А.Қодирий номидаги ЖДПИ Тарих факультета Тарих йўналиши 402-гуруҳ талабаси Нишонов Жасурнинг „ XX аср бошларида Хива хонлигида санъат ва маданият” мавзусидаги
Битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Кўхна Хоразм азалдан илму фан бешиги, фан ва маданият, маънавият ва маърифат маркази бўлган. Мустақиллик йилларида халқимизнинг асл тарихини ёритиш борасидаги тадқиқотлар, шонли ва буюк тарихимиз ҳақида кўплаб маълумотлар бера бошлади. Бугунги кун давр талаби тарих фани олдига ҳам улкан ва янги вазифаларни қўймоқда. Ўрта Осиё халқлари тарихини чуқур ўрганишга Хива хонлиги қадимиятици тадқиқ этиш ҳам катта аҳамиятга эга.
Президент И.А.Каримов, “Тарих ҳақиқати шуни кўрсатадики, томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамгина буюк ишларга қодир бўлади. Биз шундай маънавий муҳит яратишимиз керакки, юртимизнинг ҳар бир бурчагида, барча шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасида ватандан фахрланиш ҳисси кўзимизни, қапбимизни яшнатиб турсин.”-деб таъкидлаган эди.
402-гуруҳ битирувчи талабаси Нишонов Жасурнинг мазкур танлаган мавзуси бугунги кунда ниҳоятда қизиқарли мавзулардан бири саналади. Яъни у Хива хонлигидаги маданий ҳаётни тўлиқ ёритиб бера олган.
Мазкур БМИ Кириш, 2 та боб, 5 та параграф, Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади ҳамда мавзунинг илмий янгилиги қисқача асослаб берилган.
1-боб XX аср бошларигача бўлган даврда Хива хонлигида ижтимоий, иқтисодпй ва маданият ҳаётига багишланган бўлиб, ушбу
бобда талаба Хива хонлигининг ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий ҳаётини яхши ёритиб бера олган
2-бобда XX аср бошларида Хива хонлигида санъат ва маданият. Ушбу боб Хива хонлигининг шаҳарлари ҳаёти, иқтисодий, маданий ҳаёти ва санъатини асосий маълумотлар ёрдамида анча яхши ёзилган. Боб етарли даражада ёритилган. Иқтибослар ўз ўрнида кўрсатилган. Мазмуни қониқарли. Энг сўнгги параграфда мавзуни педагогик технологиялар асосида ўқувчиларга ўргатиш усуллари баён қилинган.
Иптни тўлиқ ўқиб чиқдим. Ишнинг сифати бугунги талабларга мос келади
REJA:
Do'stlaringiz bilan baham: |