Магистратура мутахассисликлари учун “илмий тадқИҚот методологияси” фанидан назорат саволлари
Ilmiy tatqiqot tushunchasi ,predmeti va obyekti
Download 61.35 Kb.
|
Ilimiy tadqiqod (2)
26 .Ilmiy tatqiqot tushunchasi ,predmeti va obyekti
Тадқиқот объекти – ўрганилиши лозим бўлган нарса, хосса, жараён ёки табиий ва сунъий характердаги тизим. Изланиш объекти танланган муаммо ва ишлаб чиқилган илмий-тадқиқот дастури асосида белгиланади. Классик ва ноклассик фанларда объект сифатида алоҳида олинган хоссалар, муносабатлар ва структуралар ўрганилган бўлса, ҳозирги постноклассик илмий изланишларда кўп сифатли хислатга эга бўлган, ўзида номувозанат ҳолат ва кооператив (жамоавий) ҳаракатни намоён этадиган объектлар тадқиқ қилинмоқда. Субъект фаол изланиш олиб борадиган тадқиқотчи, у махсус тадқиқот усулларидан, мавжуд билим ва ахборот базасидан фойдаланиб илмий-назарий ва амалий-тажрибавий муаммолар устида иш олиб боради. Илмий тадқиқотнинг асосан икки-эмпирик ва назарий изланиш даражалари мавжуд. Эмпирик ёки хиссий-тажрибавий билиш даражасида жонли мушоҳада, хиссий билиш бирламчи роль ўйнайди. Шу билан бирга хиссий билиш даражасидаги эмпирик изланиш фаолияти назарий кўрсатма ёки дастурий тамойиллар томонидан йўналтирилади, олинган маълумотлар қайта ишланади. Эмпирик билиш даражасида қўлланиладиган усуллар қаторига асосан кузатиш, ўлчаш, таққослаш, тажриба ва эксперимент ўтказиш, таснифлаш киради. Илмий тадқиқотнинг ижодий томони муаммо, ундан келиб чиқадиган масалалар ва саволларни қўйиш қобилиятида намоён бўлади. Илмий тадқиқот муаммони белгилашдан бошланади. Муаммо ҳал қилиниши керак бўлган мураккаб назарий ёки амалий-технологик масалалар мажмуасидир. Муаммо белиланганда биз билишимиз керак бўлган ҳодиса, вазият ҳақидаги билим масалалар шаклида қўйилади ва англанилади. Муаммо савол ёки масала тарзда тузилган ҳукмлар кетма-кетлигини ташкил қилиб, улардан хосил бўлган мулоҳазаларда биз ҳозиргача билмаган нарса (хосса, ҳодиса, моҳият), уни билиш йўллари аниқланади. Илмий билишнинг яна бир муҳим шакли ғоядир. Ғоя – интуитив (ногаҳон) равишда ҳосил бўладиган илмий фараз ва назариянинг концептуал асосини ифодалаган билиш шакли бўлиб, у масалани қўйиш, тажрибавий маълумотларни умумлаштириш, мураккаб муаммоли вазиятни тушуниш имкониятини беради. Ғоянинг асосий вазифаси ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни тушуниш ва тушунтиришга ёрдам беришдир. Ғоя руҳиятда янги фикр тарзида вужудга келади. Пайдо бўлиш шаклига кўра ғоя ижодий тафаккур ҳосиласидир. Ҳар қандай янги фикр, фараз, муаммони қўйилиши ва ечими дастлаб ғоя шаклида ҳосил бўлади. Гипотеза. Гипотеза фараз қилиш орқали намоён бўладиган илмий билиш шаклидир. Гипотеза –исботлаш керак бўлган, ўрганилаётган предмет хусусида чекланган фактлар асосида қилинган фараз, тахминий фикрдир. Ҳақиқий илмий гипотеза бир қатор талабларга жавоб бериши лозим.
Download 61.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling