Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузишга


Download 1.53 Mb.
bet135/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузишга қуйидагилар киритилади:
t табиий-қўриқхона фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
t алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни барпо қилиш ва ташкиллаштириш лойиҳалари талабларига риоя қилмаслик;
t алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланадиган чегараси ичида тақиқланган хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
t алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланадиган чегараси ичида олдиндан экология экспертизасини амалга оширмай туриб ёки унинг хулосаларини бузган ҳолда хўжалик фаолияти юритиш;
t фалокатларнинг экологик оқибатлари ҳамда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга бошқача зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва уни бартараф қилиш чораларини кўрмаслик;
t алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш талабларини бузиш;
t рухсат этилган кимёвий, физик, биологик ва бошқа таъсир меъёрини ошириб юбориш, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш учун берилган рухсатнома талабларига риоя қилмаслик;
t алоҳида муҳофаза этиладиган табиий объектлардаги ҳамда улар таркибига киритиш учун захирага киритилган табиат мажмуаларига зарар етказиш, бузиш ва уларни йўқ қилиб юбориш;
t алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар чегараларини бошқа мақсадлар учун ўзбошимчалик билан ўзгартириш, ажратиб олиш.
ЖК 204-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят айбдор шахс томонидан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини ҳар қандай тарзда бузиш кўп миқдорда зарар ёки бошқача оғир оқибатларни келтириб чиқарган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
9. Содир этилган қилмиш учун жиноий жавобгарликнинг юзага келиши шарти кўп миқдордаги зарар кўринишидаги оғир оқибатларнинг келиб чиқиши бўлиб, булар ер тузилмавий таркибининг ўзгариши, ер шўрланиши, сув ифлосланиши, ўсимликларга зарар етиши, ҳайвонларнинг касалланиши ва ҳоказолар ҳисобланади.
10. Бошқа оғир оқибатлар қаторига алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан кўзланган мақсадда фойдалана олмаслик, давлат қўриқхонаси ёки мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарнинг узоқ муддатга ёпилиши, қиммат тиклаш ишларини амалга ошириш, ўсимликларни қайта кўчириб экиш, ҳайвон, қушларни тутиб, бошқа ҳудудларга кўчириш зарурати кабилар киради.
11. Зарар етказилиши ва ҳаракат (ҳаракатсизлик) ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлиги аниқланиши шарт.
12. Жиноят оқибатлар келиб чиқиши, яъни реал тарзда кўп миқдордаги зарар ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққанидан сўнг тугалланган деб ҳисобланади.
13. Субъектив томондан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш тўғри ёки эгри қасддан, ёки эҳтиётсизлик туфайли содир этилиши мумкин.
14. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади.
Улар жумласига хусусий ва мансабдор шахслар, шу жумладан ерларида мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ва табиат ёдгорликлари жойлашган корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари, ушбу ҳудудларни муҳофаза қилиш ходимлари киради.
15. ЖК 204-моддаси 2-қисмининг объектив томони алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар объектларини қасддан нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдордаги зарар етказилиши ёхуд бошқа оғир оқибатларга олиб келишида ифодаланади. ЖК 204-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган жиноят алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар объектларини қасддан нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш оқибатида кўп миқдордаги зарар ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. (Нобуд қилиш ёки жиддий зарар етказиш тушунчалари тўғрисида ЖК 198-моддаси шарҳига қаранг.)

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling