Мадумарова Асилахон
Download 347.5 Kb.
|
401-01
- Bu sahifa navigatsiya:
- Траекториянинг шаклига
- Ҳаракатнинг йўналиши.
- Ҳаракат амплитудаси
Ҳаракат траекторияси деб гавданинг ҳаракатланаётган қисмини ёки бутун гавданинг ҳаракатланишдаги фазода қолдирадиган изи тушунилади. Траекториянинг ўзида уч нарсани: траекториянинг шакли, йўналиши ва ҳаракат амплитудасини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Траекториянинг шаклига кўра ҳаракатларни тўғри чизиқли ва эгри чизиқли ҳаракатларга бўлиш мумкин. Кузатишлар одам хеч маҳал тўғри чизиқли ҳаракатлар қилмаслигини кўрсатади. Бу нарса энг оддий - хатто айрим бўғинлардаги сунъий равишда ажратиб кўрсатилган ҳаракатлар ҳам айланма ҳаракатлар бўлиши билан тушунтирилади. Қисқа масофада гавданинг бирор қисмини катта тезлик билан ҳаракат қилдириш керак бўлган ҳолларда тўғри чизиқли ҳаракатларнинг аҳамияти кўпроқ бўлади. Ҳаракатнинг йўналиши. Жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар организмига таъсирининг самаралилиги ҳамда машқлар техникасини муваффақиятли бажариш ҳаракатланаётган гавдага, унинг қисмларига ёки ҳаракатланадиган буюмга қанчалик тўғри йўналиш берилганига боғлиқ. Юқорига-пастга, олдинга-орқага, ўнгга-чапга бўлган йўналишларни одам гавдасининг асосий йўналиши деб аташ қабул қилинган. Айланма ҳаракатларнинг йўналишини гавда юзасидан қараб қуйидаги терминларни қўллаб аниқланади: олдинга ва орқага-сагиттал: чапга ва ўнгга горизонтал ҳаракатлар учун. Асосий йўналишларга қўшимча қилиб турли хил оралиқдаги йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ҳаракат амплитудаси - бу ҳаракатнинг кенглигидир. Амплитуданинг катта-кичиклиги бурчак градуслари билан аниқланади. Гавданинг бир неча звенолари ҳаракатининг умумий амплитудасини баъзан чизиқли ўлчов билан ёки шартли белгилар билан аниқлайдилар. Одам гавдаси айрим звеноларнинг ҳаракатлари амплитудаси бўғинларнинг тузилишига, боғловчи аппарат ҳамда мускулларнинг эгилувчанлигига боғлиқ. Спортда бўғинлар ҳаракатчанлигидан мускулларни олдиндан чўзиб ёзиш ёки қисқарган мускулларни чўзиш мақсадида фойдаланилади. Катта амплитудадаги ҳаракатларни кенг ҳаракатлар деб аталади. Агар ҳаракатларнинг йўли қисқа бўлса майда ҳаракатлар ҳамда ҳаракатлар йўналиши ёки амплитудаси ҳаракат вазифаларига мос келмаса бундай ҳаракатлар ноаниқ ҳаракатлар деб аталади. Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling