Мадумарова Асилахон


Жисмоний машқлар техникаси


Download 347.5 Kb.
bet6/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
401-01

Жисмоний машқлар техникаси: Ҳар бир эркин ҳаракатда: ҳаракат вазифасини, ҳаракат мақсадини ва мазкур вазифани ҳал қилиш учун зарур бўлган усулни фарқ қила билмоқ керак. Кўп ҳолларда айни бир хил ҳаракат вазифаси турлича усуллар билан бажарилиши мумкин. Бироқ буларнинг ичида анча самарали усуллар ҳам бор. Жисмоний машқларнинг ҳаракат вазифасини мақсадга мувофиқ равишда, анча самарали ҳал қилинишига имкон берадиган бажариш усулларини жисмоний машқлар техникаси деб аташ қабул қилинган.
Жисмоний машқлар техникаси тўхтовсиз ўзгариб туради ва такомиллашиб боради. Спортчиларнинг доимо рекорд натижаларга эришиш учун интилиши, таълим услубларининг такомиллаштирилиши ва ҳаракат қонуниятларининг чукур илмий асосда ишлаб чиқилиши жисмоний машқларнинг янги ҳамда самарали шаклларини топишга олиб келмоқда.
Ҳаракат техникаси техника негизи, унинг асосий звеноси ва техника деталлари қисмларига бўлинади.
Техника негизи - бу ҳаракат вазифаларини муайян усул билан ҳал қилиш учун зарур ва етарли бўлган ҳаракатнинг динамик ва кинематик хусусиятларидир. Техниканинг асосий звеноси - бу маълум бир ҳаракатдаги асосий механизмнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи қисмидан иборат. Масалан, югуриб келиб баландликка сакровчилар учун техниканинг асосий звеноси сакраш, оёқни юқорига силтаб тез бирлаштиришдан, улоқтириш учун-охирги зур беришдан, гимнастика эгилиб кўтарилиш учун-тос-сон бўғинларини ўз вақтида ва тез керишдан иборат бўлади. Спорт ҳаракатларида асосий звенони бажариш нисбатан қисқа вақт оралигида бўлади ҳамда мускулларнинг кўп куч сарфлашини талаб этади.
Техниканинг деталлари - ҳаракатнинг асосий механизмини бузмайдиган, унинг иккинчи даражали хусусиятидир. Техниканинг деталлари турли спортчиларда турлича бўлиши мумкин ва кўп ҳолларда уларнинг индивидуал морфологик ҳамда функционал ҳусусиятларига боғлиқ. Индивидуал техника мазкур спортчи учун энг такомиллашган техника ҳисобланади.
Ҳар бир аниклик ҳаракатда - уларнинг бутун актдаги функцияларига мувофиқ равишда - уч фазани: тайёргарлик, асосий ва якунловчи фазаларни аниқ белгилаб қўйиш мумкин.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling