Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уруғ пўсти
микропиле томонга қараган бўлади. Муртаклар шаклига кўра уруғда
тўғри(тамаки), букилган (чиннигул), такасимон (отқулоқ), спиралсимон (лавлаги) шаклларда жойлашади. Муртакларнинг катталиги жуда кичик ўлчамдан (орхидей) анча катта ўлчамгача (қовоқ, эман, ёнғоқ) боради. Муртак ва эндосперм ташқи томондан одатда уруғ пўсти билан ўралади. Уруғ пўсти уруғкуртак интегументларидаг ҳосил бўлиб, айрим ўсимлик уруғларда унга эндосперм ва нуцеллус қолдиқлари ҳам қўшилган бўлади. Уруғ пўсти (спермодерма) одатда тиғиз ва механик таъсирларга чидамли бўлиб, у муртак ва запас озуқа тўқимасини ҳимоя қилиш учун ёрдам беради (21-расм). Уруғ пўсти ташқи томондан силлиқ ёки турли хил туклар билан қопланиши, ғадир-будур бўлиши мумкин. Кўпинча ёпиқ уруғли ўсимликлар уруғи ариллус (arillus - куритилган майиз) деб аталган этли плёнкасимон тузилмаларга эга бўлади. Ариллуслар ранги ва шакли турли-туман бўлиб, у таркибида турли мойсимон моддаларни сақлайди. Бу эса қушлар ва чумолиларни жалб қилиб, ўсимлик уруғини тарқалишида катта аҳамиятга эгадир. 89 Маълумки, уруғ ичида муртак ва қўшимча озуқа тўқима (эндосперм, перисперм) жойлашади. Муртакнинг ривожланиш даражаси турли ўсимликларда турлича бўлади. Шунингдек, захирада озуқа тўқималари ҳам уруғ пишгунча тўла ўзлаштирилиб юборилиши ёки қисман қолиши мумкин. Гулли ўсимликлар эмбриологияси (1997) асарида уруғларнинг ички тузилишига қараб, 4 бўлим, 6 кенжа бўлим, 9 типга ажратиб ўрганиш тавсия этилган. Уларни типларга ажратишга асос қилиб муртакнинг шакли ҳисобга олинган. Булар қуйидаги типлардир: муртаги ривожланмаган уруғлар; муртаги редукцияланган уруғлар; муртаги бошча шаклда; муртаги қалқонсимон шаклда; муртаги чизиқли жойлашган; муртаги кўраксимон шаклда; муртаги қайрилган; муртаги бўралган; муртаги шарсимон уруғлар. Бурчоқдошлар, қовоқдошлар, мураккабгулдошлар оиласи вакилларида запас озуқа моддалари уруғпаллаларда тўпланган бўлади. Айрим паразит ўсимликларда муртак яхши ривожланмайди. Аммо вақт ўтиши билан у аста-секин шаклланади. Уруғ шаклланишининг дастлабки босқичларида уруғ таркибида кўп миқдорда сув учраса, уруғ пишишига яқин унинг миқдори кескин камаяди. Уруғ етарли катталиккача етгандан кейин, унинг ўсиши тамоман тўхтайди. Ундаги турли биохимик, физиологик жараёнлар бориши сусая боради, ферментлар фаоллиги пасаяди, уруғ пўсти зичлашиб, қаттиқлашади ва уруғ она организм билан алоқасини узади. 21-расм: Янтоқ уруғ пўсти тузилиши: М- муртак, 1-эпидерма, 2- субэпидерма, 3-ҳужайралараро бўшлиқ, 4-паренхимия, 5-доначали қават, 6-эндосперм қолдиғи, 7-уруғпалла тўқимаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling