Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Туризм ва меҳмондорчиликда таклиф омиллари
Download 1.12 Mb.
|
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР
Туризм ва меҳмондорчиликда таклиф омиллари
Туризмда ресурслар таклифи. Таклиф омиллари узи меҳмоннавозлик санъатига тегишли саноатга киради, маҳаллий гудвилга боғлиқ бўлади, ҳамда имижни шакллантирувчи ресурс ва маҳсулотларни режаллаштиришни талаб этади. Туристик талаб ва манфаатларни турлигичалиги муносабати билан туристик объектлар ўз ресурс ва имкониятлар ҳамда воситалари билан қониқувчи аниқ бир бозор сегментига мослашишга мажбур бўлишади. Туризм санъатининг таклиф жиҳати икки асосга таянади: жозибадорлик ва меҳмондорчилик. Туризм ресурс санъатидирки, туристик таклиф туристик объектнинг табиий шароити ва унинг жамоаси эгалик қилаётган маданий меросларга боғлиқдир. Саёҳатчилар ҳаддан ташқари гўзал жойларга жалб қилинади ва бу гўзаллик кўпгина шаклларга эга бўлади: Баъзи жойларда бу иқлим бўлиб, у энг асосий жозибадорликни акс эттиради. Бошқа хилларда Чимкент, Гранд Коньён, Альп каби табиий платформа ёки шу кабилар билан боғлиқ бўлган фаолиятлар. Сув ҳамиша одамларни дам олиш, бўшашиш манбаи сифатида жалб этиб келган. Бундай омиллар қаторига сув атрофидаги пляж, сувнинг сув ҳавзасига қуйилиш жойи, шаршара, кўл ёки тинчгина балиқ овлаш дарёларни киритиш мумкин. Флора ва фауна идиллик йўналишлари таъминлайди ва ташрифларни кўпайтиради. Флора ва фауна ташриф буюришнинг ўзга сабабларини ҳам акс эттириши мумкин: тоғ атрофидаги яйловларни айланиш, миллий парк ва қўриқхоналардаги ҳайвонларни кўриш ва бошқалар. Бундай жойларга етиб келиш қанча осон бўлса, бу жойлар қанчалик кўп табиат аттрибутларга эга бўлишса ва улар қанчалик яхши сақланиб қолинса, булар асосий жалб этувчилар бўлишади. Шу сабабли шу табиий меросни келгуси авлодга сақлаб қолишга бўлган интилиш бундай жойларни кейинчалик миллий паркларга айлантиради. Одамларни табиий ресурслардан бошқа маданий атрибутлар ва жамоатни мероси ҳам жалб этиб келган. Таълим марказлари, маданий марказлар, ишлаб чиқариш марказлари, турли бино ва қўрғонларнинг ҳашаматдорлиги ва тарихи бош диққатни жалб этувчилар бўлиб келган. Бир қатор қалъалар, саройлар, харобалар туристик адабиётларда кенг тавсиф этилган. Бундай меросларнинг муҳимлиги сабабли уларни сақлаб қолишга интилишлар бошланган: бутун бир шаҳар мавзелари уларнинг архитектуравий қиммати, тарихий аҳамияти ва туристик потенциал қиймати сабабли бутунлигича асл ҳолда сақланиб қолинишига уринилмоқда. Мисол, Венеция туристик йўналтирилган шаҳарларга энг яхши мисол бўла олади, оролларда жойлашган бу шаҳар туристларнинг ҳаққоний Маккасига айланган. Унинг энг катта оролининг бўлинган жойи бутун ҳудуднинг саноати, қурилиши ва маҳаллий ҳаётининг асосини белгилаб берган. Меҳмондорчилик ҳам туристларни табиий ва маданий ресурслар сингари жалб этиб келади. Ижтимоий гудвил ҳар бир саёҳатнинг асосий элементидир. Агар маҳаллий аҳоли саёҳатларга қарши бўлса, ҳеч қандай жозибадорлик адоват ва қўполликнинг ўрнини босолмайди. Шу сабабли кўпчилик ҳукуматлар маҳаллий аҳолига туризмнинг маҳаллий иқтисодиётидаги аҳамиятини эслатиб туради ҳамда одамларни сайёҳларга нисбатан меҳмондўст ва дўстона муносабатда бўлишга ундайди. Туризмнинг ресурс асоси ҳақида айтиб ўтиш лозим бўлган уч жиҳат мавжуд: 1. Бу санъатнинг асоси табиий ва инсоний ресурслар комбинацияси бўлиб, у саноат асосини ташкил этади. Асосий жалб этувчи жозибадорликлар маҳаллий жамоанинг умумий мулки бўлса ёки маҳаллий жамоа томонидаги субсидияланса янада муҳим бўлади. Бу одамларни туризм саноатига рағбатлантиради, натижада ҳеч ким ўз манфаатлари учун алоҳидалашган мақсадлари ила бирор объетни ёпиб қўймайди, бузмайди. 2. Табиий ресурслар кўпинча мавсумийлик жиҳатига эга бўлиб, бу ташриф буюрувчилар сонини йил давомида ўзгартириб туради. Шимолий иқлимларда яшовчи одамлар таътилларини қуёшли ёз ҳавосида ўтказишга интилади. Шундай иқлимий фарқлар турли жойларнинг флораси ва фаунасига, жозибадорликларга мавсумий тўлқин билан таъсир этади ва кўпчилик манзил жамоалари мавсумий фаоллик билан таъминланади. Бу мавсумий фаолликни узайтириш қўшимча фаолиятларни ўйлаб топишни талаб этади. 3. Туризм 4 «S» устида изланиш сифатида кўриб чиқиш мумкин: surf - тўлкин, sand - қум (пляж) , sun - қуёш ва sex - ишқий саргузашт. Бундай асосий жалб этувчилар дунёнинг кўпчилик жойларида топилиши мумкин. Бу эса, туризм саноатини янада рақобатли ва янада эгилувчан қилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling