Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатлари


Download 1.53 Mb.
bet141/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатлари деб, давлат вазифаларини амалга ошириш мақсадида амалга ошириладиган ва давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланадиган ваколатларни тушуниш лозим.
13. Ташкилий-фармойишли вазифалар (мажбуриятлар) бошқа кишиларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, одамларни, иш майдонини бошқаришдан иборат.
Уларга қуйидагилар киради: муассасаларнинг ишини умуман ва алоҳида қисмларида ташкил қилиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ишга қабул қилиш ва ишдан озод этиш, ишни ташкил қилиш ва режалаштириш, ижрони назорат қилиш ва текшириш, интизомий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳоказолар. Муассасанинг ўз хизмат бўйсунувида бошқа ходимлар бўлган, уларнинг фаолиятини бошқараётган, ишини йўналтираётган ва уюштираётган ҳар бир ходими ташкилий-фармойишли мажбуриятлари бўлганлиги сабабли мансабдор шахс ҳисобланади. Бундай вазифаларни, хусусан, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, хусусий таълим муассасаларининг мудирлари (ректорлар, проректорлар), тугатиш комиссиялари аъзолари ва ҳоказолар амалга оширадилар.
Мансабдор шахсларнинг маъмурий-хўжалик вазифалари корхона, муассаса ва ташкилотларни, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқаришидан ташкил топади. Санаб ўтилган тузилмаларнинг тасарруфида моддий қийматлар мавжуд, уларни сарф қилишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, юклаб жўнатишни ташкил қилиш, моддий қийматларни олиш ва бериш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда пул маблағларини бериш, бажарилган ишни ҳисобга олиш ва меҳнат учун мукофот белгилаш бўлган барча ходимлар, эгаллаб турган лавозимларидан қатъи назар, ўзларининг маъмурий-хўжалик вазифалари белгиларига кўра, мансабдор шахс ҳисобланадилар. У ёки бу ҳажмдаги ваколатларга режа-хўжалик, таъминот, молиявий бўлимлар ва хизматлар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, моддий қийматлар омборхоналари мудирлари, бухгалтерлар, кассирлар ва давлат органлари ёки муассасаларида бошқа вазифаларни бажарувчилари эга бўлишлари мумкин. Кўпгина мансабдор шахслар бир вақтнинг ўзида ҳам ташкилий-фармойишли, ҳам маъмурий-хўжалик вазифаларини бажарадилар.
Ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш лаёқатига эга ҳаракатларни юридик аҳамиятли деб эътироф этиш мумкин (масалан, шартнома, тилхат, ишончнома ва ҳоказолар). Ушбу белгига кўра, мансабдор шахсларга корхона, муассаса ёки ташкилот номидан у ёки бу ҳуқуқни берувчи ёки мажбуриятлардан озод этувчи ёхуд муайян ҳуқуқий фактни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар бериши мумкин бўлган шахсларни киритиш мумкин.
Субъектни мазкур модда бўйича жавобгарликка тортишда мансабдор шахс деб топиш учун шахсда кўрсатилган вазифалардан бири бўлишининг ўзи кифоя. Бунда шахс тайинланишига ёки сайловга кўра тегишли ваколатларга эгалиги ёки эга эмаслиги, уларни ҳақ эвазига ёки текинга, доимий равишда, вақтинча ёки махсус ваколатга кўра амалга ошираётгани аҳамият касб этмайди.
Мансаб вазифалари вақтинча бажарилган ҳолларда ёки уларнинг махсус ваколатга кўра бажарилишида шахс кўрсатилган мажбуриятлар ёки ваколатлар унга ўрнатилган тартибда ва фақат юклатилган вақтинча ҳолларда ёки ўзига юклатилган мансаб вазифаларини бажариши муносабати билан шарҳланаётган жиноятнинг субъекти деб эътироф этилади.
Субъектлар томонидан бир марталик топшириқлар (масалан, текширувда иштирок этиш, у ёки бу комиссия ишида иштирок этиш ва ҳоказолар) бажарилиши ҳолатлари ҳам, уларнинг шарҳланаётган жиноят бўйича мансабдор шахс сифатида жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.
14. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишни мансаб вазифасига кўра ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишдан фарқлаш зарур (ЖК 167-моддаси шарҳига қаранг).
Агар мансабдор шахс томонидан йўл қўйилган ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик учун жавобгарлик махсус жиноят-ҳуқуқий нормада назарда тутилган бўлса, қилмишни мазкур норма билан баҳолаш лозим ва мансабни суиистеъмол қилишнинг умумий таркиби мажмуи бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Қилмишни фақат жиноятларнинг реал жами мавжуд бўлгандагина жиноятлар мажмуи тариқасида мансабни суиистеъмол қилишнинг махсус турларини назарда тутадиган ЖК 205-моддаси бўйича квалификация қилиш мумкин (бу ҳақда батафсилроқ ЖК 33-моддаси шарҳига қаранг).
15. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида назарда тутилган ҳолатларда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, жиноят таркибини вужудга келтиради.
16. Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш натижасида етказилган жуда кўп миқдордаги зарар деганда, энг кам иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ миқдордаги зарарни тушуниш лозим (ЖК Махсус қисми VIII бўлимига қаранг).
17. Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ЖК 205-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилинади. Субъектив томоннинг умумий белгиларига кўра мазкур ҳолатда айбнинг қасд шакли интеллектуал элементи мансабдор шахснинг уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб жиноятни онгли равишда содир этиши билан тавсифланади.
18. Уюшган гуруҳ – жиноятдаги иштирокчиликнинг энг хавфли шаклларидан биридир. Уюшган гуруҳнинг умумий тушунчаси, жиноят туридан қатъи назар, ЖК 29-моддасида очиб берилган. Бунда қонунда белгиланишича, уюшган гуруҳ томонидан жиноят содир этилиши Жиноят кодексида кўзда тутилган асосларга кўра оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқаради (ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг).
Уюшган гуруҳларга нисбатан бир неча шахслар бирлашишининг қатъийлиги белгиси конституциявий ва белгиловчи хусусият сифатида кўпроқ гуруҳ жиноий фаолиятининг нисбатан давомийлигида, унинг жиноий ихтисослашувида, шунга ўхшаш гуруҳларнинг фаолият доирасини бўлиб олишда, ҳар бир иштирокчининг роллари ва вазифаларини аниқ тақсимлашда, лидер (ташкилотчи, бошлиқ) мавжуд бўлишида, жиноий фаолиятни муайян муддатга режалаштиришда ифода этилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling