Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet243/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Экиш майдони ҳажмини аниқлашда нафақат охирги экин майдони ҳажми, балки бундан олдинги майдон ҳажмларини эъти­борга олиш керак. Жиноят субъекти бир вақтда икки ёки ундан ортиқ майдонларда тақиқланган экинларни экиб, булар учун уму­мий қасдга эга бўлса, унинг қилмиши ЖК 270-моддасининг 2-қисми билан қўшимча квалификация қилинмайди, чунки у ягона давомий жиноятни ташкил этади ва унинг қилмишини экин май­дони ўлчамидан келиб чиқиб квалификация қилиш лозим.
18. Агар экин майдонининг умумий катталиги 250 квадрат метрдан кам бўлса, айбланувчи қилмиши шарҳланаётган модда­нинг 1-қисми бўйича квалификация қилинади.
19. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) катта экин майдонида содир этилган жиноятнинг квалифи­кация қилинган турлари учун жавобгарликни назарда тутади.
20. (Ўта хавфли рецедивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасига қаранг.)
21. Уюшган гуруҳ томонидан тақиқланган экинларни етишти­риш жамият учун жиддий хавф туғдиради, чунки шахсга, жами­ятга, давлатга зарар етказган ҳолда режалаштирилган қилмишни амалга ошириш имконини кенгайтиради.
22. “Жиноий гуруҳни уюшган деб квалификация қилиш учун асосий мезон тариқасида, масалан, гуруҳнинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг бўлишини, одатда, бир неча жиноятни со­дир этиш мақсадида тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлигини, ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлигини, техника билан таъмин­ланганлигини, жиноятни яшириш чоралари кўрилганлигини, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилинишини ва шу кабиларни ҳисобга олиш лозим. Ҳукмда жиноий гуруҳ қайси белгисига кўра, уюшган деб топилиши кўрсатилган бўлиши керак”[398].
23. Уюшган гуруҳ иштирокчилари вазифаларини тақсимлаш­лари ва тақиқланган экинларни етиштириш билан ҳар қайсиси бевосита шуғулланмаслиги, балки бу фаолият бошқа шахслар то­монидан бажарилишини таъминлаши мумкин (масалан, ер май­донини қўриқлаш).
24. Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига кўра, тақиқланган экинлар катта майдонларда етиштирилиши майдон­нинг 1000 квадрат метр ва ундан катталигини билдиради.
271 - м о д д а. Гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни қонунга
хилоф равишда эгаллаш
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп мод­даларни қонунга хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қўлга кири­тиш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар би­лан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб;
е) тамагирлик йўли билан;
ж) кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти гиёҳвандлик восита­лари ёки психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилиш борасидаги ижтимоий муносабатлар ва аҳолининг соғлиғи, хавфсизлиги ҳисобланади. Мулкий манфаатлар қўшимча объект, жабрланувчи соғлиғи шу жиноятни талончилик ва босқинчилик билан содир этиш факультатив объекти ҳисобланади.
2. Жиноят предметини гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар ташкил этади.
“Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп мод­далар тўғрис­ида”ги Қонунга кўра, гиёҳвандлик воситалари деганда, гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Респуб­ликасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки та­биий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препарат­лар ва ўсимликлар тушунилади. Жиноят кодекси Махсус қисми VIII бўлимида берилган таърифга кўра, уларга, шунингдек, БМТнинг 1961 йилда қабул қилинган Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида ягона Битим (Конвенция), 1972 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона Конвенцияга тузатишлар киритиш тўғрисида”ги Протоколидаги тузатишлар билан тўлдирилган I ва II рўйхатидаги ҳар қандай моддалар тааллуқлидир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling