Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet140/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Жиддий зиён – баҳоланадиган тушунчадир, шу боис уни расмийлаштирилган миқдорий кўрсаткичларда ифодалаш мушкул ва у фақат моддий зиёндан иборат деб қаралмаслиги лозим. Айни пайтда аксарият ҳолларда мансабни суиистеъмол қилишнинг оқибати мулкий зиён етказиш бўлиб, уни аниқлашда моддий зиённинг ҳажми, моддий объектларнинг қиймати, мулкий фойда олишнинг имкони, шунга ўхшаш бошқа кўпгина омилларни инобатга олиш зарур, чунки уларнинг йиғиндиси фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига етказилган зарарнинг жиддийлигидан гувоҳлик беради. Зарарнинг жиддийлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш ҳамда давлат ҳокимияти тегишли идораларининг нуфузи ва ишончининг пасайиш даражаси билан аниқланиши мумкин. Етказилган зарарнинг жиддийлиги давлат ташкилотлари, муассасалари, корхоналари, жамоат бирлашмалари ва ҳоказолар фаолиятидаги бошбошдоқликда ҳам намоён бўлиши мумкин. Мансабдор шахс томонидан инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишини ҳам жиддий зиён деб ҳисоблаш зарур.
Жисмоний зиён, агар у саломатликка зарар етказишда ифодаланса, шахс ҳуқуқларининг жиддий бузилиши деб топилади.
Якка тадбиркор ёхуд ташкилотнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашув, тадбиркорлик эркинлигининг ва қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолият тури билан шуғулланишнинг чекланиши, агар улар рақобатининг чекланиши, монополистик фаолиятга эрк бериш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қонун билан муҳофаза қилинаётган давлат ва жамоат манфаатларининг бузилиши давлат органлари ишида жиддий хатоликларга, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари обрўсига путур етказишда, оғир жиноятларни яширишда намоён бўлиши мумкин.
Етказилган зиён жиддий бўлмаса, мансабдор шахснинг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиисътемол қилганлик учун жиноий жавобгарлиги истисно қилиниб, унга нисбатан интизомий ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан ўрнатилган бошқа жавобгарлик белгиланади. Келиб чиққан оқибатнинг жиддий ёки жиддий эмас деб баҳоланиши мансаб жиноятларини (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қарашни) фарқлашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
8. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – моддий таркибли жиноят бўлганлиги учун, яъни шарҳланаётган моддага кўра мансабдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқиши зарур бўлганлиги учун улар ўртасидаги сабабий боғланиш муҳим аҳамият касб этади ва объектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади. Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва кўп миқдорда зарар ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилиши ўртасидаги сабабий боғланиш аниқлангандан кейингина бу оқибатларни мансабдор шахс зиммасига юклаш мумкин.
9. Жиноят кўп миқдорда зарар ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
10. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг субъектив томони қасддан содир этилиши билан тавсифланади. Айбдор мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилаётганлигини, қилмишининг ижтимоий хавфлилигини ва бунинг натижасида шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини англайди ҳамда уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди.
11. Жиноят мотивлари турлича бўлиши мумкин. Бироқ кўпинча бу ғаразли манфаатдорлик, шуҳратпарастлик, ўч олиш, ҳасад, оилапарварлик ишнинг ҳақиқий ҳолатини бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилиш ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Ғаразли манфаатдорлик жиноят субъектининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш воситасида қандайдир фойдага эришишга интилишида намоён бўлади.
Бошқа турдаги яна бир шахсий манфаатдорлик мотиви субъектнинг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишида ўз ҳаракатларидан номулкий фойда олишга интилиши бўлиши мумкин: раҳбарга ўзини яхши кўрсатиш, шуҳратпарастлик, ҳасад ва ҳоказолар.
Жиноят мотивлари қилмишнинг ҳуқуқий баҳоланишига ва жиноий жавобгарликка ўз таъсирини кўрсатмайди.
12. ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми бўйича ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жинояти субъекти умумий белгиларга эга бўлган субъектлардан ташқари қатор махсус белгиларга эга махсус субъект (мансабдор шахс)лар бўлиши мумкин.
(Мансабдор шахс тушунчаси Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимида берилган).
Қонунга мувофиқ, мансабдор шахс – бу масъул мансабдор шахс белгиларига эга бўлмаган ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик ваколатларига эга шахс.
Қуйидагилар мансабдор шахс деб эътироф этилади:
давлат ташкилотлари, муассасалари ёки корхоналарида ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турувчи, лекин юридик жиҳатдан аҳамиятли ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлмаган шахслар (масалан, бухгалтер, бошқарма ходими);
мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги корхона, муассаса ёки ташкилотларида – ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик вазифаларини бажарувчи ва қонун билан белгиланган тартибда давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатларига эга бўлмаган тақдирда, юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахслар (масалан, раҳбар, бош бухгалтер).

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling