Магний хлорид ишлаб чиқаришда эритманинг –босқичли буғлатиш қурилмаси ёрдамида буғлатиш иш унумдорлиги 50 т/соат
Download 399 Kb.
|
Магний хлорид ишлаб чиқаришда эритманинг –босқичли буғлатиш қурилмаси (2)
Мавзу: Magniy xlorid ishlab chiqarishda eritmaning –bosqichli bug’latish qurilmasi to’liq issiqlik va moddiy balansi. Режа: Кириш Магний хлорид маъданлари Магний хлорид ишлаб чиқаришда эритманинг –босқичли буғлатиш қурилмаси моддий ва иссиқлик ҳисоби Кириш Ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг ассортименти ўғитларнинг барча турларини ўз ичига олади: азотли, фосфорли, калийли, микроўғитлар, комплекс ўғитлар ва бошқалар. Ўғитлар сифатининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, ундаги ўсимлик учун фойдали таъсир этувчи моддаларнинг миқдори ҳисобланади. Асосий таъсир этувчи моддалар бўлиб, азот, фосфор ва калий бирикмалари ҳисобаланади. Уларнинг ўғитларидаги миқдори элементар азот, фосфор (V)-оксиди-фосфор ангидрид (P2O5) ва калий оксиди (К2O)га ҳисоблаганда ўлчанади. Лекин жаҳон матбуотида ўғитларнинг таъсир этувчи моддаларини ҳисоблашда (уларнинг миқдорини янада аниқ аниқлаш учун) оксидлардан элементларга: фосфор (V)-оксиди P2O5 дан-Р га, калий оксиди – К2О дан К га ўтиш (қайта ҳисоблаш коэффициентлари иловада келтирилган) масаласи қўйилмоқда. Ўғитнинг ҳар бир турига стандарт – ГОСТ ёки техник шартлар – ТШ билан битта ёки бир неча таъсир этувчи моддаларнинг минимал миқдори кўзда тутилган. Стандарт билан намлик ва ўсимлик учун зарарли аралашмаларнинг миқдори, шунингдек физик-кимёвий ва механик хоссалари, кўрсаткичлари қийматлари чегараланади. Намнинг керагидан ортиғи ўғитнинг ёпишиб қолиши ва кесак-кесак бўлиб қолишига олиб келади; нам ўғитларнинг озуқавий моддалар миқдорини пасайтирадиган балласт ҳисобланади. Азотли ўғитлар қаттиқ ва суюқ хилда ишлаб чиқарилади. Қаттиқ азотли ўғитлар орасида энг концентратлангани 45-46% N бўлган карбамид (мочевина), сўнгра таркибида 33,6-34,6% N бўлган аммиакли селитра ҳисобланади. Катта миқдорда ишлаб чиқариладиган кам концентрланган ўғит – аммоний сульфат бўлиб, 20-21% N ташкил этади. Суюк азотли ўғитлардан энг концентратлангани таркибида 82% N бўлган сувсиз аммиак ҳисобланади. Таркибида 30-36% N бўлган аммиакатлар ва азотли эритмалар, ҳамда таркибида 20-21% N бўлган аммиакли сувнинг концентрацияси камроқдир. Яқин чет элларда калий тузларининг 22 та кони ҳисобга олинган, қидириб топилган захиралар ўтган асрнинг 70 йилларида 24 млрд. т. ташкил этди ва фақат 2,5 млрд. тоннаси саноат заҳираларига тўғри келади. Энг йирик калий конлари: - Верхнекамск ва Верхнепечорск (Урал); Старобин, Копаткевичи ва Петриков (Белоруссия); Прикарпатье (Украина); Гаурдак ва Карлюк (Туркманистон); Жилян (Қозоғистон); Тюбегатан (Ўзбекистон); Download 399 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling