўй; уруғ номи, этноним. Ғалча – асли ғарча; суғд (яғноб) тилида ғар-тоғ; ғалча (ғарча, ғарчи) – тоғлик, тоғлик тожик; кўчма маънода тилга тушунмайдиган чурчут. Ғарма – янтоққа ўхшаш ўсимлик. Ғармазор – ғарма ўсиб ётган ер. Ғаров – қамишга ўхшаган бўғим-бўғим ўсимлик, бамбук. Ғарчистон – суғд (яғноб) тилида “тоғлар ўлкаси”, “кўҳистон”. Ғоз – сув қуши; қадимий турк тилида, ҳозир, масалан, қозоқ тилида талаффуз шакли қоз (қаз). Ғор – ер остида ёки тоғ-қир ён бағрида учрайдиган бўшлиқ, унгур. Ғўрим – тоғ тепасидан қулаб тушган тошлар уюми, қурум. Ҳавза – сунъий сув майдони; суви йиғилиб бир дарёга қўшиладиган каттакон ҳудуд. Ҳаво – атрофни ўраб турувчи газсимон модда, фазо, осмон. Ҳайдар – олдинда борувчи, шер, арслон (арабча). қ. Айдар. Ҳакка – қуш, зағизғон; уруғ нми, этноним. Ҳовуз – сунъий сув ҳавзаси, махсус қазилган чуқурлик, кичик сув омбори (араб.). қ. Ҳавза. ______________ Терминлар рўйхати муаллиф тўплаган материаллар ва С.Қораев маълумотлари асосида тузилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling