Махсус қисм
Download 159.11 Kb.
|
6-бобб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқача фойдаланиш
- Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одамларни ёллаш
- ЖК 135-моддасининг 3-қисми
- Субъектив томондан
Шаҳвоний фойдаланиш деганда, шахсни шундай аҳволга тушириб қўйиш тушуниладики, унда ёлланган шахс ёлловчининг хоҳишига кўра тартибсиз жинсий алоқаларга киришишга ёки кимларнингдир жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондиришга ёхуд уларнинг истаги билан бошқача шаҳвоний ҳаракатларни бажаришга мажбур бўлади.
Бошқача фойдаланиш – бу жабрланувчини ёлловчининг хоҳишига кўра муайян фаолият билан шуғулланишга мажбур этилган ҳолатдир. 7. Ёлланган аёллар ёлловчининг хоҳишига кўра жинсий алоқага кириб, кимларнингдир жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондирган ҳолатларида айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 135 ва 121-моддаларига биноан аёлни жинсий алоқага киришга мажбур этиш сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим. Агар ёлланган аёл шаҳвоний зўрликка дуч келса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖКнинг 135-моддаси ва ЖК 118-моддаси ёки ЖК 119-моддаси бўйича квалификация қилинади. 8. Шахслардан шаҳвоний ёхуд бошқача усулда фойдаланиш мақсадларида алдов йўли билан ёллаш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилса, ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади (Такрорийлик тушунчаси тўғрисида ЖК 32-моддасининг шарҳига; хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг). 9. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одамларни ёллаш деганда, (ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “б” банди) мазкур фаолиятда икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг олдиндан келишиб, алдов йўли билан одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш мақсадида иштирок этишни тушуниш лозим. Айни пайтда тил бириктириш одамларни ёллашгача тузилган бўлганлиги муҳимдир. 10. Агар ёлловчи вояга етмаган шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилиниши зарур. Ёлловчи вояга етмаган шахснинг ёши тўғрисида виждонан адашган бўлса, яъни унда ёлланувчини вояга етган деб ўйлаш учун етарлича асослар мавжуд бўлган ҳолатларда жавобгарлик ЖК 135-моддаси 2-қисми бўйича эмас, балки 135-моддасининг 1-қисми бўйича келиб чиқади. 11. Шаҳвоний ёки бошқа мақсадда фойдаланиш учун ёлланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилган ёхуд айбдорда шундай ният мавжуд бўлган ҳолларда, унинг ҳаракатлари ЖК 135-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. ЖК 135-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят битим (оғзаки ёки ёзма) тузилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 12. Субъектив томондан жиноят била туриб, тўғри қасд билан содир этилади. 13. Субъект 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Download 159.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling