Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни нобуд қилиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлил этилаётган жиноят бўйича оғир оқибатлар деганда
- Субъектив томондан
- Ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш
- ЖК 198-моддаси 3-қисмининг объектив томони
- Шарҳланаётган модданинг 4-қисми
- Юқоридаги қоидалар ва талабларни ҳаракатлар кўринишида бузиш
Экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни нобуд қилиш – бу экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларнинг батамом ёниб кетиши тушунилади.
8. ЖК 198-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, агар олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга кўп миқдордаги зарар етказилса ёки улар нобуд қилинса ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, тугалланган жиноят деб топилади. Етказилган зарар миқдорини баҳолашда ўрмон хўжалиги мутахассислари хизматига мурожаат этиш зарур, улар ёнғинга дучор бўлган майдонни, дарахтлар майдонини, навларини ва ҳоказоларни ҳисобга олишлари керак. 9. (Кўп миқдордаги зарар тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлими шарҳида таъриф берилган). Етказилган зарар миқдорини баҳолашда суд ёнғин майдони, ёнғинда нобуд бўлган дарахтлар (етилган, етилиб келаётган) миқдори, ёнғинда нобуд бўлган ёки шикаст етган ўрмон массивларидаги ўрмон категорияси, дарахтларнинг нави ва уларнинг хўжалик, махсус, илмий ва бошқа қимматини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир муайян ҳолатдан келиб чиқиши керак. Ундан ташқари, масалан, сувни тартибга солувчи ва табиатни муҳофаза қилиш хусусиятига эга бўлган, сунъий ўстирилиши қийин бўлган тоғ арчали ўрмон массивига шикаст етиши ёки уларнинг нобуд бўлиши, ёхуд қўриқхоналарда ўсувчи, республикада мевачиликни ўрганиш ва ривожлантириш учун селекция-генетика фондини ташкил этувчи субтропик ва бошқа қимматли ёввойи ўсимликларнинг нобуд бўлиши кўп миқдордаги зарар сифатида квалификация қилиниши керак Ўрмонга шикаст етказиш ва уни нобуд қилиш билан етказилган зарар миқдори уларнинг ҳар хил турлари салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Зарар миқдорига дарахтларнинг амалдаги нархи бўйича ҳисобланган талафот баҳоси, нобуд бўлган ўрмон ўрнига янги ўрмон экини ва ёш ўрмонни ўстириш, ҳудудни тозалаш учун кетадиган харажатлар киради. Зарар суммасига ёнғинни ўчиришга кетган барча харажатларни ҳам киритиш мумкин. 10.Таҳлил этилаётган жиноят бўйича оғир оқибатлар деганда: ¨ экинзорни тиклаб бўлмайдиган даражада нобуд қилиниши; ¨ ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни ўзининг бош экологик функциясини бажара олмайдиган даражада шикастлантириш; ¨ экологик мувозанатнинг бузилиши; ¨ яшил дов-дарахтларнинг фойдаланишга яроқсизлиги; ¨ дарахтларнинг қимматли навларининг нобуд бўлиши; ¨ ва бошқалар тушунилади. 11. Олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик билан экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш шаклида кўп миқдорда зарар етказиш ёхуд бошқача оғир оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш шарт. Бунда экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш бошқа табиий омиллар – қуриб кетиш, чақмоқ чақиши натижасида эмас, балки олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида келиб чиққан бўлиши керак. 12. Субъектив томондан таҳлил этилаётган модданинг 1-қисми айбнинг эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади. 13. ЖК 198-моддасининг 2-қисми объектив томон сифатида шахснинг ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиши натижасида кўп миқдорда зарар келиб чиқишида ифодаланган ҳуқуққа хилоф ҳаракатини назарда тутади. 14. Ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш деганда, уларни кесишга рухсат берадиган билетни (ордерни) тегишли равишда расмийлаштирмасдан ёки билетда (ордерда) кўрсатилганидан бошқа майдонда, миқдорда ёхуд бошқа навини илдизидан кесиш тушунилади. Ўрмон ва бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жавобгарлик дарахт танасини илдизидан ажратишнинг ҳар қандай кўриниши (кесиш, арралаш, илдизи билан қўпориш), яъни ўсиб турган дарахт ёки буталарнинг нобуд бўлишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракат учун юзага келади. Бунда айбдор шахс қонунга хилоф равишда кесилган дарахтдан фойдаланган ёки уни ўша жойда қолдириб кетганлиги муҳим эмас. 15. Кўп миқдордаги зарар етказилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. 16. ЖК 198-моддаси 2-қисмининг субъектив томони тўғри қасддан содир этилади, чунки шахс қонунга хилоф равишда дарахт, бута ва бошқа дов-дарахтларни кесишни амалга ошира туриб, махсус рухсатномасиз ёки унда кўрсатилганидан бошқа майдонда, кўп миқдорда ёхуд дарахтнинг бошқа навини кесаётганини англаган, бундай ҳаракатлар натижасида кўп миқдордаги зарар келиб чиқишига кўзи етган ва буни хоҳлаган, бундай оқибатлар юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлади. 17. ЖК 198-моддаси 3-қисмининг объектив томони: экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қасддан шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилиш; оқибат – кўп миқдорда зарар етказиш, шунингдек, ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишдан иборат. 18. Пайҳон қилиш деганда, экинзорни босиб ташлаш, ҳайдаш, сув ва бошқа суюқлик билан бостириш тушунилади. Экинзорни пайҳон қилишга кўп миқдорда зарар келтирадиган сигирларни ўтлатиш ва у ердан ҳайдаб ўтиш ҳам киради. 19. Жиноятнинг субъектив томони – қасд, шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва унинг ижтимоий хавфли оқибатлар – экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилишнинг юз беришини истаган ва онгли равишда йўл қўйган ва бунга бепарво муносабатда бўлади. 20. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида кўрсатилган жиноят моддий таркибли бўлиб, диспозицияда назарда тутилган оқибат келиб чиққан вақтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. 21. Жиноят субъекти ушбу моддадаги барча ҳолларда ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Ўрмонда ва унга яқин жойда ишлаганда ёнғинга қарши хавфсизлик чораларига риоя қилмаган, ёки хизмат ваколатидан ўрмонни кесиш учун ёхуд бошқа йўл билан кўп миқдорда зарар, оғир оқибатлар келтириб чиқариш учун фойдаланган мансабдор шахслар ЖК 205, 206, 207-моддалари билан жиноятлар мажмуи бўйича жавобгарликка тортиладилар. 22. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилишда айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилишидан қатъи назар, моддий жавобгарликка тортиладилар ва қонунга хилоф равишда топилган маҳсулот олиб қўйилади. Зарар миқдори ўрмон экинлари ва дов-дарахтлари нав таркибининг қимматидан келиб чиқиб белгиланади. 23. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмига мувофиқ, етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 199 - м о д д а. Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, 1996 йил 29 августдаги “Уруғчилик тўғрисида”ги, 1996 йил 30 августдаги “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1997 йил 18 декабрда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри тўғрисида”ги Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш чоралари тўғрисида”ги Қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш талабларига риоя қилмаслик ўсимликшунослик, сабзавотшунослик, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги каби қишлоқ хўжалиги соҳаларига катта зарар етказиши мумкин. Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш қишлоқ хўжалигининг ўсимлик, сабзавот соҳаларига, шунингдек, ўрмон хўжалигига катта зарар келтиради. Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандалари, қишлоқ хўжалигида бегона ўтларга қарши қўллаш учун кимёвий ва биологик воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кимё комиссияси томонидан 2000 йил 31 августдаги “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ҳар беш йилда тасдиқланади. Мазкур рўйхатдан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳам фойдаланади. Шунингдек, унда қишлоқ хўжалигида пестицидларни (заҳарли кимёвий моддаларни) сақлаш, ташиш ва қўллашнинг санитар қоидалари мавжуд. 2. Жиноят объекти экологик ҳуқуқий тартибот ва экологик хавфсизлик таъминланишига қаратилган ўсимликлар касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш бўйича ўрнатилган қоидалар ва талабларни тартибга солиш борасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Касалликлар ва зараркунандалар билан курашиш учун ўрнатилган қоида ва талаблар божхона қонунчилиги (ўсимликлар, уруғларни киритиш тартиби ва ўсимликларга зарар келтирувчи бошқа предметлар тўғрисида) ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар томонидан белгиланадиган зарарли кимёвий моддалар, махсус техника ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, ўсимликлар касалликларини ва зараркунандалари билан курашиш воситаларини қўллаш шароити, воситалари ва жараёнларини тартибга солувчи кўп сонли махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади. 3. Объектив томондан жиноят ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади. Мазкур модда диспозицияси бланкет (ҳаволаки)дир. Шу муносабат билан, кўриб чиқилаётган жиноятни квалификация қилишда ҳар бир алоҳида ишда ўсимлик касалликлари ёки зараркунандаларига қарши курашнинг қайси талаби бузилганлигини аниқлаш зарур. Булар касалликлар, турли зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатишга қаратилган агротехник, кимёвий, механик тадбирларни ўтказиш бўйича талаблардир. Жиноий жавобгарлик, ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларининг бузилиши оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолларда вужудга келади. 4. Юқоридаги қоидалар ва талабларни ҳаракатлар кўринишида бузиш масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бир тўп касалланган дон, сабзавот, бошқа ўсимликларни олиб кириш; экинларнинг касалланган уруғларини экиш (масалан, карантин касалликлари билан заҳарланган дон экинларини экиш); сифатсиз кимёвий ёки бошқа ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш воситаларини қўллаш; ўсимлик зараркунандалари пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотларни яшириш ва ҳоказолар орқали содир этилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling