Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат органи
Б Е Ш И Н Ч И Б Ў Л И М
ҲОКИМИЯТ, БОШҚАРУВ ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР XV боб. БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “ҳокимият” тушунчасига аниқ бир таъриф берилмаган. Айни вақтда “ҳокимият” ибораси баъзи қонун ҳужжатларида ҳамда, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, авваламбор, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоғи органларига нисбатан қўлланилган[247]. Шунингдек, айрим қонун ҳужжатларидаги матн ва таърифдан келиб чиққан ҳолда ҳокимият тушунчасини белгилаб олиш мумкин[248]. Асосий Қонунимиз конституциявий тузум асосларини мустаҳкамлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Республика судлари томонидан амалга оширилишини белгилаб берган. Давлат ҳокимиятининг олий органлари эса жойлардаги ҳокимият органларини шакллантиради. 2. Ҳокимият деганда, маълум бир воситалар – ирода, нуфуз, ҳуқуқ, мажбурлов, сиёсий ҳукмронлик, давлат органлари тизими орқали инсонлар фаолиятига, хулқ-атворига таъсир этиш қобилияти ва имконияти тушунилади[249]. Жиноят кодексининг шарҳланаётган боби моҳиятидан келиб чиқилса, ҳокимият деганда, нафақат давлат ҳокимияти, балки мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда локал ҳужжат (устав, ички меҳнат тартиб-қоидалари ва ҳоказо)ларга мувофиқ тарзда белгиланган бўйсуниш тартиби, бошқарув ва раҳбарлик ҳам тушунилади. Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши асосида амалга оширилади. Шунга мувофиқ қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини маҳаллий вакиллик, яъни вилоят, туман ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалардаги давлат ҳокимияти органлари ҳам амалга оширади. Давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда ўз фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам жиноийлаштирилади. Корхона, муассаса ва ташкилотлардаги мансабдор шахсларнинг фаолияти бошқарув функцияси бериб қўйилган ички органлар доирасида ҳам олиб борилади. 3. Давлат органи деганда, давлат ҳокимияти ваколатлари берилган, давлат томонидан ўз фукцияларини амалга ошириш учун ваколат берилган ва давлат белгилаган тартибда фаолият юритувчи фуқаро ёки фуқаролар жамоасини тушуниш лозим. Амалдаги Конституцияга мувофиқ, давлат органлари, энг аввало, давлат ҳокимияти органлари ҳисобланади. Жумладан, давлат ва муниципал муассасаларнинг мансабдор шахслари шундай ҳисобланиши мумкин. Бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот муассаса ҳисобланади (ФК 76-моддаси). Мазкур ҳолатда давлат ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тузилган муассасалар тўғрисида сўз бормоқда. Улар жумласига бошқарув вазифасини амалга оширувчи давлат ва муниципал муассасалари, таълим муассасалари, маданият, илм-фан, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими муассасалари киради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling