Маьмурий ишлар бўйича Нурафшон туманлараро судига Аризачи: Худайназаров Абдиназар Пирназарович


Download 28.25 Kb.
Sana04.11.2023
Hajmi28.25 Kb.
#1746707
Bog'liq
31.10.2023 ариза


Маьмурий ишлар бўйича Нурафшон туманлараро судига
Аризачи: Худайназаров Абдиназар Пирназарович
02.03.1954-йилда туғилган
Яшаш манзили: Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Қўштепа МФЙ Фахрийлар кўчаси 1-уй
Тел.:+99890 113 54 20
Жавобгар: “Равшан-АСР” деҳқон фермер хўжалиги раҳбари: Абдуллаев Рустам

АРИЗА
(10 йил ишлаганлигим тўғрисидаги фактини тасдиқлаш учун судга иккинчи маротаба ариза билан мурожаат қилаяпман )

Мен Худойназаров Абдиназар Пирназарович 02.03.1954 йилда туғилганман. Ёшим 69 да. 2014-йилдан буён нафақа оламан. Нафақа пулим 740000 (ети юз қирқ минг) сўм.


Мен бундан норозиман.Сабаби қуйидаги:
2005 йилдан 2015-йиллари Оққўрғон туманида жойлашган Султон Сегизбоев худудидаги “Равшан-Аср ” фермер хўжалигида оддий ишчи бўлиб ишлаганман. Фермер раҳбари Абдуллаев Рустам бизга раҳбарлик қилар эди. Фермер хўжалигида 10 йил ишлаб, меҳнаат ҳақимни фермер хўжалиги раҳбари қўлидан олганман.
2014-йил Нафақага чиқаётган пайтимда фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигида ишлаган 10 йиллик иш фаолиятим ҳақида маьлумот ёзиб бермаган. Меҳнат дафтарчамда “Равшан-Аср” фермер хўжалигида ишлаганим тўғрисида иш стажим йўқ. (1-илова. Ишга қабул қилинганлигим тўғрисидаги буйруқнинг асли)
Мен бир неча маротаба фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев Рустамга оғзаки равишда фермер хўжалигида ишлаган 10 йиллик иш давримни меҳнат дафтарчамга ёзиб, печат босиб беринг десам, фермер хўжалиги тугатилган, менда ҳужжат йўқ, судга мурожаат қилаверинг деган жавобини олдим. Ўзи хам “Равшан-Аср” фермер хўжалигида ишлаганлигиз ҳақида гувоҳлик бераман”-деди.
Менинг “Равшан-Аср” фермер хўжалигида ишлаганимни мен билан бирга ишлаган ишчилар Икримов Ботир ака, Абдураҳмонов Ғофир ва Ахмедов Расул, Мамадалиев Шерзод, Мамадалиев Ҳамид, Мамадалиев Фарҳодлар тўлиқ тасдиқлайди. Ва улар хам судда гувоҳлик беришга ўзлари розилик билдирди
Менинг 10-йиллик ишлаган меҳнат стажим “Равшан-Аср” фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев Рустам айби билан меҳнат дафтарчамга ишлаган деб ёзилмаган ва фермер хўжалигидан бўшаганлигим тўғрисидаги маьлумотнома хам меҳнат дафтармчамга ёзилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумнинг 20-декабр 19910йилдаги 5-сонли 13.12.2012-йилдаги 18-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарорнинг 2-белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарорнинг 2-сони, 9-хат бошисидаги кўрсатмага кўра, меҳнат стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти фуқароларнинг Ўз.Рес. ФПКнинг 283-моддаси таркибида судлар белгилайди деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 283-, 264-, 265-, 266-, 267-, 268-, моддаларига асосланган холда суддан
СЎРАЙМАН:
1. Мен Худойназаров Абдиназар Пирназарович 2005-йилдан 2015-йилгача, 10 йиллик меҳнат стажим менинг айбим билан эмас, “Равшан-Аср” фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев Рустамнинг айби билан меҳнат дафтарчамга ёзилмасда, мухр босилмай қолган. Шу сабабли 10 йиллик меҳнат стажим мен нафақага чиқиш давримда қўшилмай қолган.
2. Суддан илтимосим, менинг “Равсан-Аср” фермер хўжалигида 2005-2015-йилга қадар (10 йил тўлиқ) ишлаганлигим фактини ваколатингиз доирасида тасдиқлаб суд қарорини чиқариб беришингизни

Аризачи: _____________ Худойназаров Абдиназар Пирназарович


31.10.2023
Аризамга илова:
1.Паспортимдан нусха
2.“Равшан-Аср” фермер хўжалигига 03.01.2005 йилдан ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзган аризамдан нусха
3. 2.“Равшан-Аср” фермер хўжалигига 03.01.2005 йилдан ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйрудан нусха
4. Меҳнат дафтарчамдан нусха
5. Суд мажлисига чақирувчи гувоҳлар:
“Равшан-Аср” фермер хўжалиги ишчилари: Икримов Ботир ака, Абдураҳмонов Ғофир ва Ахмедов Расул, Мамадалиев Шерзод, Мамадалиев Ҳамид, Мамадалиев Фарҳод
6.Пенсия гувоҳномасидан нусха
Download 28.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling