Махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети
Тавсия этилган адабиѐтлар рўйхати
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
РОССИЯ ТАРИХИ. МАЪРУЗАЛАР МАТНИ. АНДИЖОН, 2008
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-мавзу: Россиянинг XIX асрнинг II-ярмидаги иктисодий- ижтимоий ривожланиши .
- Народоволецлар
Тавсия этилган адабиѐтлар рўйхати:
1. История России. Под редакцией А.Н. Сахарова. Москва, АСТ. Астрель «Транзиткнига», 2006. 2. Орлов А.С. и другие. История России. Учебник. Москва, 2001, стр. 3-22. 3. История России под. Ред. М.Н.Зуева и А.А.Чернобаева. Москва, «Вўсшая школа» 2001. 4. Вернадский Г.В. Русская история. М. 1997. 5. Зуев М.Н. История России. М., 1999. 6. История России. С древнейших времен до 1861 года. Под ред. Н.И.Павленко. Москва, 2000. 7. Мунчаев Ш.М., Устинов В.М. История России. Москва 1997. 8. Платонов С.Ф. Учебник русской истории. СПб., 1994. 9. Фѐдоров В.А. История России. 1861-1917. М., 2000. 10. Всемирная история. в 10-ти томах. 11. Историческая энциклопедия.в 16-ти томах. 9-мавзу: Россиянинг XIX асрнинг II-ярмидаги иктисодий- ижтимоий ривожланиши. Режа: 1. Россиянинг ички ва ташқи сиѐсати. 2. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш. 3. Мамлакатдаги ғоявий кураш ва жамоатчилик щаракати. Таянч тушунчалар: Прокурор; адвокат; суд маслахатчиси; «янги устав»; народоволец; канцлер; Аляска; учлапр иттифоки; XIX асрнинг ўрталарига келиб Россияни илғор капиталистик давлатлардан иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий соҳаларида ортда қолаѐтгани яққол кўринди. Асрнинг ўрталаридаги халқаро воқеалар унинг ташқи сиѐсат соҳасида ҳам анча кучсизланганлигини кўрсатди. Шунинг учун хукуматнинг ички сиѐсатдаги, XIX-асрнинг II-давридаги бош мақсади Россиянинг иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий тизимда ўша вақт талабига мос келадиган ишларни амалга ошириш эди.Шу билан бирга, бир пайтнинг ўзида подшох хокимиятини ва дворянларнинг хукмронлик мавқеини сақлаб қолишлик хам мущим вазифа эди. Ички сиѐсатга кўпгина омиллар таъсир кўрсатган: иқтисодий ривожланишдаги олға силжишлар (капиталистик тартибни мустахкамланиши), ижтимоий тизимдаги ўзгаришлар (янги синфлар ва ижтимоий қатламларнинг юзага келиши), жамоатчилик харакатининг кескин ўсиши ва кишиларни ўз ахволини яхшилаш учун курашини бошланиши кабилар. XIX асрнинг II ярмида Россия ички сиѐсатида учта босқич ажралиб туради. Биринчиси – 50-йилларнниг II ярми – 60-йилларнинг бошлари – деҳқончиликдаги ислоҳатни тайѐрлаш ва амалга ошириш, Иккинчиси – 60-70-йиллар – либерал ислоҳатларни ўтказиш, Учинчиси - 80-90-йиллар иқтисодий модернизация, давлатчиликни ва ижтимоий барқарорликни анъанавий консерватив – маъмурий усуллар билан мустаҳкамлашдан иборатдир. Крепостной ҳуқуқни бекор қилиниши масаласига келсак, XIX асрнинг ўрталарида аграр деҳқончилик масаласида Россиянинг ўткир ижтимоий-сиѐсий муаммоси бўлиб қолди. Европа давлатлари орасида крепостной ҳуқуқ фақат Россияда сақланиб колиб, иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий ривожланишига тўсқинлик қилади. Кўплаб давлат ва жамоат арбоблари крепостной ҳуқуқ Россияни шарманда қилаѐганини ва уни қолоқ давлатлар қаторида колаѐтганини тушунишарди. Император Александр II (1855-1881), Николай I-нинг катта ўғли булиб, у 1855 йил 19-февралда Россия тахтига чиқди. Отасига қараганда у давлатни бошқаришга яхши тайѐрланган эди. Ёшлигида у ажойиб тарбия ва таълим олган, шоир В.А. Жуковский уни мураббийи бўлган. 1856-йилда Москва дворянлари вакиллари олдида сўзлаган нутқида император биринчи марта деҳқонларни озод қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг бу фикрини император оила аъзолари, бир қатор давлат ва жамоат арбоблари қўллашди. Император Александр II ўзининг 1857 йилдаги фармони билан Россия империясининг давлат гербини – икки бошли бургут тасвири туширилган гербни тасдиқлади(Илгари икки бошли бургут тасвири туширилган герб Византия империяси(330/395 - 1453)нинг давлат герби бўлган – Мирзаев Авазбек). Императорнинг топшириғи билан деҳқонларни озод қилиш лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1860 йил октябрда Бош комитет лойиҳаларни кўриб чиқишни бошлади, бу деҳқонларга бериладиган ерларни ҳажмини қисқартирди, мажбуриятларни эса кўпайтирди. 1861-йил 17-февралда ислоҳотлар лойихасини давлат кенгаши тасдиқлади, 19-февралда уни Александр II имзолади. Крепостной ҳуқуқ бекор қилингани манифест орқали эълон қилинди. Бунда учта асосий масала: деҳқонларнинг шахсан озодлиги, уларга ерни бўлиб бериш ва озодлигини сотиб олиш битими кўрилган ѐки назарда тутилган. Манифест деҳқонларга шахсий озодлик ва умумграждан ҳуқуқларни берди. Бундан буѐн деҳқон кўчма ва кучмас мулкка эгалик қилиши, битимлар тузиши, юридик шахс сифатида иштирок этиши мумкин эди. Деҳқон помешчикни шахсий ҳомийлигидан озод қилинди, унинг рухсатисиз никох тузиши мумкин эди. Хизматга ва ўқув юртларига кириши, яшаш жойини ўзгартириши савдогарлар ва майда буржуазия тоифасига ўтиши мумкин эди. Хукумат озод этилган деҳқонларни мащаллий ўзини бошқарув идораларини ташкил эта бошлади. Шу билан бирга деҳқоннинг шахсий озодлиги чекланган. Биринчи навбатда бу деҳқон жамоасини сақланишига тегишлидир. Ерга жамоа бўлиб эгалик қилиш, ер майдонларини қайтадан таксимлаш, солиқларни тўлашда ва давлат мажбуриятларини бажаришдаги умумий кафиллик кабилар қишлоқда баржуазиянинг эволюциясини орқага тортарди. Деҳқонлар жон солиғи тўлайдиган, рекрут яъни аскарлик мажбуриятини ўтайдиган, тан жазосига тортиладиган ягона тоифа бўлиб қолди. «Низом» деҳқонларни ер билан таъминланишини тартибга солган. Ер майдонларининг хажми тупроқнинг унумдорлигига боғлиқ бўлган. Россиянинг ҳудуди шартли тарзда учта минтақага: қора тупроқли, ноқора тупроқ ва чўл зоналарига бўлинди. Уларниг хар бири бўйича деҳқонларга бериладиган ер майдонларинниг энг катта ва энг оз ҳажми белгиланди. Ер масаласини ҳал этишда деҳқонларнинг ерларини анча қисми қисқартирилди. Мамлакат бўйича деҳқонлар ислоҳотгача ишлов бериб келинганига нисбатан 20 фоиз кам ер майдони олишган. Шудгор қилиб ҳайдаланадиган ерларни чегаралашда помешчиклар ўзларининг ерларини деҳқонларнинг ерларини орасига суқилиб жойлаштиришга интилишган. Шу йўл билан деҳқон помешчикнинг ерини ижарага олишга мажбур килинган, бунинг учун деҳқон помешчикга ижара қийматини ѐки пул билан ѐки далада ишлаб бериш орқали тўлаган. Деҳқонлар ерни помешчикдан олгач, унинг қийматини пул билан тўлаб узишлари лозим эди. Деҳқонларга берилган ер майдонларини нархи аслида 544 млн рублни ташкил этсада аслида хукумат томонидан ишлаб чиқилган хисоб-китоб формуласи бўйича ернинг нархи 867 млн рублга етди. Бинобарин сотиб олиш битими дворянлар манфаатини кўзлаб амалга оширилган. Деҳқонларда ерни сотиб олиш учун зарур пул бўлмагани учун, помешчиклар улардан сотиб олинаѐтган ер учун пулни бир пайтда олишлари учун давлат ер майдонларини қийматини 80 фоизи миқдорида деҳқонларга қарз берди. қолган 20 фоизини деҳқонлар помешчикка ўзлари тўлашлари лозим эди. Деҳқонлар давлатдан олган қарзларини 49 йил давомида тўлашлари лозим эди. 1906 йилда деҳқонлар бу сотиб олиш тўловини бекор қилинишига эришганларида давлатга 2 млрд рубл, яна 1861 йилдаги бозор нархига қараганда 4 марта кўп миқдорида қийматни тўлаб қўйган эдилар. Қолган 20 фоиз учун тўлаш муддати ҳам 20 йилга чўзилиб кетди, тўла сотиб олгунига қадар оброк тўлаб туриши ѐки баъзи мажбуриятларни бажараши зарур бўлган, фақат 1881 йилда бу ҳолатни бекор қилиш ҳақида қонун чиқарилди. 1861 йилги ислоҳот 30 млндан ортиқ крепостной деҳқонларга озодлик келтирди, буржуа муносабатларни вужудга келиши мамлакатни иқтисодий модернизациялаш учун йўл очиб берди. XIX-асрнинг 60-90-йилларининг I-ярмидаги ички сиѐсатига назар солиб, махаллий бошқарувдаги қайта қуришларни таъкидлаш мумкин. 1864 йилда губерния ва уездларда земство ислоҳоти ва 1870-йилги шаҳардаги ислоҳотларда махаллий думалари тузилди. Улар маҳаллий миқиѐсдаги масалаларни: алоқа йўлларини таъмирлаш, земство хамда шаҳар мактаблари ва касалхоналарининг фаолияти, савдо ва саноатни ғамхўрлиги бўлиб, булар марказий ва махаллий хокимятларнинг навзорати остида бўлган, буларда барча тоифаларни вакиллари бўлган. Суд сохасидаги ислоҳотларни 1864 йилдаги «Янги суд уставлари»да кўриш мумкин. Буларда судни барча тоифаларга мансублигини, судни маъмуриятдан мустақиллигини, судяларни алмаштирилмаслиги, суд жараѐнини ошкоралиги ва мунозаралигини, унда прокурор (қораловчи) ва адвокат (химоячи) ни иштирок этиши таъминланди. Айбланувчининг гуноҳкорлиги масаласи суд маслаҳатчилари (суд присяжных) томонидан щал этилган. Турли суд инстанцияларининг ваколатлари қатъий чегараланган. Майда фуқаролик ишларни яраштирув (мировая) судида, жиноят ва мураккаб ишлар эса – округ судида кўриб чиқилган. Ўта муҳим давлат ва сиѐсий жиноятлар суд палатасида кўриб чиқилган. Сенат олий суд инстанцияси бўлиб қолди. Тузилган тизим дунѐдаги суд тажрибасининг энг илғор анъаналарини ўзида акс эттирган. Бироқ, ислоҳотни ўтказаѐтиб, хукумат суд ишларини олиб борилишига аралашиш учун кўплаб туйнук (раҳна)лар қолдирган. Баъзи қонун қоидалар фақат эълон қилинганича қолди. Масалан, деҳқонларнинг ишини уларнинг тоифавий суди кўриб чиқарди. Сиѐсий ишларни суд жараѐнини кўриб чиқиш учун сенатнинг алоҳида суди тузилди, бу ишлар ѐпиқ характерда бўлиб, бу эса ошкоралик тартибига зид эди. Ҳарбий ислоҳотлар ўтказишга олиб келган сабаблардан бири, Қрим урушидаги мағлубият шуни кўрсатдики, рекрут чақирувига асосланган Россиянинг доимий армияси анча замонавий Европа армияларига қарши тура олмасди. Эндиликда ўқиб ўргатилган захирадаги шахсий таркибига, замонавий қурол ва ящши тайѐргарликка эга офицер кадрларга эга армияни тузиш зарур эди. 1874 йилги барча тоифаларга мансуб 20 ѐшга тўлган эркакларни ҳарбий мажбурияти тўғрисидаги қонун ислоҳотни асосий калити бўлди. Қуруқликдаги қўшинларни ҳақиқий хизмат муддати 6 йилгача, флотда эса 7 йилгача белгиланди. ҳақиқий хизмат муддати маълумот цензига боғлиқ ҳолда анча даражада қисқартирилган. Олий маълумотга эга бўлган шаҳслар бор-йўғи ярим йил ѐки 6 ой хизмат қилган. 60-йилларда армияни қайта қуроллантириш бошланди: силлиқ стволли (гладкоствольный) милтиқ, кесувчи (нарезной) стволли милтиқ билан алмаштирилди, пўлатдан ясалган артиллерия қуроллар тизими амалга киритилди. Отлар парки яхшиланди. Буғда щаракатланувчи ҳарбий флотни тез суръатларда ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Офицер кадрларни тайѐрлаш учун харбий гимназиялар, махсус юнкерлик билим юртлари хамда Генерал (Бош) штабнинг, артиллерия ва инженерлик академиялари ташкил этилди. Куролли кучларни бошкариш тизими яхшиланди. Буларнинг барчаси, армиянинг сонини тинчлик махалда қискартириш ва шу билан бирга унинг жанговорлигини ошириш имконини берган. Бошқарув, суд ва армиядаги ислоҳотлар мантиқан таьлим тизимини ўзгартирилишини тақозо этарди. 1864-йилда бошланғич ва ўрта маьлумотни тартибга солувчи «Гимназиялар устави» ва «Халк билим юртлари хақидаги низом» нашр этилди. Асосийси шунда эдики, барча тоифалар учун мумкин бўлган таьлим амалга киритилди. Давлатга қарашли мактаблар билан бир қаторда земство, черков-приход, якшанба ва хусусий мактаблар вужудга келди. Классик ҳамда реал гимназиялар очилиб, уларга таьлим учун хақ тўлай оладиган барча тоифаларнинг болалар қабул қилинган. 1863-йилги янги Устав университитетларга автономиясини кайтариб берди, чунки 1835-йилда Николай I университитетларни мухториятини йук килган эди. Янги Устав буйича университитетларни маьмурий-молиявий ва илмий педагогик масалаларни мустакил хал этилиши кайта тикланди. 1865-йилда матбуот хақидаги «Вақтинчалик қоидалар» амалга киритилди. Бу қонун бир қатор босма нашрлар учун дастлабки цензурани бекор қилди: жамиятнинг бадавлат ва маьлумотли қисми учун мўлжалланган китоблар, шунингдек марказий даврий нашрлар учун тааллуқли бўлиб, аммо янги қоидалар провинцияларнинг матбуоти ва халқ учун оммавий адабиѐтларга ѐйилган эди. Амалга оширилган туб ўзгаришлар прогрессив ахамятга эга бўлди. Булар мамлакатни тараққиѐтини эволюцион йўлига асос сола бошлади. XIX-асрнинг 60-70-йилларида ислохотларни мантикий давоми сифатида 1881- йилнинг январида ички ишлар вазири, граф М. Т. Лорис – Меликов томонидан ишлаб чикилган муътадил конститутциявий таклифларни кабул килиниши булиши мумкин эди. Аммо 1881-йил 1-март куни Народоволецлар томонидан император Александр II нинг улдирилиши хукумат курсининг умумий йуналишини узгартирб юборди. Император Александр III (1881-1894) отаси каби давлат ишларига эрта аралашди. Узини уткир харбий еиши сифатида курсатди. У тарихга «Тинчликпарвар» подшо сифатида кирди, чунки у халкаро муаммоларни харбий воситалар оркали хал этишнинг ашаддий ракиби эди. Александр III М.Т. Лорис – Меликовни таклифини инкор этди, ички сиѐсатда реакцион аньаналарни кучайиши даври бошланди. Махаллий бошкарув тизимида узгаришлар амалга оширилиб, 1889-йилдан кишлок дехкон маъмурияти дворянлардан тайинланган земство бошликларига буйсунадиган булди, земтсволар дворянларнинг мавкеини оширди. 1892-йилдаги «Шахарлар низоми» шахар думаларида дворян ва йирик буржуазияни ролини мустахкамлади. Таьлим ва матбуот сохасида хам хукумат бир канча узгаришларни амалга оширди. Урта мактабни давлатга ва Синод бошчилигидаги черковга буйсундирмокчи булди. 1887- йилдаги конунга кура гимназияларга малай, кир ювувчилар, майда дукондорларни болалари кабул килинмайдиган булди. 1884-йилги университитетларнинг янги устави буйича уларнинг автономлиги бекор килинди. Бир вактнинг узида студентлар устидан полиция назорати кучайтирилди ва укиш учун тулов купайтирилди. Аѐлларнинг олий таьлими йук килинди. 1892-йилдаги «Матбуот тугрисидаги вактинчалик коидалар» 60-йиллардаги цензура сохасида йул куйилган либерал сиѐсатни тугатди. Хар кандай нашрни ѐпиш хукукини факат ички ишлар вазирлиги эмас, балки Синодни обер-прокурори хам кулга киритди. Хукумат «Московские ведомости» каби «унг» нашрларни куллаб кувватлади. Цензура Александр III даврида, Николай I даврига карагандан хам каттик булган. XIX-асрнинг II-яримидаги Россиянинг ташки сиѐсати. Крим урушини якунланиши Европадаги вазиятни тубдан узгаришига олиб келди. Крим тизими деб номланган англо- австро-француз блоки Россияни сиѐсий жихатдан яккалаб куйишни саклаб колишга ва Парих конгресси карорлари билан таьминланган уни харбий-стратегик заифлигини саклаб колишга мулжалланган эди. Россия буюк давлат сифатидаги узини мавкеини йукотмаганди. Бирок маглубият туфайли у хал килувчи овоз хукукини халкаро муносабатларда йукотди ва Кора денгизни нейтраллаш хакидаги модда туфайли Болкон халкларини самарали куллаб-кувватлаш имконидан махрум булди. Шунга кура рус дипламатиясининг асосий вазифаси шу моддани бекор килиш учун курашиш ва Россиянинг халкаро обрусини кучайтиришдан иборат булди. Ташки сиѐсатнинг асосий йуналишлари тугрисида суз борганда шуни таькидлаш мумкинки, Россия гарбий йуналишида уз ташки сиѐсатидаги яккаланиб колишини йук килишга интилди. Марказий Европа давлатлари билан муносабатлар аньанавий сулолавий алокалар, уларнинг сиѐсий ва гоявий негизларининг умумийлиги билан белгиланарди. Подшо хукумати европадаги тенгсизликни саклаб туруш учун янги сиѐсий иттифокларни тузишга ва узини халкаро обрусини тиклашга тайѐр эди. Урта Осиѐ йуналиши катта ахамятга эга булди. Рус хукумати Урта Осиѐни кушиб олиш, келгусида уни узлаштириш ва мустамлакага айлантириш дастурини илгари сурди ва амалга оширди. XIX-асрнинг 70-йилларида Болконда миллий-озодлик харакатларини кучайиши билан Шаркий масала яна олдинга чикди. Болкон ярим ороли халклари Усмонийлар зулмидан озод булиши ва мустакил миллий давлатларини тузиш учун курашни авж олдирдилар. Бу жараѐнда Россия дипломатик, сиѐсий ва харбий усуллар билан катнашди. XIX-асрнинг иккинчи яримида Россиянинг ташки сиѐсатидаги узок шарк йуналиши секин-аста узининг периферия характерини узгартириб борди. Крим уруши пайтида Камчаткадаги англо-француз диверсияси (купорувчилиги) Хитойни кучсизланиши ва уни англо-герман-француз капиталига карам, тобе мамлакатга айлантирилиш, Япониянинг денгиз ва курукликдаги кучларини тез усиши, Узок Шаркда Россиянинг иктисодий ва харбий-стратегик мавкеини кучайтириш зарурлигини курсатди. Хитой билан тузилган Айгун (1858) ва Пекин (1860) шартномаларига кура Амур дарѐсининг чап киргогидаги худудлар ва барча Уссурий улкаси Россияга бириктирилди. Рус колонистлари (кучиб бориб урнашганлар) бу серхосил ерларни тез сурьатларда узлаштира бошладилар. У жойларда тез орада Блоговещенск, Хабаровск, Владивосток ва бошка шахарлар барпо этилди. Япония билан савдо ва дипламатик муносабатлар ривожлана бошлади. 1855-йилда Россия ва Япония уртасида доимий тинчлик ва дустлик хакидаги Симод битими имзоланди. Бу битим Россияни Курил оролларини шимолий кисмига эгалик хукукини мустахкамлади. Россияга тегишли Сахалин ороли биргаликда фойдаланиладиган мулк деб эьлон килинди. 1875-йилдаги Петербургда имзоланган рус-япон шартномаси Сахалин оролини факат Россия мулки эканлигини тан олди. Япония компенсация сифатида Курил оролларини олди. Сахарин ва Курил худудлари XIX-аср охирида рус-япон муносабатларида кескинлик манбаи булиб колаверди. XIX-асрнинг биринчи ярмидадаги аньанани давом эттириб, Россия АКШга нисбатан дустона сиѐсатини олиб борди. Англиядан фаркли тарзда у Шимол тарафида туриб унинг кулдорлик Жанубига карши курашди. Шундан кейин у АКШнихалкаро ишларда доимо куллади. 1867-йилда Россия амалда Шимолий Америка Кушма Штатларига америка Материгини шимолий-гарбий кисмини-Аляска ярим оролини буш жойларини 7.2 млн. долларга сотиб юборди. Замондошлар, бу ерларни шунча пул туруши хакида уйламаганлар. Бирок кейинчалик аникланишича, Аляска бой фойдали казилмаларнинг (олтин, нефт) хазинаси булиб чикди. Умуман олганда эса АКШ Россия билан хали халкаро ишларда хал килинувчи рул уйнаѐтган эди. XIX-асрнинг 60-70-йилларида Россия халкаро муносабатлар тизимида Париж тинчлик шартномасини чекловчи шартларини бекор килиш учун курашди. Кора денгизда харбий флотни ва харбий базаларни йуклиги жанубдан хужум учун Россияни заиф килиб, амалда эса бу унга халкаро муносабатларни хал этишда фаол уринни эгаллашига йул бермасди. Бу курашга йирик дипломат, кенг сиѐсий онг-билим даражасига эга булган ташки ишлар вазири, княз А.М. Горчаков бошчилик килди. Дастлаб, Россия узининг герман давлатларига таянувчи аньанавий курсини узгартириб, Францияга якинлашишга интилди. 1859-йилда тузилган рус-француз иттифоки, бирок кутилган натижага олиб келмади. Шу туфайли унинг Пруссия ва Австрия билан янгидан якинлашиши бошланиб, Россия Прусиянинг барча герман ерларини узи бошчилигида бирлаштирилишига булган интилишини куллаб-кувватлади. 1870-1871-йиллардаги француз-прусс урушида эса булмаслик мажбуриятига узини боглик деб хисобламаслигинимаьлум килди. Пруссия нейтралитети учун миннатдорчилик тарикасида Россияни куллади. Англия ва Австрия рус хукуматининг бир томонлама карорини коралашди, тор-мор этилган Франция эса норозилик билдириш имкониятига эга булмади. Буюк давлатларнинг 1871-йилдаги Лондон конференцияси Кора денгизни нейтраллашни бекор килди. Россия харбий денгиз флоти, харбий-денгиз базалари ва мустахкамланган Кора денгиз сохилига эга булиш хукукини узига кайтариб олди. Бу холат давлатнинг жанубий чегараларида мудофаа чизигини кайта тиклаш имконини берди. Бундан ташкари бугозлар оркали ташки савдо кенгайтирилди. Мамлакатнинг Кора денгиз буйи региони – Новороссийск улкаси тез сурьатларда ривожланди. Россия яна Болкон ярим ороли халкларига уларнинг озодлик харакатига ѐрдам курсата олди. XIX-асрнинг 70-йилларида Европада халкаро вазиятда сезиларли узгаришлар ѐз берди, Франция эса прусс-франк урушидан сунг кучсизланганди. Европанинг марказида иктисодий ва харбий жихатдан кучли янги давлат – Германия империяси юзага келди. Франсия Агрессив ташки сиѐсат юритиб, Европада уз таьсирини куайтириш, мустамлака мулкларини вужудга келтиришга ва кенгайтиришга интилди. Германия бир томонда, Франция ва Буюк Британия бошка томонда, улар уртасида зиддиятлар комплекси юзага келди. Австрия-Венгрия хам Болконда уз ташки сиѐсатини фаоллаштирди. Россия бундай шароитда марказий европа давлатлари билан якинлашишга интилди. Германия Францияни батамом яккалаб куйиш максадида Россия билан иттифок тузмокчи булди. 1872-йилда Берлинда Россия, Германия ва Австро – Венгрия давлатларини императорлари ва ташки ишлар вазирларининг учрашуви булди. Унда келгуси иттифокнинг шартларива принециплари тугрисида келишиб олинди. 1873-йилда Россия, Германия ва Австро – Венгрия уртасида уч томонлама битим - уч императорлар иттифоки тузилди. Учала манарх узларининг урталаридаги келишмовчиликларни сиѐисй маслахатлар утказиш йули билан бартараф этишга, Иттифокка аьзо томонларнинг бирига бошка давлат томонидан хужум хавфи юзага келганда бунга карши биргаликда харакатлар хакида келишиб олинди. Германия бу дипламатик муваффаккиятдан фойдаланиб Францияни такроран тор- мор этмокчи булди. Герман канцлери княз Отто Бисмарк Франция билан муносабатларни кескинлаштирмокчи булди. 1875-йилда германия билан Франция уртасида янги карама-каршилик юзага келди. Россия Германия билан иттифокчилигига карамасдан Францияни химоя килиб чикди, уни Буюк Британия куллади. Германия ортга чекинди, франция тор-мор этилишдан куткариб колинди, бирок рус-герман муносабатларида ишончсизлик усиб борди. Гарчи кейинчалик уч император бир неча марта иттифок тарафдорлигини тасдиклашди, рус дипламатияси борган сари бошка хамкорлар топиш зарурлигини тушуна бошлади. Рус – француз якинлашуви имконияти аста – секинлик билан курина бошлади. Россиянинг жанубий –шаркида кенг Урта Осиѐ худудлари жойлашган булиб, жойда Бухоро амрлиги, Кукон ва Хива хонликларидан иборат давлатлар бор эди. Буларнинг орасида анча ривожлангани Бухоро амрлиги булиб, бир неча йирик шахарларида савдо ва хунармандчилик эди. Бухоро ва Самарканд эса Урта Осиѐнинг мухим савдо марказлари булган. XIX-асрнинг II-ярмида Буюк Британиянинг худудларга киришига интилиши ва уларни узининг мустамлакасига айлантиришга харакат килиши туфайли вазият тубдан узгарди. Россия бевосита узининг жанубий чегараларига якин жойда «Англия шери»ни пайдо булишига йул куя олмасди. Англия билан ракобатчилик Урта Шаркда рус ташки сиѐсатини фасллашишини асосий сабаби булди. XIX-асрнинг 50-йилларининг охирида Росси Урта Осиѐга кириб бориш учун амалий кадамлар куя бошлади. Жиддий масала билан учта сафарлар ташкил этилди: Шаркшунос-олим Н.В. Игнатев рахбарлигидаги илмий сафар, элчи Н.П. Игнатьев бошчилигидаги дипламатик сафар ва Ч.Ч. Валихонов бошчилигидаги савдо сафари уюштирилди. Уларнинг вазифасига Урта Шарк давлатларидаги сиѐсий ва иктисодий холатни урганиш улар билан янада якин аьлокаларни урнатиш булган. 1863-йилда Алохида камитетни йигилишида фаол харбий хараатларни бошлаш тугрисида карор кабул килинди. Биринчи тукнашув Кукон хонлиги билан булиб утди. 1864-йилда М.Г. Черняев кумондонлигида кушин Тошкентга биринчи юришни амалга оширдилар, бирок у муваффаккиятсиз чикди. Аммо, ички зиддиятлар туфайли ва Бухоро амирлиги билан курашда холсизланган Кукон хонлиги огир ахволда эди. Шу вазиятдан фойдаланиб, М.Г. Черняев 1865-йил июньда амалда кон тукмасдан Тошкентни эгаллади. 1866-йилда бу шахар Россияга кушиб олинди, 1867-йилда эса босиб олинган худудларни Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Шу билан бирга Кукон хонлигини бир кисми уз мустакиллигини саклаб колди. Бирок, Урта Осиѐни ичига кириб бориш учун харбий харакатдан кулай жой – плацдарм барпо килинди. 1867-1868-йилларда Туркистон генерал-губернатори К.П. Кауфман кумондонлигидаги рус кушинлари Бухоро амири билан шиддатли жанг олиб бордилар. Буюк Британия томонидан гиж-гижланган амир русларга карши «Мукаддас уруш» (газовот) эьлон килди. Муваффаккиятли харбий харакатлар окибатида рус армияси бир катор галабаларга Бухоро амирлиги устидан эришди. Россия билан Бухоро уртасида тинчлик сулхи имзоланди. Амирлик уз мустакиллигини саклаб колсада, лекин унга вассал тобе булиб колди. Амир хокимяти 1920-йилда Бухоро халк савет республикаси ташкил топгунча кадар сакланиб колди. 1873-йилдаги Хива юришидан кейин Хива хонлиги Россия фойдасига Амударѐнинг унг киргогидаги ерлардан вос кечди ва сиѐсий жихатдан ички автономияни саклаган холда уни вассалига айланди. (1920-йилда Кизил Армия кисмлари томонидан Хива эгаллангач, хон хокимяти агдарилди, Хоразм халк совет республикаси эьлон килинди). Шу йилларда Кукон хонлигини ичига кириб бориш давом эттирилиб, унинг худуди1876-йилда Туркистон генерал-губернаторлигини бир кисми тарикасига Россияга кушиб олинди. Бир пайтнинг узида туркман кабилалари ва бошка баьзи халклардан иборат ерлар хам кушиб олинди. 1885-йилда Авгонистон билан чегарадош булган худуддаги Марвни кунгилли равишда Россияни таркибига кушилиши билан Урта Осиѐни эгаллаб олиш жараѐни якунланди. Урта Осиѐни кушиб олинишини турлича изохлаш мумкин. Бир томондан, бу ерлар асосан босиб олинган. Бошка томондан эса, бу ерларда ярим мустамлака тартиб урнатилиб, подшо маьмурияти томонидан бошкарилган. Урта Осиѐ халклари Россия таркибида тез сурьатларда ривожланиш имкониятиниятига эга булдилар. Кулчиликка бархам берилди, ахолини хонавайрон килган узьаро феадал урушларга, патриархал хаѐтнинг колок шаклларига бахрам берилди. Рус хукумати улкани иктисодий ва маьданий ривожланиши тугрисида кайгурди. Биринчи саноат корхоналари барпо этилди, кишлок хужалигидаги ишлаб чикариш такомиллаштирилди, айникса пахтачиликда АКШ дан янги пахта навлари келтирилиб махаллий шароитга мослаштирилиб экилди. Мактаблар, мазсус билим юортлари, дорихона ва касалхоналар очилди. Подшо маьмурияти улкадаги узига хос хусусиятларни хисобга олиб, бошка динларга токатли булган, махаллий урф- одатларни хурмат килган. Урта Осиѐ аста – секин Россининг ички савдосига тортилиб, кишлок хужалик хом ашѐси манбасига ва рус тукимачилиги, металл ва бошка махсулотларни бозорига айланди. Рус хукумати бу улкани алохида ажратиб куймади, балки уни давлатнинг бошка худудларига кушилиб кетшига интилди. Урта Осиѐ халклари Россия таркибида булиб, узларини миллий, маьданий ва диний хусусиятларини йукотмаганлар. Аксинча, кушиб олинган пайтидан ва хозирги замон Урта Осиѐдаги миллатларнинг вужудга келиши бошланди (Аслида узбек миллати XV-асрдаѐк вужудга келган). Шаркий танглик ва 1877-1878-йиллардаги рус-турк уруши масаласини ѐритишда авваломбор, шуни таькидлаш лозимки, Париж тинчлик сулхининг асосий, Кора денгизни нейтраллаш туғрисидаги моддаси бекор қилинганидан кейин Россияга яна Болқон ярим оролининг халқларниг Усмонийлар зулмига қарши курашда фаол ѐрдам кўрсатиш имкониятини берди. XIX асрнинг 70-йилларида шарқий тангликнинг биринчи босқичи бўлиб ўтиб, 1875 йилда Босния ва Герцоговина кейинроқ Болгария, Сербия, Черногория ва Македонияда турклар зулмига қарши қўзғолон кўтарили. 1876 йил ѐзида Сербия ва Черногория султонга қарши уруш эълон қилди. Турклар Болгарияни ўзида 30 мингга яқин одамни қиличдан ўтказди. Европа давлатлари ва биринчи навбатда Россиянинг ѐрдамисиз бу халқларнинг кураши мағлубиятга учраши аниқ эди. Болқон масаласида ғарбий Европани пассивлигини назарга олиб рус хукумати 1876 йилда султондан Слваян халқларини қирғин қилишни тўхтатишни ва Сербия билан сулщ тузишни талаб қилди, бироқ турк армияси ўз харакатларини давом эттирди. 1877 йил апрелда Россия Усмон империясига уруш эълон қилди. Шарқий тангликнинг иккинчи босқичи бошланди. Бу пайтда рус қўшини щам тўла замонавий талаблар бўйича қуроллантирилмаганди. Шунинг учун рус қўмондонлиги тез суръатларда жанг уруш харакатларини якунламоқчи бўлди. Жанглар Болқон ва Кавказортида олиб борилди. 1877 йил Майида рус қўшини Руминияга кириб, Дунайдан кечиб ўтиб, бунга унга болгор кўнгиллилари ва мунтазам қўшин қимслари кўмаклашди. Рус қўшинларига М.Д. Скобелев, М.М.Дрогомиров, И.В.Гурко каби талантли генераллар қўмондонлик қилишди. Асосий жанглар Болгария щудудидаги Плевна, Шипка, Тирнова учун олиб борилди. 1878 йилда рус қўшинлари Андриополни эгаллашда, Канистантинополга яқинлашди. Кавказортида қора денгиз бўйидаги Абхазия тўла эгалланди. Туркияни мағлубияти аниқ бўлиб қолди. 1878 йил февралида Сан-стефано тинчлик сулщи тузилди. Сурбия, Руминия ва Черногория илгари автономияга эга бўлган бўлса, энди мустақиликка эришди. Болгария, Босния ва Герцоговина эса автоном князликларга айланишди. Россия Жанубий Бессарбияни қайтариб олди. Кавказда Батум, Карс, Ардаган ва Баязид каби янги таянч пунктларни қўйлга киритиб, бу қалъалар Кавказортида Туркияга тайзиқ ўтказиш учун мущим стратегик ащамиятга эга эди. Шарқий тангликни учинчи босқичи 70-йилларда бўлиб ўтиб, бунда ғарб давлатлари Сан-стефано битимининг шартларини тан олишдан бош тортишда ва янги халқаро конгрессни чақиришни талаб қилишди. 1878 йил Июнда Берлинда каонргресс очилди, унда Россия, Туркия, Англия, Франция, Германия ва Австро-Венгрия иштирок этди. Россия батамом яккаланиб қолди. Еврова давлатлари ягона фонд бўлиб қатнашиб ўз щощишларини рус дипломатиясига тайзиқ қилишди. Уларнинг асосий мақсади Болқонда руслар таъсирини тугатиш ва Россиянинг щарбий ғалабаларини натижаларини камситишга уринишди. Бунда улар Болқон щалқларини манфаатларини кам эътиборга олишарди. Июлда Берлин конгрессида имзоланган битим Сан-стефано сулщи шартларини янча даражада ўзгартирди. Болгария икки қимсга бўлинди. Унинг шимолий қисмигина ўз хукумати ва миллий армиясига эга бўлган автоном давлат бўлди. Жанубий қисми эса Туркиянинг зулми остида қолди. Сербия, Черногория ва Руминиянинг мустақиллиги таъкидлансада, бироқ уларнинг щудуди сезиларли қисқартирилди. Австрия-Венгрия эса Босния ва Герцоговинани аккупация қилди. Англия эса Туркияни қўллагани учун Кипр оралини олди. Усмонийлар империясинниг парчаланиши бошланди. XIX асрнинг сўнгидаги Россиянинг ташки сиѐсат масаласига келсак, Берлин конгресси европадаги кучларни янгидан жойлаштирди. Англо-австрия блокини галабасига Германиянинг тутган урни кумак берди. Бу австро – герман якинлашувини мустахкамланишига имкон берди. Шу билан бирга Россиянинг, Германия ва уч император иттифокини кузлаб иш куруши асоссиз эканлиги маьлум булди. Россия Германияга нисбатан ишончли булганянги иттифокчини излашга мажбур булди. XIX-асрнинг охирги чорагида, Россия, Англия, Франция, Германия ва Австро- Венгрия каби буюк давлатлар ўртасидаги ихтилофлар чукурлашиб боргани сари, европадаги кескинлик мунтазам кучая борди. Уларнинг қарама-қаршилиги дунѐдаги вазиятни белгилаб бериб, бошқа давлатларнинг манфаатларига хам дахлдор эди. Можаролар куплаб регионларни: Якин ва Урта Шарқ, Болқон ярим ороли, Шимолий Африка, Узок Шарқ, Жанубий-Шарқий Осиѐни қамраб олганди. Шунинг учун бошқа давлатлар сингари Россия учун хам бу ихтилофларда уз вазифаларини хал этиш учун иттифоқчиларни излаш мухим муаммога айланди. XIX-аср охири – XX-аср бошлари, икки душман блокларни ташкил топшини бошлаб берди. Учлар иттифоқи. блокларнинг дастлабкиси 70-йиллар охирида юзага кела бошлади. 1879 йилда Германия ва Австрия яширинча, махфий равишда Россия ва Францияга қарши иттифоқ тузишди. Бунга Италия қўшилгандан кейин, 1882-йилда Марказий Европа давлатларининг Учлар иттифоқи юзага келди. Ушбу иттифоқ Болқон, Яқин ва ўрта Шарқда агрессив сиѐсат олиб борди. Австро-Венгрия эса Сербияни босиб олишга тайѐргарлик кўрди. Германия эса Туркия ва Ироқда ўз таъсирини ошириб, Африка ва Узоқ шарқда ўз мустамлакачилик сиѐсатини фаоллаштирди. Канцлер О.Бисмаркнинг «Немисларга щам қуѐш остида ўз ўрни керак» деган жонли ибораси герман дипломатиясининг шиорига айланди. Уч императорлар шартномасини икки марта (1881 ва 1884) узайтирилиши ва 1882 йилда «қайта кафолатлаш битими»ни имзоланганлигига қарамасдан, рус герман муносабатларида ишончсизлик кучая борди. Иккала томон щам бир-бирига протексионистик (томожная) божхона нархларини ва ноқулай савдо шароитларини тиқиштиришган. Германия шу пайтдан бошлаб Россия ва Францияга карши урушга тайѐргарлик кура бошлади. Герман бош штаби XIX-асрнинг 80-йилларидаѐқ бир-бирига ухшаш харбий-стратегик режаларини ишлаб чикишга киришган эди. Рус – Француз иттифоқи юзага келиши масаласига келсак, шуни таькидлаш мумкинки, Россия ўзининг ташки сиѐсати йуналишида Марказий – Европа давлатларига яқинлашишидан иборат анъанасидан воз кечишига ва янги иттифоқчилар излашга мажбур бўлди. У фаол равишда Франция билан яқинлаша бошлади. Уни бундай йўл тутишига Германияни Якин Шарқдаги русларга қарши сиѐсати, герман милитаризмини ўсиши ва 1891-йилда Учлар иттфоқини қайта тикланишига туртки бўлди. Франция Европада Германиянинг кучайишидан унинг мустамлакачилик даволарининг ўсишидан хайиқарди. Шуннг учун у Россия билан якинлашишидан манфаатдор эди. 1891-йил июльда Франция эскадроси Кронштатга келди. Бир пайтнинг ўзида харбий кемаларнинг ташрифи билан бир қаторда дипломатлар ва харбийларнинг иттифоқ тузиш хақидаги рус-француз музокаралари бўлиб ўтди. 1891-1891-йилларда мабодо томонларнинг бирига Германия ѐки Австрия Венгриянинг хужуми хавфи солса биргаликда харакат қилиш хақида биринчи хужжатлар-сиѐсий битим ва харбий конвесия имзоланди. 1893-йилда конвенцияни ратификатция қилиниши мудофаа харакатини ва Германияга қарши қаратилга рус – француз иттифоқини батамом расмийлаштирилишини англатган. Икки қарама-қарши турган иттифоқларни (Учлар ва рус-француз) юзага келиши билан щалқаро муносабатлар тарихида янги босқич бошланиб, бу Европада зиддиятларнинг чуқурлашуви ва буюк давлатларнинг таъсир доираси учун келгусида дунѐни бўлиб олиш буйича кескин кураши билан боғлиқ эди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling