Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Иккинчи савол бўйича дарс мақсади


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Ўсимликларнинг вегетатив
жинсий ва жинсиз кўпайиш хиллари билан таништириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
Ўсимликларнинг кўпайиш хилларини айтиб бера олади. 
Сунъий ва табиий вегетатив кўпайишни ажрата олади. 
Жинсий кўпайишда қўшилиш хилларини изоҳлай олади. 
Иккинчи савол баёни:
Ўсимликларнинг кўпайиши 3 хил хилда бўлади: 
I. Вегетатив кўпайиш - ўсимликнинг вегетатив органлари ёрдамида 
кўпайишидир
II. Жинссиз кўпайиш - ўсимликнинг споралар ёрдамида 
кўпайишидир; 
III. 
Жинсий кўпайиш - ўсимликда жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиши 
ва ўзаро қўшилувчи натижасида янги организмларнинг пайдо 
бўлиши билан боғлиқ кўпайишдир. Бу кўпайиш хили амфимиксис
(amfi - иккала томон, mixis - аралашиш) деб аталади. 
Қуйида бу кўпайиш типларини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. 
 
I.Вегетатив кўпайиш. 
Вегетатив кўпайиш хоссаси прокариот ва эукариот ўсимлик
организмларининг ҳаммасига хосдир. Вегетатив кўпайиш ўсимликлардаги
регенерация (re - қайтадан, generatio - тикланиш) қилиш қобилияти билан 
чамбарчас боғланган. 
Прокариот организмларда ( бактерия, кўк-яшил сув ўтлари) бу жараён 
ҳужайранинг иккига бўлиниши билан боғлиқ бўлса, юксак ўсимликларда 
жароҳатланган ернинг тикланиши, айрим ҳолларда жарохатланган 
қисмларнинг ўрнига янги органларнинг ҳосил бўлиши билан боради. 


30 
Ўсимликларнинг ўз қисмларини тиклай олиш қобилиятига регенерация
дейилади. 
Вегетатив кўпайиш табиий ва сунъий вегетатив кўпайишга ажратилади 
(2- расм). 
Табиий вегетатив кўпайиш гулли ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган. 
Фақат бир ва икки йиллик ўсимликларгина табиий шароитда вегетатив
кўпаймайди.  

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling