Магистрал газқувурларнинг таснифи ва технологик схемаси Режа: Газ тақсимлаш тизимининг таснифи ва вазифалари


Download 273.98 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi273.98 Kb.
#1462791
Bog'liq
12-mavzu PowerPoint


Магистрал газқувурларнинг таснифи ва технологик схемаси
Режа:
1.Газ тақсимлаш тизимининг таснифи ва вазифалари
2.Газорегулятор пунктларининг ва газ тақсимлаш станцияларининг схемаси ва асбоб-ускуналари
3.Газ тақсимлаш станциясини автоматлаштириш
Магистрал газқувур табиий ёки ҳамрох нефть газларини газ ёки нефть конларидан истеъмолчиларга ташишга мўлжалланган қурилмалар мажмуидир (шаҳар, поселка, саноат корхоналари, электростанция).
Магистрал газқувурларнинг узунлиги бир неча ўн километрдан бир неча минг километрга етиши мумкин. Уларнинг диаметри 150 дан 1000 мм гача бўлиши муумкин. Газқувур бўйича газларнинг ҳаракат қатлам босими ёки газқувур бўйича жойлаштирилган компрессор станцияси ёрдамида амалга оширилади. Магистрал газқувур мураккаб қурилмалардан ташкил топган ва улар таркибига қуйидагилар киради
  • бош қурилма;
  • пўлат қувурузатгич тармоқлари билан;
  • компрессор станцияси (КС) (28- расм);
  • газ тақсимлаш станцияси (ГРС) (29-расм);
  • линияли таъмирлаш уйи ва фалокат таъмирлаш пункти (АРП);
  • линияли ва стационар алоқа қурилмаси;
  • катодли, протекторлива дренажли ҳимоялаш қурилмаси;
  • қўшимча қурилмалар.

Бош қурилмадан кейин тозаланган ва қуритилган газ магистрал газқувурга ўтади. Магистрал газқувур ўзгармас ва ўзгарувчан диаметрга эга бўлиши мумкин. Улар бир трасса бўйича параллел ётқизилган бир ёки бир-неча газқувурлардан ташкил топиши мумкин. Газнинг ишчи босимига қараб магистраал газқувур паст, ўртача ва юқори босимгача (64 кг/см2) бўлиши мумкин.
Трасса бўйича газқувурнинг айрим жойларини тўхтатиш учун ҳар 20-25 км да тўхтатиш арматураси (линияли кран ёки лукидон) ўрнатилади. Ундан ташқари тўхтатиш қурилмалари газқувурларнинг ҳамма тармоқларига ҳам ўрнатилади. Линияли кран яқинига пуфлаш (продувка) свечаси жойлашади. Газқувур трасса бўйича ҳар 20-25 км да линияли таъмирлаш уйи жойлашади.
Дарё ботқоқлик, сунъий қурилмалар, оғир иқлимий шароитлар мавжуд бўлганда линияли таъмирлаш уйи кўпроқ (зичроқ) жойлаштирилади.
Линияли таъмирловчилар яқин компрессор станциялар билан телефон орқали алоқада бўлади. Қувурлар металларини коррозиядан ҳимоялаш учун катод ёки протектор ҳимоялашлар, токдан ҳимоялаш учун эса электродренаж ҳимоялаш усули қўлланилади.
Газларнинг ҳайдаш хизматини ташкил этиш учун газқувур бўйича селектор ёки юқори частотали алоқа қурилмаси ўрнатилади. 30-расмда магистрал газқувур схемаси берилган. Одатда, газқувур ва унинг тармоқлари газ тақсимлаш станциялари билан тугалланади.
Магистрал газқувурнинг схемаси: ГСС- газ тўплаш тўри; ГКС- бош компрессор станцияси; ГРС- газ тақсимлаш станцияси; КС- оралиқ компрессор станцияси; ГХ- ер ости газ сақлаш иншооти;
Газ тақсимлаш тизимининг таснифи ва вазифалари
Коммунал-маиший, саноат, энергетик истеъмолчилар ўртасида газни тақсимлаш тармоқлари ва кўп ҳалқали шаҳар ва саноат тизими орқали амалга оширилади. Газ билан таъминлашга газ тақсимловчи газқувурлар, газ тақсимловчи станциялар (ГРС) ва газни тартибга солувчи пунктлар (ГРП) киради.
Газ магистрал газқувурдан газ тақсимлаш станцияси (ГРС)га ва ундан шаҳар газ тармоғига ўтади. Газ тақсимлаш тизимининг газқувурлари вазифаларига қараб қуйидагича таснифланади: тақсимловчи – газни саноат ва коммунал корхоналарга, яшаш уйларига етказиш учун мўлжалланган.
Уй ичига – газларни бинолар ичига етказишга мўлжалланган.
Абонентли – газни тақсимлаш тармоғидан айрим истеъмолчиларга узатишга мўлжалланган. Ишчи босимга қараб бундай системадаги газқувурларнинг босими паст бўлиши мумкин.
Одатда, газқувурларда босим ўртача ва юқори бўлиши мумкин. Ўртача босим 5 кПа дан 0,3 МПа гача, юқори босим эса 0,3 дан 1,2 МПа гача бўлади.
Газорегулятор пунктларининг ва газ
тақсимлаш станцияларининг схемаси ва асбоб-ускуналари
Нотўғри таъсирли РДУК туридаги регуляторнинг чиқишида максимал босим 1,2 газ тақсимлаш станцияси МПа га, киришида эса 0,0005 дан 0,6 МПа гача бўлади ва утказиш қобиляти 1000 дан 12000 м3/соат га тенг бўлади.
Одатда, қуйидаги тур ўлчамдаги регуляторлар РДУК 2-50, РДУК-2-100, РДУК-2-200 қўлланилади. ГРП ва ГРС газ таъминлаш тизимида РД туридаги босим регуляторидан фойдаланилади. РДУК туридаги регулятор (тартибга солувчи, бошқарувчи) билан жиҳозланган ГРП нинг технологик схемаси 32- расмда берилган.
РДУК туридаги регуляторнинг тузилиши:
1- регуляторга газ узатиш йўли; 2- регулятор задатник; 3- пружина; 4- клапан;
5- регулировка қилинадиган пружина; 6,7- мембрана; 8- топшириқ юбориш (задания) йўли;
9- демпфер-дроссель қурилмаси; 10- газ чиқариш йўли; 11- регулировка қилинадиган босимнинг йўли.
ГРСнинг тузилиши: 1- одоризация қурилмаси; 2- кииш пневматик крани; 3- тозалаш бўғини;
4- газни иситиш бўғини; 5- кранни автоматик бошқариш блоки; 6- топшириқ берувчи редуктор; 7- тўғри таъсирли регулятор; 8- газ миқдорини ўлчаш бўғини; 9- уч юришли кран; 10- сақлагич клапани; 1- изоляцияловчи фланц.
Газ тақсимлаш станциясини автоматлаштириш
Магистрал газқувурларда газ тақсимлаш станцияларини автоматлаштириш ва телемеханизациялашнинг асосий вазифаси газ тақсимлаш станцияси ишини тўлиқ автоматлашдан иборат. Газ тақсимлаш станциясини (ГРС) тўлиқ автоматизациялаш учун янги газ регулятор асбоб-ускуналари ишлаб чиқарилган: масалан, бевосита таъсир қилувчи регуляторлар; поршен туридаги регуляторлар; эластик муфтали регуляторлар; янги турдаги сарфлагич (расходометр) ва газ ҳисоблагичлар (счетчики) ва б.
Газ тақсимлаш станцияси янги регулятор аппаратлари билан жиҳозлангандан кейин, унинг ишлари ишончли равишда автоматизацияланади. Хизмат кўрсатиш жараёнида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
  • оператор уйида режимнинг бузилганлиги ҳақидаги сигнализацияни ишга тушириш;
  • газ тақсимлаш станцияси ёқиладиган печ (котел)ларни ҳимоя қилиш ва автоматизациялаш.

  • Бу тадбирлар ёқиладиган печларнинг мунтазам ишлашини таъминлайди.

Download 273.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling