Мадумарова Асилахон


Download 347.5 Kb.
bet11/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
401-01

Рационал спорт техникаси секинлаштирувчи кучларни камайтириб, актив ҳаракатлантирувчи кучлардан тўлиқ ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш тушунилади. Рационал спорт техникасини ошириш учун қуйидаги вазиятларга эътибор қаратиш керак. Мускул кучи йўналишини белгиланган ҳаракат йўналишига яқин ҳолатда бўлишини таъминлаш керак. Ҳаракат тезлигини ошириб бориш керак. Жисмга таъсир қилувчи куч қанчалик кўп бўлса унинг тезлиги катта бўлади, бироқ тезлик бирдан ошмайди, бунинг учун жисмга таъсир қандайдир вақт оралиғида бўлиши керак. Шунинг учун максимал тезликка эришишда катта куч билан узоқ вақт таъсир этиш керак.
Жисмоний машқларни техник жиҳатдан тўғри бажарилганда ҳарактларнинг узвийлиги намоён бўлади. Демак ҳаракатлар бир гуруҳ мускуллар иш тугаши олдидан бошқа гуруҳ мускуллар ҳаракат қила бошлайдиган кетма-кетликда бажарилиши керак. Шунингдек, кейинги ҳаракатлар тезлиги оширилиб бориши керак. Жисмоний машқларни тўғри бажаришда гавданинг ҳамма қисмлари ҳаракатга кетма-кет жалб этилади. Ҳаракатларни бажаришда акс таъсир қонуниятларига риоя қилиш ҳаракат натижасини ижодий бўлишига олиб келади. Бу боксда, волейболда, зарбдан аввал қўлнинг мустаҳкамланиши ёки теннисда тўпни тўғри узатиш учун ракеткани тайёрлаш жараёнида кузатиш мумкин. Шу билан бирга баъзи бир ҳаракатларда акс таъсир ўрнига кучни тезлатиш учун туртки ёки зарб кучидан фойдаланиш керак. Бу тўп қабул қилиш, кураш усуллари ҳамда оғир юклар билан ишлаганда учрайди.
Жисмоний машқларни турлари уларни бир-бирига боғлиқ гуруҳларга саралашдир. Бунинг натижасида таъсири ва хусусиятларига кўра машқлар тақсимланади. Жисмоний машқлар жисмоний фазилатларни ривожлантириш ҳамда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш даражасига мувофиқ сараланади.
Жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг
тамойиллари
Жисмоний тарбия жараёни кўп қирралидир. Бу жараёнда таълим ҳам, тарбия ҳам берилади. Жисмоний тарбия жараёнида таълим бериш ҳаракат кўникмалари, малакаларини ҳосил қилиш, такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Шу билан бирга, шуғулланувчиларни жисмоний ривожланишига таъсир кўрсатилади. Тарбиянинг ҳамма турларининг бирлиги, уларнинг ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши туб педагогик қонуниятларидан биридир. Ақлий, аҳлоқий ва эстетик тарбиянинг маълум томонлари жисмоний тарбия жараёнига узвий қўшилиб кетган. Жисмоний тарбиянинг инсонни меҳнат ва ҳарбий тайёргарлик, соғломлаштириш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш тамойиллари жисмоний тарбиянинг умумий тамойиллари ҳисобланади. Шу билан бирга жисмоний тарбия жараёниниг таълим ва тарбия тамойиллари ҳам қабул қилинган.
Таълим ва тарбия қонуниятларини ифодаловчи энг муҳим бошланғич қоидалар тарбия тамойиллари деб аталади. Жисмоний тарбия жараёнида умумий педагогик тамойиллар тадбиқ қилиниши мумкин, чунки бу жараён таълим ва тарбиянинг хусусий ҳодисасидир. Жисмоний тарбия соҳасида хусусиятини акс эттириб, алоҳида аҳамият касб этади.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling