Махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 1.04 Mb.
bet7/7
Sana02.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1319127
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Услубий ПО 2019 кирил

7-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ПОЛИМЕРЛАРНИНГ ЗАРБИЙ ҚОВУШҚОҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Зарбий қовушқоқлик Динстат типли асбобда аниқланади. Бу асбобда аниқлашда маятникли копёрдан аниқлашдан асосий фарқи шундаки, бу ерда биринчидан, ўлчамлари ниҳоятда китик бўлган полимер ва пластмасса намуналари ишлатилади, иккинчидан намуналарни статик эгилишга ҳам синаш мумкин. Зарбий қовушқоқликни аниқлашнинг бошқа асбоблари мавжуд бўлиб, синаладиган намунанинг ўлчамлари билан фарқланади. Зарбий қовушқоқлик деб, синдириш энергиясини намуна кесимининг заифлашган юзига нисбатига айтилади.


Асбоб қаттиқ стол устига маятник намунага келиб урилганда жойидан силжимайдиган қилиб ўрнатилади. Синашни бошлашдан олдин маятникни 90о бурчакка кўтариб қўйилади. Уни бўшитиб юборганда эркин тушиш вақтида ҳаракат тезлиги 2,2 м/с га тенг бўлади. Синаладиган намунанинг мустаҳкамлигига қараб маятникка ҳар хил оғирлигидаги юк осилади ва маҳкамлаб қўйилади. Юкка қараб мос равишда шкала ҳам ўзгартирилади. Асбоб комплекти 5, 10 ва 20 кгксм ли шкалаларга бўлинади.
Синаш учун узунлиги 15, эни 10 ва қалинлиги 1,5.....4,5 мм бўлган тўғри бурчак кесимли брусшаклидаги намуналар ишлатилади. Агар намуналар лист ёки плита кўринишидаги материалдан тайёрланадиган бўлса, уларнинг қалинлиги фақат бир томондан кесиб керакли ўлчамга келтирилади.
Ишни бажариш тартиби. Синаш ишлари (кўрсатилган бўлса) маълум температура шароитда, агар шундай шароит кўрсатилган бўлмаса, синаш (202)оС да олиб борилади. Маятникни 90оС бурчакка кўтариб илгакка илиб қўйилади. Синаш вақтида маятникни илгакдан бўшатилади. Бунда маятник ўз ҳаракат йўлида намуна билан тўқнашади, уни синдириб шкаланинг орқа томонига ўтади. Намунани синдиришга сарф бўлган иш миқдори асбоб шкаласидан 0,1Ж аниқликкача белгилаб олинади. Намунага зарбий кучланиш фақат бир марта берилади.



Расм. 7.1. Динстат типли асбобнинг умумий кўриниши.
1-кронштейн; 2-динамик синашлар учун намуна туткич; 3-зарбий пичоқ; 4-маятник; 5-иш ўлчов бирлигида даражаланган шкалалар; 6-эгилишни кўрсатувчи шкала; 7,8-диск ва намуна туткич (статик синашлар учун); 9-эгувчи моментни кўрсатадиган уч хил шкала.

Ҳисоблаш. Ўйиқчаси бўлмаган намуналарда зарбий қовушқоқлик қўйидаги формула орқали топилади:

бу ерда А-намунани синдириш учун сарф бўлган иш миқдори, Ж (кгксм); b – ўйиқчаси бўлмаган намунанинг эни, см; h – ўйиқчаси бўлмаган намунанинг қалинлиги, см.


Агар олинган намуна ўйиқчали бўлча, у ҳолда зарбий қовушқоқлик қўйидаги формуладан топилади (Ж/м2):





Фойдаланилган адабиётлар:
1. Й.М.Мақсудов "Полимер материалларни синашга оид практикум" Тошкент "Ўқитувчи" 1984 й. – 47 - 51 бетлар.
2. А.П. Григоръев, О.Я. Федотова. Лабораторний практкум по технологии пластических масс, М.: "Высшая школа", 1986. – 495с.




Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling