2.4
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан
“
Антивируслар билан ишлаш қоидалари, компьютер
вирусларидан сақланиш” мавзуси бўйича кейс-стади.
Халикова М., Сиддиқова С.Ғ., Наманган транспорт ва ахборот
технологиялари касб-ҳунар коллежи ва Бухоро нефт ва газ саноати
касб-ҳунар коллежи
I.
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Ўқув фани:Ахборот технологиялари.
Мавзу: Антивируслар билан ишлаш қоидалари, компьютер вирусларидан
сақланиш.
Берилган кейс-стадининг мақсади: Ўқувчиларда
корхонадаги мавжуд
компьютерлар учун антивирус дастурларининг энг оптимал вариантларини
танлаш режасини тузиш учун антивирус дастурлар бўйича
билим ва
кўникмаларни ривожлантириш, ўтилган мавзулар бўйича
эгалланган
билимларини текшириб кўришдан иборат.
Кутилаётган натижалар: ўрганилаётган мавзу бўйича
амалий
кўникмаларга эга бўлади; антивирус турларини ўрганади ва таҳлил қилади.
Антивирус дастурларини ўрнатиш ва созлашни ўрганади; муомоларни ечиш
учун антивирус дастурларининг қиёсий таҳлилини ўтказади; муоммоларни
ечиш учун корхонада мавжуд компьютерлар ва тармоқлар
архитектурасини
ўрганади; корхона фаолиятида қўлланиладиган компьютер ва тармоқ
технологиялари учун антивирус дастурларининг энг мақбул вариантларини
танлашни ўрганади; ҳар бир фаолият тури бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш
кўникмалари шаклланади; конкрет қарорлар қабул қилишни ўрганади.
Кейс-стадини муваффақиятли бажариш учун ўқувчи қуйидаги
билимларга эга бўлиши лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: