Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Download 35.25 Kb.
|
фан дастури Экономическая социология
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ИҚТИСОДИЙ СОЦИОЛОГИЯ” ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ Билим соҳаси: 200000 - Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ Таълим соҳаси: 230000 - Иқтисод Таълим йўналиши: 5231900 - Корпоратив бошқарув Тошкент – 2021 Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2021 йил “___”_________ даги “___” - сонли мажлис баёни билан маъқулланган. Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат техника университетида ишлаб чиқилди Тузувчи:
Тақризчилар:
Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат техника университети Ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2021 йил “___” ______________ даги “___” - сонли баённома). КИРИШ Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб демократик янгиланиш ва иқтисодий ислоҳатларни эркинлаштириш йўлида улкан қадамлар қўйди. Иқтисодиётимизда эришилган натижалар негизида аввало иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни модернизация қилишнинг пухта ўйланган модели ва узоқ муддатга мўлжалланган дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли, изчил, қатъий ҳаракатлар турганини кузатиш қийин эмас. Бу борада мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиеёв қуйидагиларни таъкидлаган: “Бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермоқдаки, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин”1. Иқтисодий социология - иқтисодиётнинг ижтимоий жиҳатларини ўрганадиган фандир. Иқтисодий социология муаммолари турли соҳалар мутахассислари томонидан ўрганилади, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан, шунингдек, меҳнат хўжалик юритишнинг барча соҳалари ходимлари томонидан ўрганиб чиқиладиган фандир. Иқтисодий социология ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида жамиятнинг иқтисодий соҳасини, унинг ижтимоий институтлар билан алоқаларини қамраб олади. Ижтимоий-иқтисодий аспектлар жамият ҳаётининг алоҳида ва аниқ бир кўринишларини бир-бирига мувофиқлигини ўз ичига олади. Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, ижтимоий жараёнлар ва ҳодисаларнинг тузилиши ва механизми иқтисодий омилларнинг ижтимоий аспектларга таъсири ёки иқтисодий омилларнинг ижтимоий ҳолатидир. Ўқув дастурининг мақсади ва вазифалариФанни ўқитишдан мақсад – ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш ва уларни тартибга солиш ҳамда бошқариш, прогнозлаштириш, режалаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, улар жамият ва жамоанинг фаолият юритишини, шу асосда уларнинг манфаатларини янада тўлароқ рўёбга чиқариш ҳамда мақбул тарзда уйғунлаштириб олиб боришдан иборат. Фаннинг вазифаси - Иқтисодий социологиянинг ижтимоий вазифаси иқтисодий ҳаётга муносабатни тарбиялаш, иқтисодий дунёқарашни шакллантириш, оддий ишчи, реал ва потенциал ишчи, мутаҳассис ва бошқарувчи сифатида инсонни турли роллар ва ҳолатларга мослаштириш. Download 35.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling