Мадумарова Асилахон
Download 347.5 Kb.
|
401-01
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якунловчи фазадаги ҳаракатлар
- Ҳаракат структураси
- Ҳаракатларнинг фазовий ҳарактеристикалари.
Тайёргарлик фазаси аҳамияти ҳаракатни бош фазада бажариш учун анча қулай шароит яратишдан иборат. Бу шароитлар бош фазадаги ҳаракатга қарши ҳаракат томон йўналтирилган ҳаракат билан ёки югуриб келиш, сакраш ёки айланма ҳаракатлар кўринишида бўладиган бир қатор кетма-кет ҳаракатлар билан яратилади.
Якунловчи фазадаги ҳаракатлар - гавданинг мувозанатини сақлаш мақсадида - пассив равишда сўниб боради ёки актив равишда тормозланади. Бир бутун ҳаракатни вақт жихатидан фазаларга бўлишдан ташқари, унинг фазадаги ҳаракат элементларини ажратиб кўрсатадилар. Ҳаракат структураси - ҳаракатнинг ягона бир бутун ҳаракат сифатидаги барча таркибий қисмларининг зеро қонуний боғланишидир. Кишининг барча ҳаракатлари фазода ва маълум бир вақтда содир бўлади, шунинг учун ҳаракатларнинг фазовий, вақт ва фазовий-вақт ҳарактеристикаларини уз ичига кинематик структураси олади. Ҳаракатнинг кинематик структурасини динамик структура билан, мазкур ҳаракатга сабаб булган ташқи ва ички кучларнинг ўзаро алоқаси билан белгиланади. Бир бутун мураккаб ҳаракатда ҳаракат структурасининг яна бир муҳим томони - ритмик томони, ҳаракатнинг вақт ва куч муносабатларини комплекс ҳолда акс эттирувчи томонларини ажратиб кўрсатилади. Ҳар бир конкрет жисмоний машқни бажаришда бу ҳарактеристикалардан ҳар бирининг аҳамияти ҳар хил бўлади. Барча ҳарактеристикаларнинг ҳаракатларда биргаликда, баравар намоён бўлиши жисмоний машқнинг техника жиҳатидан жуда тўғри бажарилишини таъминлайди. Ҳаракатларнинг фазовий ҳарактеристикалари. Гавданинг ҳолати ва гавда қисмларининг ҳаракат траекторияси (йули) жисмоний машқлар техникасининг фазовий ҳарактеристикасига тааллуқлидир. Кўпгина жисмоний машқларни бажариш вақтида гавда ёки унинг қисмлари бир-бирига нисбатан ҳолатини ўзгартирибгина қолмайди, балки мускулларнинг статик тарангланиши ҳисобига эркин сурат ҳаракатсиз ҳолатни сақлаб қоладилар. Жисмоний машқлар техникасида "гавда ҳолати" ни мустақил компонент сифатида ажратиб кўрсатиш ҳаракатларни рационал ташкил этишда унинг катта аҳамиятга эгалиги билан тушунтирилади. Ҳаракатни рационал ташкил этиш: ҳаракатни бошлашдан олдинги дастлабки ҳолатнинг тўғри бўлиши ва ҳаракат жараёни гавданинг керакли ҳолатини сақлаб қолиш билан эришилади. Жисмоний машқларни бажаришда кўпгина дастлабки ҳолат ва статик вазиятлар мустақил аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Анатомо-физиологик самарага эришиш ҳамда организмга ижобий таъсир кўрсатиш ёки бундан кейинги ҳаракатларда яхшироқ натижаларга эришиш мақсадида дастлабки ҳолатга турилади. Жисмоний тарбия амалиётида эстетик, анотомик-физиологик ва техник самарадорлик талабларига баравар жавоб берадиган гавда ҳолатлари учраб туради. Ҳаракатланишда гавда ҳолатини ўзгартириш билан динамик таянч йўналишини ўзгартириш ва гавдага йўналиш бўйича тезланиш берилади. Бунга қисқа ва узоқ масофага югуришда жойдан ва узунликка сакрашдаги депсиниш фазаларида гавда ҳолатларини мисол қилиш мумкин. Жисмоний тарбияда эстетик ва анатомо-физиологик, техник ва тактик самарадорлик талабларига жавоб бера оладиган гавданинг ҳолатлари учрайди. Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling