Мадумарова Асилахон


Жисмоний тарбия ва жисмоний маданиятнинг


Download 347.5 Kb.
bet2/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
401-01

Жисмоний тарбия ва жисмоний маданиятнинг
асосий тушунчалари
Умумий ва касб жисмоний тайёргарлиги деб ажратиш маълум даражада шартли бўлиб, иккала йўналиш хам бир-бирини тулдиради. Спорт тайёргарлиги жисмоний маданиятда махсус йўналишни ифода этади. Бунинг вазифаси инсонни танлаб олинган бирор спорт турида юқори натижаларга эришишини таъминлашдир.
Жисмоний маданиятда спорт тайёргарлиги, организмнинг функционал имкониятларини такомиллаштириш билан боғлиқ булган, юқори спорт натижаси кишиларнинг жисмоний тайёргарлигини бахолаш критериясига айланади ва жисмоний маданиятга мулжал сифатида жуда кенг куламда кулланилади. Жисмоний маданият - умумий маданиятнинг бир қисмии, унинг юксалиши жамият ривожланишининг социал, иктисодий усиши даражасига узвий боғлиқ бўлади. Жисмоний маданият - муайян тарихий шароитлар махсули. Ҳар бир ижтимоий-иктисодий формация жамият аъзолари жисмининг маданияти характерли бўлиб бу жисмоний маданият жамият тараккиётининг муайян давридаги бутун бир халк бойлиги, мулки бўлиб шахснинг ҳар тарафлама баркамоллигининг муштарак ва мажбурий шарти бўлиб колаверади.
Жисмоний маданият назариясининг асосий тушунчалари ичида жисмоний маданият (жисмоний маданият) кенг, жамловчи тушунча бўлиб, жисмоний маданият «жисмоний маданият» тушунчасининг таркибий қисмии сифатида уч хил йўналишга эга булган педагогик жараённи ўз ичига олади Мактаб жисмоний маданияти - болаларни жисмонан тайёрлаш учун кишилик жамияти яратган ва фодаланаётган моддий, маънавий бойликлари мажмуидир.
Моддий бойликлар - хилма-хил спорт иншоатлари, махсус анжомлар, ускуналар, маблаглар, жамият аъзоларининг жисмоний камолоти даражаси (спорт ютуклари) демакдир. Маънавий бойлик - эса маданият тизими яратган, шакллантирган гоявий, илмий, ташкилий, амалий ва махсус илмий ютуклар хисобланади. Жисмоний маданият орқали ҳар кандай инсон ўзига муносиб жисмоний маданият мазмунини ўзлаштиради, шу соха ютуги унинг шахсий мулкига (бойлигига) айланади.
Жисмоний маданиятнинг ривожланишида маълум хизматларни бажарган инсон ҳаракат фаолиятини рационал меъёри (нормалари) ни белгилаш;
- жисмоний маданиятга оид маданий ахборотни туплаш (ахборийлик) хизмати ва уни авлоддан авлодга узатиш ва таркатишга воситачилик килади;
- шахслараро мулокот, ўзаро алоқа (комуник ативлик) муносабатларни шакллантиради;
- шахснинг ҳаракат эстетикаси талабини кондириш билан боғлиқ (естетикага оид) хизмати;
- инсоннинг доимий ҳаракат қилишга булган табиий талабини кондириш билан боғлиқ булган ва унинг кундалик турмуш учун лозим даражадаги жисман - яроклилик ҳолатини таъминлаш (биологик) хизмати.
Бошқа хизматлари жисмоний маданиятни базаси - спорт, амалий согломлаштириш жисмоний маданияти деб аталмиш жисмоний маданият классификациясининг асосида етади. Жамият аъзосининг жисмоний билими, жисмонан ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги эвазига актив ҳаётий фаолият учун зарур булган жисмоний камолотга эришишни заминини ёки жисмоний маданиятнинг пойдеворини яратади. Шуғулланувчиларнинг ёшига қараб жисмоний ривожланганлик, тайёргарлик ўзгарувчан ва ўзига хос хусусиятлар касб этади. Жисмоний маданиятнинг бошлангич замини шартли равишда "мактабгача ва мактаб жисмоний маданияти" орқали яратилади. Бу билан мактабгача ёшдаги болалар муссасаларида умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув маданият муассасаларида жисмоний маданият ўқув предмети сифатида мажбурий машғулот эканлигининг тушунамиз. Бу ўз навбатида умумий жисмоний маълумот учун асос яратади, жисмоний кобилиятларининг ҳар томонлама ривожланиши, мустахкам согликнинг базасининг вужудга келишига сабабчи бўлади. Бу билан ҳар томонлама бир шахсга зарур булган жисмоний салохият даражасининг асосини яратишга кафолат вужудга келади.
Мактаб жисмоний маданияти эса шуғулланувчида жисмоний маданиятнинг заминини шаклланишида асосий пойдевордир. Спорт жисмоний маданиятининг таркибий қисмиидир. Спорт, хусусан, ахамиятли даражада жисмоний ва унга боғлиқ булган кобилиятларнинг ривожланишини ва усишини таъминлайди. Жамият жисмоний маданиятининг таркибий қисми хисобланган спорт, бошлангич маънода "куч синашаман", "мусобакалашаман" деган маънони беради. ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошларигача унга дам олиш, кунгил очиш, сунг, жисмонан юқори курсатгичга эришиш воситаси, мусобакаларда галаба қозониш тарзидаги фаолият деб каралди. Спортнинг ривожланиши асосан уч куринишда - ўқув предмети сифатида, оммавий кунгилли спорт, "к а т т а "с п о р т" тарзида руй бермокда.
Ўқув предмети сифатида спорт ўрта ва олий мактабда, армияда жисмоний маданиятнинг воситаси бўлиб хизмат килмокда. Оммавий кунгилли спорт дарсдан ташкари ва иш вақтидан сунг давлат ва жамоат ташкилотлари орқали ва ҳар бир шахснинг инциативи билан амалга оширилмокда. «С п о р т ч и» сўзи талаффуз этилганда, кўз унгимизга нафақат кучли, чидамли ва чаккон хамда кадди комати келишган йигит ёки киз образи гавдаланибгина колмай, иродали, тўғри, хаксўзли, ҳаётга доим яхши умид билан карайдиган, оптимистик кайфиятдаги, ҳар кандай қийинчиликларни осон енгувчи, камтарин ва ўз ютукларига хотиржам инсонни тушунамиз. Шундай экан, спорт жамият манфаати учун хизмат киладиган фаолият бўлиб, маданиятли, ва коммуникактивлик функциясини бажаради, лекин доимий касб эмас. Спорт ишлаб чикаришсиз фаолият, яъни у моддий неъмат (бойлик) яратиш билан богланмаган ва ўқув маданият жараёни қонуниятларига буйсундирилган.
Болалар спортида юқорида қайд қилинган иккала белги шундай ифодаланганки, ўқувчиларнинг спорт фоалияти дарсдан ташкарида хисобланиб, ўқув фани сифатида умумтаълим мактаблари ўқув режалари ва дастурларига қисман киритилган ва синфдан ташкари ишлар, мактабдан ташкари муоссасаларидаги машғулотлар шаклида алоҳида ахамият, эътибор билан кунгилли тарзда йўлга куйилади. Спортнинг ҳарактерли аломатларининг барчаси бир бутун бўлиб, болалар спортида ўз аксини топган. Уни боланинг дарсдан ташкари фаолиятининг турли куриниши деб белгилаш хам, махсус тайёргарлик, мусобакаларда катнашиш ёки ўзидаги мавжуд имкониятларини хисобга олган холда, олдиндан белгиланган оптимал ҳаракат кобилиятларини ривожлантиришдан иборат булган жараён деб караш мумкин. Болалар спорти уларнинг ёши билан чегараланган, махсус тайёргарликка киришишга рухсат берилган муддатдан то умумтаълим мактабини битиргунгача булган даврни ўз ичига олади.
Ёшлар спорти. Бу тушунчада айтарли киска мазмун жойлашган. Унинг чегараси ёш группаси билан белгиланади: ёшлар, ўсмирлар спорти. Ёшлар спорти группалари асосан катта мактаб ёшидаги ўқувчилар, студентлардан ташкил топади. Бу ибора шартли хисобланиб, спортда кизларнинг хам иштироки назарда тутилади.
Мактаб спорти шуғулланувчиларнинг ёши ва бошқа белгиларига қараб болалар спортига ухшаш. Фарқи шундаки, болалар спорти мактаблар ва мактабдан ташкари муассасалар орқали, мактаб спорти эса фақат мактаб ўқувчилари билан мактабда йўлга куйилади. Спорт жамиятимиз жисмоний маданияти учун курсатаётган ташкари жисмоний маданият қилиш хизматини хам ўзида мужассамлаштирган. Спортда жисмоний маданиятнинг хусусий томони шундан иборатки, жисмоний камолотга эришишнинг педагогик тизими мутахассислаштирилади ва спортчининг тайёргарлиги деб номланади.
Спорт жисмоний маданият таркибига киради ва мавжуд жамият маданиятининг умумий мулки, спорт тайёргарлиги эса жисмоний маданиятнинг мутахассислаштирилган булаги сифатида маданият тизимининг манфаатига хизмат килади.
Оммавий спорт хам жисмоний маданият таркибига киради. Катта спорт эса инсон жисми маданиятининг энг юқори даражасидир. Амалий жисмоний маданият - касбга тааллукли амалда кулланиладиган ва ҳарбий-амалий жисмоний маданиятга булинади. Улар бевосита хунар (касб) фаолияти сохасида хамда маълум касбдан келиб чикадиган талаблар ва меҳнат шароитига боғлиқ махсус тайёргарлик тизимини киритилиши билан белгиланади. Жисмоний маданиятнинг амалий турлари, уларнинг органик боғлиқлиги, касбга оид амалий тайёргарлик ва ҳарбий амалий жисмоний тайёргарликнинг умумий жисмоний тайёргарлик базаси асосида йўлга куйилиши, шаклланиши, вужудга келиши билан Жисмоний маданият гигиенаси иш куни рамкасига, кундалик турмуш ва дам олиш режимига каратилган бўлиб, организмнинг кунлик холатини яхшилашга хизмат килади, ўз навбатида асосий ҳаётий фаолият функсияси "муҳити" (фани) ни шаклланишга имконият яратади.
Жамият маданиятининг таркибий қисминхисобланган жисмоний маданият маданиятнинг бошқа турлари, булаклари билан туташган, умумийлашган ўзаро боғлиқликка эга. Жисмоний - маданий ва оммавий - режалаштирилган томошаларни бир-бири билан мувофиқлаштиришдан намойишлар ва намойишкорона чикишлар вужудга келади. Уларнинг маданиятли ахамияти бепоёндир. Жисмоний маданиятни классификацияси катта ахамиятга эгадир. У жамиятда жисмоний маданиятдан мақсадга мувофиқ фойдаланишни, унинг қайси юлдан кетаетганлиги, йўналишини, жисмоний маданият амалиёти, вазифаларини хал қилиш учун тавсия этилган унинг хилма-хил турлари имкониятларини англашга ёрдам беради. Агарда мактабда жисмоний билим (маълумот), умумий жисмоний тайёргарлик бериш вазифалари хал килинса, ҳаёти давомида ўқувчи жисмоний маданият учун база яратилади.
Маданиятнинг бошқа барча турлари қайд қилинган вазифаларни ечиши мумкин булса-да, жисмоний маданият базасининг ўрнини алмаштира олмайди. Жамиятда жисмоний маданиятнинг ривожланганлик даражаси куйидаги курсаткичлар билан бахоланади:
- жамият аъзолари кундалик турмушга жисмоний маданиятнинг сингдирилиши:
- жамият аъзоларининг соглиги ва жисмоний тайёргарлиги:
- жисмоний маданий машғулотларнинг моддий-техник таъминланишининг мавжудлиги ва сифати:
- жисмоний маданият ҳаракатига рахбарлик килаётган ходимларнинг доимий таркиби (штати), квалификатсияси ва фаоллиги:
- жамият аъзоларининг спорт ютуклари.
Кўп йиллик жисмоний маданият жараёнида жисмоний машқлар, табиятнининг согломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омилларга жисмоний маданиятнинг воситаси сифатида фойдаланилади. Жисмоний машқлар жисмоний маданиятнинг асосий воситаси бўлиб, у тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзда гурухларга ажратилиб, маданият жараёнининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди. Жисмоний машқ деб, жисмоний маданият қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. Бундай ҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, тупланди ва услубан тулдирилди. Жисмоний машқни вужудга келиши тарихан қатор дарсликларда ибтидоий жамоа тузуми даврига тўғри келади деб курсатилади. Жисмоний машқнинг вужудга келишида объектив сабаб қилиб ибтидоий одамнинг корнини туйдириш мақсадида ов қилиши, субъектив сабаб сифатида онгнинг шаклланиши деб каралди.
Ибтидоий куролларни ишлатишни билмаган ибтидоий одам ўз улжасини холдан толдиргунча кувлаган. Бунда овчининг организми катта жисмоний тайёргарликка мухтожлик сезиши табиий хол эди. Жисмоний тайёргарлиги етарли булмаганларининг ўзлари овига ем булганлар. Кейинчалик ибтидоий одамлар овга гала-гала бўлиб чикадиган булдилар.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling