Мадумарова Асилахон


Download 347.5 Kb.
bet9/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
401-01

Ҳаракатларнинг Фазовий - вақт ҳарактеристикаси.
Ҳаракатнинг тезлиги. Жисмнинг фазода вақт бирлиги ичидаги силжиши тезликни ифодалайди. Тезлик жисм босиб ўтган йўл узунлигининг шу йўлни босиб ўтишга сарфланган вақтга нисбати билан аниқланади. Одатда тезликни аниқлашда уни метр-секунд билан ўлчанади. Агар йўлнинг барча нуқталарида ҳаракатнинг тезлиги бир хил бўлса, бундай ҳаракатни текис ҳаракат деб, агар у ўзгарса нотекис ҳаракат бўлади. Тезликнинг вақт бирлигида ўзгариши тезланиш деб аталади. У салбий ва ижобий бўлиши мумкин. Тезликни кескин ўзгартирмай бажариладиган ҳаракатлар текис ҳаракат деб аталади. Катта тезликда бажариладиган ҳаракатлар ҳамда нотекис тезланувчан ва нотекис секинлаштирилган ҳаракатлар кескин ҳаракатлар дейилади. Кишининг доимий тезликда ёки доимо тезланувчи ҳаракатлари кам бўлади. Шунингдек, техник жиҳатдан тўғри бажарилган жисмоний машқда тезланиш тўсатдан ўзгармайди. Тезликни кескин ўзгариши машқни ёмон бажарилганлик ёки уни ёмон ўзлаштирганлик белгиси ҳисобланади.
Гавда қисмлари ҳаракатини тезлиги гавданинг силжиш тезлигидан фарқлаш керак. Гавданинг силжиш тезлиги гавда қисмлари тезлиги эмас балки анатомик ҳамда ташқи муҳит омилларига боғлиқ бўлиши мумкин. Психологик ва услубий нуқтаи назардан тезлик оптимал ва максимал тезликка ажратилади. Спорт техникасида ҳаракат тезлиги муҳим роль ўйнайди: тезлик қанчалик катта бўлса, спорт натижалари шунча юқори бўлади.
Вақт характеристикаси. Ҳаракатнинг қанча вақт давом этиши ва унинг суръати ҳаракатининг вақт ҳарактеристкасининг ифода этади. Ҳаракатнинг маълум вақт давом этиши организм фаолиятини ўзгартиришда муҳим роль ўйнайди. Жисмоний машқлар бажаришнинг давомийлигини ўзгартириш билан жисмоний юкламалар ва ҳажми таъсирини ўзгартириш мумкин. Жисмоний машқлар техникасида ҳаракатнинг айрим фазалари ёки гавда айрим қисмларининг ҳаракати катта аҳамиятга эга. Бажарилаётган ишининг қанча вақт давом этиши хақида ахборот бериб туриш ишчанликни оширади.
Ҳаракат суръати. Суръат деганда ҳаракат циклини такрорланиши ёки вақт бирлигида ҳаракат миқдори тушунилади. Суръат тезлик билан боғлиқ. Суръат гавда массаси ва ҳаракатланаётган қисм энергиясига боғлиқ. Амалиётда жисмоний юкламани кучайтириш мақсадда ҳаракатнинг турли суръатларидан фойдаланилади. Ҳаракат частотаси берилмаган бўлиб машқ натижалари бунга боғлиқ бўлмаса шуғулланувчилар ҳаракатларни индивидуал суръат билан бажарадилар. Индивидуал суръат эса шуғулланувчилар организмининг антропометрик кўрсаткичлари ва шахсий хусусиятларга боғлиқ бўлади.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling