Махсус текшириш усуллари ўз навбатида 2 га бўлинади


Download 40.24 Kb.
bet1/9
Sana17.06.2023
Hajmi40.24 Kb.
#1533426
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
klinik tekshirish usullari


Mavzu: Клиник текшириш усуллари.

Клиник текшириш усуллари 2 га бўлинади:


1. Умумий текшириш усуллари
2. Махсус текшириш усуллари
Махсус текшириш усуллари ўз навбатида 2 га бўлинади:
1. Инструментам текшириш
2. Лаборатор текшириш
Умумий текшириш усуллари
Умумий ёки асосий текшириш усулларига қўйидагилар киради:
1. Кўриш усули (осмотр - Inspectio)
2. Пайпаслаш усули (ощупывание - Раlpatio)
3. Тақиллатиш усули (выстукивание - Регcussio)
4. Эшитиш усули (выслушивание - Аuscultatio)
5. Тана ҳароратини ўлчаш - термометрия
Кўриш усули билан текшириш
Бу усул энг қадимий, энг оддий ва муҳим усуллардан ҳисобланади. Кўриш усули билан текшириш ёруғ жойда, оддий кўз ёрдамида ўтказилади. Айрим пайтларда махсус ёритувчи асбоблар (ойна, рефлектор, электр лампаси) дан фойдаланиш мумкин.
Текшириш мақсадига қараб кўриш усулининг қўйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
1. Умумий кўриш - ҳайвонни умумий кўздан кечириш ҳар қандай текшириш бошланишида ўтказилади. Бунда ҳайвоннинг индивидуал хусусиятлари - тури, жинси, ёши, семизлиги, туси, габитуси аниқланади.
2. Маҳаллий ёки махсус кўриш - ҳайвоннинг айрим органлари ёки тананинг айрим қисми кўздан кечирилади.
3. Гуруҳли кўриш (ҳайвон подасини кўздан кечириш) - ҳайвонлар подаси кўздан кечирилиб, ҳайвонларнинг тури, зоти, жинси, туси, семизлиги, умумий ҳолати, касал ҳайвонлар бор - йўқлиги аниқланади.
4. Индивидуал кўриш - биттта ҳайвон кўздан кечирилади. Бунда кўриш усули билан текшириш ҳайвоннинг бош қисмидан бошланиб, кейин ҳайвоннинг унг томони, орқа қисми, кейин чап томони текширилади ва бош областида тугалланади. Бунда бўйиннинг пастки қисми, тўш, қориннинг пастки қисми, чов области, орқа оёқлар ораси текширилиши керак. Индивидуал кўриш усулида битта ҳайвоннинг ҳамма томони кўздан кечирилиб, кўз, оғиз, бурун, қин, жинсий аъзодан суюқлик оқиши: тери, тери қопламаси, шиллиқ, пардалар ва лимфа тугунларида бўладиган ўзгаришлар; ҳайвоннинг ҳолати, туриши, шох ва туёқ, ҳолатлари ва бошқа бир қанча кўрсаткичлар аниқланади.

Download 40.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling