Маданият социологияси
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Download 1.14 Mb.
|
Маданият социологияси 1 УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил таълим мавзулари
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган холда семинар машғулотига тайёргарлик қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: - семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш; дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш; тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш; фаннинг алоҳида боб ва маърузалари устида ишлаш; фанлар бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ўрганиш; талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаннинг муайян боб ва мавзуларини чуқур ўзлаштириш; фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари; автоматлаштирилган назорат тизимлари билан ишлаш; ўқув режасидаги айрим фанлар бўйича экстернат; масофавий таълим. Мустақил таълим мавзулари маданий антропологияда эволюцион парадигма; замонавий ўзбек жамиятида трансформация назариясининг қўлланишини таҳлил қилиш; Ўзбекистон мутафаккирларининг маданият муаммолари ҳақидаги фикрлари; М.Вебернинг тушуниш социологияси; Социологик назарияларда маданият муаммолари; Шарқ ва Ғарб цивилизация диалоги; Замонавий Ўзбекистонда қандай китоб ўқилади; Фундаментализм ва модернизм маданий ориентация сифатида; Қадриятлар шаклланишидаги жаҳон динларининг ўрни; Оммавий маданият: ижобий ва салбий томонлари; Мода ва унинг маданиятдаги ўрни; Замонавий маданиятда маросимларнинг характери; Маданият социологиясида афсона тушунчаси; Афсонанинг функцияси ва замонавий жамиятдаги шакллари; О.Шпенглернинг «Европа қуёшининг ботиши» асари; Бўш вақт социологик муаммо сифатида; Ахборотлашган жамият: ғоя ва амалиёт; Анъаналарнинг вужудга келиши ва ўзгариши; Бозор муносабатларига ўтишда ёшларда ишбилармонлик маданияти; Миллий характер: урф-одатлар, муносабатлар, стереотиплар; Этник маданият: урф-одат ва анъаналар; Миллий характернинг методологик тадқиқоти; Ўзбекистон: бозор иқтисодиёти ва Шарқ менталитети анъаналари; Модерн даврининг ўз ўрнини постмодернга бўшатиб бериши; Модернизация назарияси – социологик эволюциянинг энг юқори босқичи сифатида; Модернизация назариясини бугунги кун ўзбек социомаданий ривожи таҳлилида қўллаш масалалари. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling