Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.65 Mb.
bet48/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Қисқа муддатли пассивлар (КМП) - қисқа муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар (Ш.1. 2П-бўлим, сатрлар 420, 430 ва 440).
Узоқ муддатли пассивлар (УМП) - узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар (Ш.1. 2П-бўлим, сатрлар 400, 410).
Доимий пассивлар - баланс пассиви «Ўз маблағлари манбалари» деган биринчи бўлимнинг жами.
Халқаро амалиётда жорий мажбуриятларни бажаришнинг қуйидаги нисбати назарда тутилган: тўловга тақдим этилган счетлар, қисқа муддатли мажбуриятлар, дивидендлар, ҳисобланган мажбуриятлар (харажатлар билан боғлиқ), олинган бўнаклар, келажак даврларнинг даромадлари (хизмат кўрсатишдан олдин олинган пул маблағлари, масалан, бўнак тўланган ижара ҳақи, тўловга қўйилган солиқлар, кафолат мажбуриятлари, ишчи ва хизматчиларга қайтарилиши керак бўлган қарзлар), муддати ўтказилган қарз мажбуриятлари, тўлаш муддати қайд этилмаган (талаб қилиб олингунча) мажбуриятлар.
Корхонанинг тўлов қобилияти энг шошилинч мажбуриятларни тўлаш қобилияти, қисқа муддатли пассивлар ва узоқ муддатли пассивлар коэффициентлари ёрдамида баҳоланади.
Энг шошилинч мажбуриятларнинг тўлов коэффициенти (КЭш.М.Т.) энг ликвид активларнинг (Эл.а) энг шошилинч мажбуриятлар (ШМ) сўммасига нисбати сифатида аниқланади ва қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқарилади:
Эл.а
КЭ.ш.м.т = ----------------
ШМ
Қисқа муддатли пассивларнинг тўлов коэффициенти (КҚМП) тез сотиладиган активларнинг (ТСА) қисқа муддатли пассивлар (ҚМП) сўммасига нисбати сифатида аниқланилади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
ТСА
КҚМП = ----------------
ҚМП
Узоқ муддатли пассивларнинг тўлов коэффициенти (КУМП) секин сотиладиган активлар (ССА)нинг узоқ муддатли пассивлар (УМП) сўммасига нисбати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ССА
КУМП = ----------------
УМП
Баланснинг тўловга қобилиятлилигини таҳлил қилганда юқорида кўрсатилган гуруҳлар бўйича маблағлар ва қарзларни аниқлаш, узиладиган қарзлар даражасини ҳисоблаш ва улар юзасидан хулосалар чиқариш керак бўлади. Бу учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (9-жадвал).

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling