Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
XIX асрнинг II ярмида рус театрида саҳна санъатида 
қандай муҳим ўзгаришлар амалга ошди? 
2. 
Бу даврда асосан қайси драматург рус театрининг миллий 
репертуарини қайси асарлари билан бойитди? 
3. 
XIX асрнинг II ярмида рус театрида ўзига хос мактаб 
яратган қандай йирик актёрларни биласиз?
 
 


109 
МАЛИЙ ТЕАТР 
 
XIX асрнинг II ярмида Москва Малий театрининг тарихи 
умумрус 
театри 
тарихининг 
барча 
ижодий 
изланиш 
тенденцияларини ўзида ифода қилди. Рус адабиёти ва 
маданияти, ижтимоий ҳаётидаги илғор, демократик кайфиятлар 
Малий театр ижодига катта таъсир кўрсатди. Демократ 
танқидчи Чернишевский, Добролюбов мақолалари Салтиков-
Шедрин, Некрасов, Сухов-Кобилин, Л.Толстой асарлари Малий 
театрининг кўп санъаткорларининг ижодини янги мазмун-маъно 
билан бойитди. Малий театр спектакллари фақат театр 
санъатининг йирик воқеаси доирасидан чиқиб, катта ижтимоий 
ва маънавий моҳиятга эга бўлар эди. Малий театрнинг рус 
жимиятига нисбатан юксак маърифатпарварлик ва тарбиявий 
хислатлари эвазига уни «Иккинчи Москва университети» деб 
тавсиф берилган эди. Малий театр талаба ёшлар, муаллимлар, 
профессор, «разночинец» зиёлиларнинг севимли театри бўлган. 
Театр чиндан ҳам Москва Университети билан яқиндан 
алоқалар ўрнатган. Университетнинг йирик профессор ва 
олимлари Малий театри қошидаги Адабий комитет аъзолари 
эдилар. Театрнинг кўпгина артистлари улар билан яқин ва 
дўстона алоқада бўлганлар. 
Малий театр туфайли А.Н.Островский драматургиянинг 
мураккаб сир-асрорларини пухта эгаллади. 1853 йили 
А.Н.Островскийнинг «Ўзингники бўлмаган ченага минма» 
пьесасининг 
сахналаштирилиши 
драматургнинг 
Малий 
театрдаги дебюти бўлди. Шундан бошлаб А.Н.Островский 
ўзининг барча асарларини аввал Малий театрга берган, сўнг 
бошқа театрларга рухсат этган. Малий театрнинг кўп атоқли 
санъаткорлари билан жуда яқин муносабатларда бўлган 
А.Н.Островский янги пьесаларини шу театр артистларини кўз 
олдида тутган ҳолда, уларнинг куч-қудратини мўлжалга олиб 
ёзган. А.Н.Островский ва Малий театр ижодий ҳамкорлиги 
умумрус театри тарихида жуда мухим босқични ташкил этади. 
Бу ҳамкорлик натижасида улкан адабиётдаги «танқидий 
реализм» 
услубияти 
театр 
саҳнасида 
қарор 
топди. 
А.Н.Островский 
пьесалари 
туфайли 
Малий 
театрнинг 
Г.М.Садовский, 
Л.П.Никулина-Косицкая, 
С.В.Васильев, 


110 
С.В.Шумский, 
М.ПСадовский, 
Л.О.Садовская 
каби 
артистларининг серқира ижодлари намоён бўлди.
1850 йили Малий театр саҳнасида Мочалов вафотидан 
сўнг Гамлет ролида Л.Л.Леонидов чиқди. Трагик актёр 
амплуасида роллар ижро этган Л.Л.Леонидов (1821-1889) 
Петербург театр ўқув юртида В.А.Каратигин раҳбарлик қилган 
синфда таҳсил олган, 1843-1854 йилларда Москва театрида 
ишлаган эди. Л.Л.Леонидовнинг Гамлети бир мунча ҳаёлпараст, 
бир мунча оддий, ўз ожизлигини ҳис этувчи, иродасиз шахс 
сифатида талқин қилинади. Мочаловга ҳос атроф-муҳитни 
ларзага солувчи ҳайқириқлар, эмоционал кўтаринкилик, 
исёнкорлик руҳи Л.Л.Леонидов ижросида йўқ эди. Аксинча, 
Л.Л.Леонидовнинг Гамлет образи талқинида шу даврда Малий 
театрда қарор топаётган ҳаётийликка интилиш тенденцияси ҳам 
ўз ифодасини топган эди.
Л.Л.Леонидов ижроси томошабинлар томонидан яхши 
қабул қилинган. Бинобарин, 50-йилларда Мочаловнинг 
ижросига хос ёрқин романтизм, кўтаринки рух услублари театр 
амалиётида яқин ўтмишга айланиб борар эди. 1854 йил 
Л.Л.Леонидов Петербург театрига ўтказилгач, Гамлет ролини 
И.В.Самарин ижро қилади. Самарин Гамлетни реал, оддий, 
табиийроқ талқин қилиш билан чекланмай, уни тарихий 
жихатдан ҳам аниқроқ, ҳаққонийроқ бўлишига ҳаракат қилган. 
Самарин Гамлетда иродасиз ва дунёдаги ёвузликка қарши 
курашга ожиз инсон образини яратди. Самариннинг Гамлети 
ёвузлик ва хоинликка дуч келганда, унинг тасаввурлари ва реал 
воқелик орасидаги тубсиз жарликни ҳис этганида ,унинг 
руҳиятида кескин ўзгариш юз берар, умидсизлик ва надоматга 
дуч келар эди. Бундай Гамлетда, албатта, фожеий куч-қудрат ва 
теран инсоний характер йўқ эди.
Малий театр ижтимоий ҳаётда юз бераётган воқеа-
ҳодисаларга ўз санъати билан муносабатини аниқ билдирар эди. 
Театрнинг илғор прогрессив интилишлари унинг юксак адабиёт 
намуналарини саҳналаштиришда ифодаланади. Асрнинг 50-60-
йилларида Пушкиннинг «Кичик трагедиялар», «Тош меҳмон», 
«Моцарт ва Сальери», «Зиқна рицарь» асарлари, Гоголнинг 
«Ўлик 
жонлар»идан 
саҳналар, 
Тургенев 
драмалари 
саҳналаштирилди. 1861-1863 йилларда Гоголдан «Собачкин», 


111 
«Малайхона», «Ишбилармоларнинг тонгги» каби саҳналар 
қўйилди. 1885 йили Малий театр саҳнасида Сухово 
Кобилиннинг «Кречинскийнинг тўйи» асари йирик воқеага 
айланди. Грибоедовнинг «Ақллилик балоси», «Фонвизиннинг 
«Думбул бойвачча», «Бригадир» асарлари қайта тикланди. 1870 
йили Лессингнинг «Эмилия Галотти» асари катта муваффақият 
билан қўйилди ва унда 17 ёшли Мария Ермолованинг Эмилия 
Галотти образида юксак истеъдоди намоён бўлди. Шу даврдан 
аср сўнггигача Малий театр саҳнасида Шекспир, Лопе де Вега, 
Кальдерон ва бошқа Ғарб драматургларининг қатор асарларида 
театр артистларининг буюк истеъдодлари намоён бўлди.
XIX асрнинг сўнги ўн йилликлари Россиянинг сиёсий-
ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида кескин зиддиятларга 
тўла бўлган капитализмнинг ривожланиши, Россия монархик 
давлати ичида иқтисодий ва сиёсий зиддиятни кучайтириб 
юборади. Дехқонлар оммасининг қашшоқлашуви феодал-
крепостной тузум қолдиқларига қарши кураши, шаҳарларда 
саноат эгалари эксплуатациясидан ишчиларнинг норозилиги 
авж олди. 1881 йил 1март куни подшо Александр I ни 
народоволоецлар суиқасди натижасида ҳалок бўлиши сиёсий 
репрессияни аланга олдирди. Реакция очиқ ҳаракатга ўтиб, 
эркин ижтимоий фикрни бўғишга тиришди. Бундай ижтимоий 
ҳолат санъат ва маданиятда, хусусан театрда ҳам ўз ифодасини 
топди. 
Театр 
репертуарига 
буржуа 
томошабиннинг 
истеъмолчилик табиати, кўнгилочар, енгил-елпи томошаларга 
ўчлиги, эстетик диди даражаси катта таъсир кўрсатди. 
Малий театр репертуарида бачкана, тутруқсиз, пьесалар 
қолипида яратилган томошалар театрнинг умумий ғоявий ва 
бадиий савияси даражасига салбий таъсир кўрсатди, асл, юксак 
бадиий 
асарларнинг 
саҳналаштириш 
маданиятини 
ҳам 
юзакилаштириб юборди. Репертуарда бундай ҳолатни аянчли 
томонлари ҳақида А.Н.Островский куюниб ёзган эди: «Биз 
бошидан бошлашимиз, француз комедияларига тақлид 
қилмасдан, уларнинг қолиплари асосида турли, фақат 
тўқларнинг эҳтиёжини қондирувчи назокатларини ёзмасдан, 
ўзимизнинг миллий, рус мактабини бошлашимиз керак. Рус 
миллати ҳамон шаклланишида давом этмоқда, унга қирчиллама 
кучлар қўшилмоқда. Нега энда буржуа дидсизлигини 


112 
қониқтирувчи беманиликларга бамайлихотир бўлишимиз 
керак?»
1
А.Н.Островскийнинг бу қадар куюнчаклик билан 
ёзишига сабаб, шу даврда Малий театр репертуарида 
тутуриқсиз, енгил-елпи, бугун қўйилиб, эрта-индин тушиб 
кетадиган тақлид, эпигон пьесалар хажми тўртдан уч қисмини 
ташкил этарди.
Аммо Малий театрнинг етакчи санъаткорлари театрнинг 
рус жамияти назарида шаклланган юксак қиёфасини, 
маърифатпарварлик ва тарбиячилик хислатларини асраш учун 
катта адабиёт, жиддий бадиий-ғоявий асарлар зарурлигини 
яхши ҳис этардилар. Ижтимоий реакция, мураккаб цензура 
тўсиқларини енгиб ўтиб, катта қийинчиликлар эвазига Сухово-
Кобилиннинг «Дело» асарини «Ўтган замон»номи билан (1882) 
Л.Толстойнинг «Зулмат хукмронлиги» (1895), «Маърифат 
мевалари» (1891) пьесаларини саҳналаштиришга эришилади. 
Асрнинг сўнгги ўн йилликларида Малий театрнинг атоқли 
санъаткорлари ижодлари асосан ғарб классик драматургиясига 
таянди. Шиллер, Шекспир, Лопе де Вега, Гюго асарлари Малий 
театрнинг 80-йилларидаги 
фаолиятида 
йирик 
маданий 
воқеаларги айланди. Шу асарлар орқали театр рус жамиятига 
улуғвор, қаҳрамонлик, ўзбошимчалик ва зўравонликка қарши 
курашда гражданлик жасоратини мадҳ этувчи ғояларни 
тараннум қилар эди. 
Асрнинг 90-йиллари Норвег драматурги Ибсеннинг 
«Шимол ботирлари» (1892) асари Малий театрда илк бор 
саҳналаштирилди. Бироқ, Малий театр 90-йилларда туғилган 
театр труппаларида ғарб янги драматурглари асарларини 
саҳналаштириш борасида бир мунча ортда қолди. Ўша даврда 
дунё театрларида шуҳрат қозонган Гауптман, Ибсен, Золя, 
Зудерман, Матерлинк асарларини эмас, Ожье, Дюма, 
Пальеронларнинг аслзодалар турмуши манзараларига оид 
маиший асарларини саҳналаштирган эди.
90-йилларда театр санъатида классик репертурдаги 
қаҳрамонона романтик мавзуларга бўлган қизиқишлар ўрнини 
инсон психологиясини тахлил қилиш, унинг нозик ҳис-
1
Русск. драм. театр, с.253 


113 
туйғуларини очишга интилиш тенденцияси эгаллайди. Актёрлик 
санъатида замон илгари сурган бу услубиятлар Малий театрда 
ҳам ўзига хос ифода воситаларини кашф этади. Зотан, бу даврда 
Малий театр труппасида Россиянинг энг истеъдодли 
санъаткорлари, нафақат Малий театр, бутун рус театр шон-
шуҳратини дунё бўйлаб тасдиқ эта олган санъаткорлар 
Ермолова, Федотова, А.П.Ленский, О.О.Садовская, И.И.Южин-
Сумбатов, П.М.Садовскийлар жам бўлган эди. Улар Мочалов, 
Шчепкин, Садовскийлар анъаналарининг давомчиси, янги 
шароитларда гражданлик туйғулари, қаҳрамонлик, ҳаётий 
ҳақиқатга таянган санъатнинг бунёдкорлари эдилар.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling