Маданият социологияси
Download 1.14 Mb.
|
Маданият социологияси 1 УМК
СЎЗ БОШИ
Мазкур ўқув-услубий мажмуа “Маданият социологияси” фанидан 5210100 – “Социология” таълим йўналиши учун мўлжалланган бўлиб, Ижтимоий фанлар факультетининг “Социология” кафедрасида ишлаб чиқилган. Ушбу ўқув-услубий мажмуаси ҳориждаги етакчи ОТМлари томонидан фойдаланиладиган адабиётлардан наъмуна олиб яратилди. Асосий адабиётлар рўйхатига Tony Bennett, Mike Savage,Elizabeth Silva, Alan Warde,Modesto Gayo-Cal аnd David Wright. Culture, Class, Distinction/ Published in the USA and Canada by Routledge. - New York, London, 2008. The Blackwell companion to the sociology of culture / edited by Mark D. Jacobs and Nancy Weiss Hanrahan. - UK Copyright, Designs, and Patents Act, 2005. The Meanings of Social Life: A Cultural Sociology Oxford University Press Jeffrey C. Alexander 2003 Cultural Sociology An Introduction Les Back, Andy Bennett, Laura Desfor Edles, 2012 каби адабиётлардан фойдаланилди. “Маданият социологияси” фани 5210100 – “Социология” таълим йўналиши ўқув режасига асосан 128 соатни ташкил этиб, шундан 54 соат маъруза, 54 соат семинар ва 60 соат мустақил таълим учун ажратилган. “Маданият социологияси” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр йўналишидаги талабалар социомаданий жараёнларни социологик таҳлил қилишни ўрганиш учун: а) маданиятларнинг турли хил кўринишлари; б) маданиятнинг вужудга келиш каналлари; в) инсонларнинг социал қадриятларга нисбатан эҳтиёжларини қондириш; г) дунёвий ва миллий қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги; д) мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда социомаданий жараёнларнинг ўзига хос жиҳатларини тушуниш каби социал жиҳатларни ўзлаштирадилар. Талабалар ўқув жараёнида маданият социологияси фанининг назарияси, тарихи, объекти ва предмети, асосий категориялари ҳамда соҳага оид муаммоларни илмий таҳлил қилишни ўрганадилар. Ушбу ўқув-услубий қўлланма бешта қисмдан иборат бўлиб, булар: а) силлабус, б) ишчи-ўқув режа, наъмунавий ва ишчи-ўқув дастури, в) модул тизимини ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим усуллари, г) маъруза материаллари (маъруза матни, адабиётлар рўйхати, мустақил таълим мавзулари, глоссарий, кейслар банки, назорат саволлари ва тест саволлари) ва д) семинар машғулотлар материаллари (амалий топшириқлар, наъмуна, адабиётлар рўйхати, тарқатма материаллар, кейслар банки ва тест саволлари)дан ташкил топган. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling