Мадумарова Асилахон
Ҳаво ваннаси қабул қилишнинг қоидалари
Download 347.5 Kb.
|
401-01
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув муолажаси олиш қоидалари
Ҳаво ваннаси қабул қилишнинг қоидалари: Ҳаво ўпкада ҳаво вентиляциясини яхшилаб, ўпканинг тириклик сиғимини орттиради. Жисмоний тарбия ва спорт машғлуотларнини кўп ҳолатда тоза ҳавода ўтказиш тавсия этилади. Бу билан организмни кислород билан таъминланиш даражаси яхшиланади, бунда спортчиларнинг кислородсиз муҳитда ҳам юқори даражада иш бажара олиш қобилияти шаклланади, яъни машқларни бажаришда чидамлилик ривожланади. Ҳаво ваннасига эрта бахорда, кунлар (20% С) илиганда, қуёш нури тик тушишдан мухофаза қилинган ва шамол кучли эсмаган жойда тушган маъқул. Ҳаво ваннасида дастлаб 10-15 дақиқа давомида бўлган яхши, кейинроқ у 1,5-2 соатга етказилиши мумкин. Ҳаво ваннаси учун қулай вақт кундузги соатлардир. Ҳаво ваннасини қорин оч ёки тўқ, яъни овқатланиб бўлган захоти қабул қилиш тавсия этилмайди. Иложи бўлса, ҳаво ваннасига тушишдан олдин организмни бир оз қизитиш лозим. Энг яхшиси ҳаво ваннасини очиқ ҳавода ҳаракатланиб (ўйнаб ёки юриб) олган маъқул. Бу организмни чиниқтиради.
Сув муолажаси олиш қоидалари: Сув муолажалари организмни чиниқтирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Чиниқиш муолажалари билан организмни касалликларга чидамлилиги ортади. Чиниқиш муолажаларини дастур асосида ҳар қандай шароитда ташкил этиш мумкин. Оёқларга, бадан қисмларига сув қуйишдан тортиб то сувда чўмилиш ва сузиш машқлари барчаси сув муолажалари ҳисобланади. Шунингдек жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан сўнг иссиқ душ қабул қилиш ёки ҳаммом ва саунага тушиш оғир жисмоний юкламалар таъсирини камайтиради ҳамда спортчиларни тез тикланишига ёрдам беради. Сув муолажаси энг қулай сочиқ билан артиниш саналади. Бунинг учун аввал бадан намланади, сўнгра бадан қуригунича сочиқ билан артилади. Организмни чиниқтириш учун доимий равишда уйқуга ётиш олдидан оёқни ювиш фойдали. Оёқ дастлаб илиқ сувда ювилади, сўнг сув ҳарорати хона ҳарорати даражасига туширилади. Бундай сув муолажаларини бажариш ҳар бир мактаб ўқувчиси учун одат бўлиб колиши керак. Гигиеник омиллар меҳнат, дам олиш, овқатланиш, атроф муҳитнинг ва ижтимоий ҳамда шахсий гигиенаси тадбирлардан иборат. Гигиеник шароитларни таъминлашда моддий техника базаси спорт жиҳозлари, анжомлар, ва кийимлар ҳолати катта аҳамиятга эга. Жамоат гигиенаси жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, мусобақалари ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш муассасаларининг тозалиги, тоза ҳаво, сув билан таъминланиши, вентиляция, ёритилиши, хизматчи хоналар (туалет, кийиниш ва ювиниш хоналари) ҳолати, спорт жиҳозлари ва спорт заллари, майдонларини созлиги, жамоат жойларини ободонлаштирилганлигини киритиш мумкин. Шахсий гигиенага спортчиларни ўз танасини тоза тутиши, парвариш қилиши, сув муолажаларини қабул қилиши, саранжом кийиниши, спорт кийимларини тоза тутиши, тўғри дам олиш, ўз вақтида ва сифатли овқатланиш, маданий ҳордиқ чиқариш шакллари киради. Шуниндек алкоголь ичимликлар ичиш, чекиш ва салбий одатлар билан машғул бўлмаслик. Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling