Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳавонинг ифлосланиши
- Шарҳланаётган модда доирасида ҳаракат билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш
- Шарҳланаётган модданинг 2-қисми
Ифлослантириш – ерга характерли бўлмаган физик, кимёвий, биологик модда, организмларни киритиш.
6. Сув объектларининг ифлосланиши – ер усти ва ости сув сифатини ёмонлаштирадиган ёки сув объектларининг қирғоғи ва таги ҳолатига салбий таъсир этадиган зарарли моддаларни сув объектларига ташлаш ва бошқача тарзда киритиш. 7. Ҳавонинг ифлосланиши – табиий миқдор даражаси ёки сифати нормативидан ошиб кетган концентрациясида зарарли моддаларнинг ҳавода юзага келиши ёки унинг таркибига киритиш. 8. Ифлосланиш даражасини белгилаётганда ер, сув ва атмосфера ҳавосида зарарли моддалар йўл қўйиладиган концентрацияни ўрнатадиган нормативларга амал қилиш керак. Соғлиқни сақлаш қонунчилиги оқава сувларни тозалаш зарарли чиқиндиларни йўқ қилишни таъминламайдиган янги ва реконструкция қилинган корхона, цех ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини қуришни таъқиқлайди. 9. Шарҳланаётган модда доирасида ҳаракат билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш шундан иборатки, ҳаракат атроф муҳитнинг табиий хусусиятлари ўзгаришига олиб келиши керак. Бу ўзгаришлар ўзининг янги хусусиятлари билан, масалан, механик аралашма миқдорининг зарарли моддалар билан кўпайиши ёки табиий объектлардан бирининг физик ҳажми камайиши билан бошқа муҳофаза қилинадиган объектлар ҳолати ўзгаришини (одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар, шунингдек, инсон ўлими ва ҳоказоларни) келтириб чиқаради. Бироқ, агар табиий муҳит ёки унинг объектларидан бири ифлосланиши билан бирга ҳайвон, парранда ёки балиқ захирасининг популяцияси бошқа сабабдан юзага келган эпизоотия натижасида қирилиб кетса, у ҳолда сабабий боғланиш бўлмайди. 10. Жиноят кўрсатилган ҳар қандай оқибат (инсон соғлигига зарар етказиш, шунингдек, инсон ўлими, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар) юзага келган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 11. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади ва шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англайди, уларнинг юз беришига йўл қўяди ва бунга бепарво ҳолатда муносабатда бўлади. Келиб чиққан оқибатларга қараб айбдор шахс ҳаракатларида эҳтиётсизлик бўлиши мумкин. 12. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан атроф муҳитга зарарли моддаларни ташлаш ёки стационар ва кўчма манбалар, иншоотлар ва бошқа объектлардан, шу жумладан транспорт воситаларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган шахс ҳисобланади. 13. Корхона, ташкилотларнинг мансабдор шахслари қўл остидаги шахсларга хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққан ҳолда табиий объектларга зарар етишига олиб келадиган буйруқларни берган ҳолларда, бошқа тегишли белгилар мавжуд бўлганда, уларни ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлик учун ЖК 206-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш лозим. 14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми инсон ўлими кўрини-шидаги ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини назарда тутади. 197 - м о д д а. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ер ва экология қонунчилигининг кўплаб умумий ва махсус норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодекси, 2002 йил 13 декабрдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқалар. Шарҳланаётган модданинг мақсади ер ва ер ости бойликларидан нооқилона, самарасиз, мақсадга номувофиқ тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва ер ости бойликларининг сифати ёмонлашувининг олдини олишдан иборат. Ер, ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш масалаларининг ечими ерни ҳисобга олиш, фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан аниқлаш ва қидириш, кончилик корхоналарини лойиҳалаш ва ишга тушириш механизмларини, тупроқ сифатини тиклаш бўйича мелиоратив ва бошқа чора-тадбирларни ўтказиш устидан назоратни ўз ичига олади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling