М у н д а р и ж а кириш


Download 291.14 Kb.
bet9/9
Sana18.06.2023
Hajmi291.14 Kb.
#1569997
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Каратюбин шаблон

Олтингугурт калчедани.
Нуробот шаҳри яқинида бурғу қудиғи орқали 160-172м чуқурликда қора рангли, майда донали, оғирроқ солиштирма оғирликга эга қумтошлар қатлами очилган(Хейфец Я.М,1976).
Ушбу тоғ жинси бўлакли материалларнинг каттагина қисми пирит-марказит таркибли маъдандор хосила билан цементланган. Пирит ва марказит кристалли-донадор агрегатли массадан иборат. Масса ичида изоморф, баъзан квадратли ва учбурчакли пирит доналари ёқи кристаллари ўсишининг яққол ифодаланган зоналарига эга марказитнинг ромбик ва чўзиқ призматик доналари кузатилади.
Пирит ва марказитда четдан марказга томон суқилиб турувчи майда қўшилмалар кўринишида халкоприт доналари кузатилади. Холкопирит қўшилмаларининг ўлчамлари 0.01мм дан ошмайди.
Баъзан марказитда кумуш зарралари (0.03мм) ҳам кузатилади.
Темир миқдори-30% гача. Магний-0.5-0.7%, титан-0.09%, рух,қўрғошин, никел, кобалт, молибден, мис каби элементлар фоизнинг юздан ва мингдан бир ҳиссаларида учрайди, кумуш эса 0.001-0.003% миқдорларгаи эга.
Декоратив қоплама тошлар
Тадқиқот районида ўрни келганида декоратив қоплама плиталар сифатида фойдаланиш мумкин бўлган қуйидевон мармарлари ва гранитоит тоғ жинслари кенг ривожланган. Жом ва Бешмармоқ мармар конлари шундай абектлар сирасига киради. Иккала абект ҳам жадал тарзда эксплуатцсия қилинмоқда.
Улардан ташқари районда оқ, қора ва яшил мармарлар, қора габбро, қизил ва қизғиш-пушти гранитлар, граносиенитлар мавжуд.
Ғиштбоп гил ҳосилалар и.
Тошкент ва Мирзачўл комплекларининг лёс ва лёссимон суглинкалари тавсифланаётган районда кенг ривожланган ва мҳаллий қурилиш ташкилотлари, худди шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан ғишт ишлаб чиқариш ва кулолчилик мақсадларида фойдаланилади. Мазкур лиёс ва лиёсимон жинслар заҳирасининг амалда катталиги муҳимдир.
Гилли жинсларни химик-технологик синаш улардан стандарт талабларга жавоб берадиган ғишт ишлаб чиқаришга яроқли эканлигини кўрсатди.
Нуробод шахрида ривожланиб бораётган қурилиш ишларида фойдаланиш учун ғишт ишлаб чиқаришга Улус қишлоғидан шарқда жойлашган Кесконжар манзилидаги бўшоқ гилл жинсларидан фойдаланиш мумкинлиги синов жарайонида тасдикланди. Гел қатламлари қалинлигининг етарлича эканлиги (20м гача), лёсс жинслар таркибининг бир жинсли эканлиги, жинслар ривожланган майдонларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд эмаслиги мазкур гил участкасининг истиқболини белгилаб беради.


Download 291.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling