Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Download 488 Kb.
bet58/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Хусусий


шахсларга

Ресурслар таљсимотининг

асосий услуби


кимга тегишли



Бозор

Марказлашган режа




Давлатга

Бозор капитализми

масалан, Гонконг

Режали капитализм


масалан, Жанубий Корея, Япония






Бозор социализми


масалан, Венгрия, Юголавия

Классик социализм


масалан, собиљ СССР, Албания.

Юљоридаги жадвалда мамлакатлар ички мезони асосида тасниф љилинди:


1. Капиталга мулкчилик шакли.
2. Марказлашган режалаштириш кўлами.
Иљтисодиётнинг ўсиш суръатлари пасайиши сабаблари аввало режали иљтисоднинг имкониятлари чекланганлиги билан изоќланади. Демак, бу усул маълум давргача самара берган бўлса, энди унинг акс таъсири намоён бўла бошлади, янги шароитга мослашув рўй бермади. «Инљирозга учради» дейилган бозор иљтисодиёти эса ўзгарган шароитга мослашди, яъни бозор иљтисодиётининг янги шароитга адаптацияси юз берди ва унинг янги резервлари борлиги аниљланди.
Ундан ташљари иљтисодиёт суръатларининг пасайишига олиб келган сабаблари љуйдагилар бўлди:
1. Ишчи кучлари сонининг ўсиш суръатлари ( йилига 0,5 фоиз) пасайди;
2. Аќолининг љишлољ жойларда саноатга ўтиши якунланди, бу жараён ишлаб чиљариш унумдорлигининг ошишига сабабдир, чунки саноатда љишлољ хўжалигига нисбатан унумдорлик баланд;
3. Љишлољ хўжалиги унумдорлиги ўсмай љўйди, четдан озиљ-овљатни импорт љилишга эќтиёж сезилди.
Режали иљтисодиётга кўпинча катта љурилишларга (электростанцияларга, металлургия заводлари) йирик инвестициялар љўйиш билан бођлиљ ривожланиш стратегияси мос келади ва бу ўз даврида (І ва ІІ беш йилликлар) яхши самара берди. Эндиликда эса асосий эътибор янгиликлар, технологияларга љаратилишини талаб этди. Режалаштириш тизими эса бундай ўзгаришларга мос келмайди, чунки ишчи ва ихтирочилар ўз янгиликларини ишлаб чиљаришга жорий љилишдан кам манфаатдор бўладилар. Бу пировард натижада иљтисодиётнинг инљирозига олиб келди. Бу инљироз жамиятдаги сиёсий тузумнинг давр талабига жавоб бера олмаганлиги билан ќам изоќланади. Охир-ољибатда 1985 йилда бошланган љайта љуриш жараёни (унда бозор социализмини яратиш концепцияси илгари сурилди) 1990 йилда СССРнинг парчаланиши ва мустаљил республикаларнинг пайдо бўлиши билан якунланди. Иттифољдош деб аталган республикалар ва Россия Федерацияси ўз иљтисодиётини бозор муносабатлари асосида ривожлантириш заруратини тушиниб етдилар.
Социалистик лагерь мамлакатларида ќам (ќатто сал олдинрољ) шундай ўзгаришлар бошланди. Нокапиталистик, социалистик ривожланиш йўли тарихан ўзини ољламади, аммо ХХР, ВСР, КХДР, Куба республикаси ва бошљалар социалистик йўлдан љайтмасликларини эълон љилдилар. Шуни љайд этиб ўтиш керакки, КХДР ва Кубада эскича бошљарув тизими саљланган бўлса, Хитой ва Вьетнамда бозор муносабатларига кенг ўрин берилган ва бу ердаги ислоќатлар яхши натижаларга олиб келмољда (бу масалалар анча мураккаб бўлиб, алоќида тадљиљот мавзусидир).
Шўролар ќокимияти йилларидаги иљтисодий ривожланишга ќолисона баќо беришни зарур деб ќисоблаймиз. Табиат учун ёмон об-ќаво бўлмагани каби, тарихда бўлиб ўтган вољеалар учун ќам энди тавба-тазарру љилишнинг маъноси йўљ. Албатта бу даврни бошимиздан кечирмаганимиз маъљул эди, аммо тарих шуни таљозо этди. Лекин шуни ќам љайд љилиб ўтиш керакки, бу давр тажрибасидан тўђри сабољ чиљариш керак. Капиталистик мамлакатлар иљтисодий инљирозлар ва социалистик деб аталган давлатлар иљтисодий сиёсатидан тўђри хулоса чиљариб, социал ќимояни кучайтирдилар, аслида улар ижтимоий бозор тамойилларига амал љила бошладилар, давлатнинг иљтисодиётга аралашуви кучайди.
Собиљ совет давлати ва халљнинг ІІ Жаќон урушидаги фашизм устидан љилган ђалабасини ќам ќеч љачон ёддан чиљармаслик керак. Деярли бутун Европани эгаллаб олган Гитлер Германияси асосан СССР туфайли мађлубиятга учради. Бу ђалабадан турли хулосалар чиљарилди. Социализмнинг капитализмдан «устунлиги» исботланди, бу хато хулоса ољибатида шароитга мослашув йўљлиги нихоятда љимматга тушди.
Ўз даврида социалистик ривожланиш йўлидан борган асосий мамлакатлар (юљоридаги тўрт давлат бундан мустасно) режали иљтисодиётдан бозор муносабатларига ўтиш даврини бошдан кечирмољдалар. Тарихда бир иљтисодий-ижтимоий формациядан бошљасига ўтиш даври доим љайд этилган (капитализмдан социализмга ўтиш даври бўлган), аммо маъмурий буйруљбозлик иљтисодиётидан (режали социалистик иљтисодиётдан) эркин бозор иљтисодиётига ўтиш даври тарихда биринчи бор љайд этилмољда.


11.5. Ўзбекистоннинг мустаљил ривожланиш йўлига ўтиши, Бозор муносабатларига ўтиш даврининг тарихий зарурати, Бошљариладиган ижтимоий бозор иљтисодиёти танлаб олиниши ва унинг хусусиятлари

1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикасининг мустаљиллиги эълон љилинди. Шу кундан бошлаб республиканинг сиёсий, ижтимоий, иљтисодий ва бошља соќаларида янги ўзгаришлар даври бошланди. 1865-1917 йиллари Россия империясининг мустамлакаси, 1917-1990 йиллари собиљ СССРнинг аграр хом ашё базаси сифатида доимо љарамликда ривож топган ўлкада биринчи бор ўз эркига эришиш ва мустаљил ривожланиш имкони туђилди. «Ќозир бизнинг жамиятимиз тарихий чорахада турибди. Республикани миллий - давлат ижтимоий - иљтисодий ва маънавий камол топтирувчи ўз тараљљиёт йўлини ишлаб чиљишимиз зарур», - деган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов (И.А.Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиљлол ва тараљљиёт йўли. Т., «Ўзбекистон»,1992 й,8-б.).


Ўзбекистоннинг мустаљиллик давридаги сиёсий, ижтимоий ва иљтисодий ривожланиш йўли академик И.А.Каримов номи билан бођлиљ. Унинг асарлари, рисола ва нутљларида бу тараљљиёт йўлининг концепцияси ќар томонлама ишлаб чиљилган. Бу концепция бўйича: «Барљарор бозор иљтисодиёти очиљ ташљи сиёсатга асосланган кучли демократик ќуљуљий давлат ва фуљаролик жамиятини барпо этиш провард маљсад бўлиб љолиши керак» (ўша асар, 8-бет).
Ўзбекистоннинг тарихий, миллий, анъанавий, демографик ва бошља хусусиятларини ќисобга олиб республикамизда ижтимоий жиќатдан йўналтирилган бозор иљтисодиётига ўтиш мустаљил жумќуриятимиз ички сиёсатининг негизи деб љабул љилинди. Бу йўналиш немис иљтисодчилари Вильгельм Ребке (1899-1966), Вольтер Ойкен (1891-1950), Людвиг Эрхард (1897-1977)лар томонидан илгари сурилган. В. Ребке капитализм ва социализм орасидаги «учинчи йўл» борлигини кўрсатиб беради. Энг муќими, бу ђоялар ГФР, Швеция ва бошља баъзи давлатларда амалда љўлланилиб, яхши натижа берди.
Ќозирги пайтгача инсоният томонидан яратилган бозор муносабатларигина замон талабларига ќар томонлама жавоб беради. Бошља йўлдан ривожланиш сабољлари шуни кўрсатадики, фаљат бозор муноабатларидан тўђри фойдаланишгина маљсадга эришувнинг энг маљбул тизимидир. «Ўзбекистон танлаб олган йўл республика ва унинг ќалљининг манфаатларига ниќоятда мос келадиган, ижтимоий жиќатдан йўналтирилган бозор иљтисодиётини шакллантиришга љаратилган иљтисоддир» (И.А.Каримов. Ўзбекистон иљтисодий сиёсатининг устивор йўналишлари. Т., «Ўзбекистон», 1993, 4-бет).
Аммо узољ йиллар социалистик деб аталган маъмурий - буйруљбозлик иљтисодиётидан эркин бозор муносабатларига ўтиш осонлик билан автоматик равишда рўй бермайди. Тарих шундан далолат берадики, давлатлар, жамиятлар ривожланиш босљичининг бир тизимдан иккинчисига ўтиш давомида жуда катта талафотлар, љийинчиликлар ва тўљнашувларни бошидан кечирган. Бунга мисол љилиб ХVІІ асрда Англияда, XVІII асрда Францияда ва XIX асрда Германияда ќамда XX асрда Россияда бўлиб ўтган кўпгина инљилобларни келтириш мумкин. Бунга сабаб янгилик ва эскилик ўртасидаги љарама-љаршилик бўлиб, уни ќал этиш осонлик билан кечмайди.
Ўзбекистонда 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида худди шундай жараён рўй берди ва рўй бермољда. Аммо бу ерда сиёсий ва иљтисодий вазият анча бошљача. Бир томондан љараганда республикамиз эркин бозор муносабатларига анча кечикиб кириб келмољда, лекин шу билан бирга Ватанимиз бошља нисбатан илђор мамлакатларнинг ижобий тарихий тажрибасидан ички ва ташљи имкониятлар доирасида фойдаланиб, бу йўлни анча љисља давр мобайнида босиб ўтиши мумкин деб ўйлаймиз.
Тўлиљ эркин бозор муносабатларига ўтиш маълум тараљљиёт даврини талаб этади, бу тарихан аниљ фактдир. Бозор муносабатлари нисбатан тўла амалга ошган даврлар тарихига назар ташланса, бу давр бир неча асрлардан тортиб бир неча ўн йилларни ташкил этади. Масалан, классик бозор муносабатлари таркиб топган Буюк Британияни оладиган бўлсак, унга деярли 200 йил, Францияга 150 йил, Германия ва АЉШга 80-100 йил ваљт талаб этилди.
Тўлиљ бозор иљтисодиёти тўђрисида гап борар экан, умуман бозор муносабатлари шаклланиши даври тўђрисида ќам љисљча тўхталиш керак. Сўнгги давргача «бозор иљтисодиёти љачондан шакллана бошланди?» деган муаммо очиљ эди. Бу муаммога америкалик олимлар Макконелл ва Брюларнинг 2 томлик «Экономикс» китобининг биринчи томида жавоб бордек. Уларнинг фикрича, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ва синфий жамиятнинг юзага келиши билан бозор муносабатлари шакллана бошлади. Демак, унга амал љиладиган бўлсак, дастлаб бозор Љадимги Шарљда (эр.авв. ІV минг йиллик), антик дунё мамлакатларида (эр.авв. ІІ минг йиллик) вужудга келган ва улар кўп минг йиллик тарихга эга. Бу фикрда жон бор, чунки бозор тарихан объектив (табиий) жараён бўлиб, инсонларнинг ишлаб чиљариш, маќсулот алмашуви, савдо-сотиљ, яъни иљтисодий алољалари билан бевосита бођлиљдир. Бозор муносабатларининг яшаш тамойиллари барча учун умумийдир, яъни унинг маълум миллий либоси йўљ. Аммо у аниљ ижтимоий-иљтисодий шароит таъсирида нисбатан ўзгариши, айрим тамойилларнинг у ёки бу даражада фаолияти рўй беради.
Инсоннинг тарихий тараљљиёти давомида иљтисодиётда бозор муносабатларининг љуйидаги шакиллари фарљланди:
1. Ёввойи бозор (дастлабки пайтда);
2. Маъмурий - буйруљбозлик бозори (бир ваљтлар собиљ СССР ва «социалистик» деб аталган мамлакатларда);
3. Бошљариладиган бозор (Ќозирги деярли барча ривожланган етакчи мамлакатларда).
Ижтимоий йўналтирилган бозор иљтисодиёти ана шу бозорнинг бир шаклидир.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бозор муносабатлари аввало Шарљда бошланишига љарамай (айниљса Буюк Ипак йўли орљали савдо-сотиљнинг ривожланганлиги), маълум сиёсий-ижтимоий ва иљтисодий шароитлар туфайли бу муносабатлар ривожи ХV-ХVІ асрларда кескин секинлашди, аммо Европа кейинрољ Шимолий Америкада бозор муносабатлари фаол ривожлана бошлади, ташаббус тарихан улар љўлига ўтди (буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тизими, буржуа инљилоби, аграр ўзгаришлар, саноат тўнтарилиши, мануфактура, машиналарининг ихтиро љилиниши, фабриканинг вужудга келиши ва бошља љулай шароитлар). Айниљса мустамлакачилик тизими Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг кескин ортда љолишига олиб келди, аммо у мустамлакачилар учун катта фойда манбаи бўлди. Бозор муносабатларининг ривожи учун маълум љулай сиёсий, ижтимоий - иљтисодий ва љолаверса психологик шароитлар комплекси зарур. Тарихдан шу нарса маълумки, масалан, И.Ползунов томонидан Россияда (Барнаулда) биринчи бўлиб буђ машинасини ихтиро љилди (1763 йил), аммо ишлаб чиљаришга жорий этилмади. Ползуновдан анча кейин (1782 йил) Буюк Британияда Ж.Уатт томонидан ихтиро этилган худди шундай машина дарќол саноатга кенг жорий этилди, тарихда саноат тўнтарилиши, яъни инљилобнинг асосига айланди (ољибатда паравоз, темир йўл ва шу кабилар кашф этилди). Нега шундай бўлди деган саволга жавоб бериб, шуни айтиш керакки, сиёсий-ижтимоий шароит анча љулай эди (хокимят тепасида буржуазия синфи, љишлољ хўжалигида фермерлар, саноатда капиталистлар, мануфактуранинг ривожланганлиги), яъни «янгилик уруђи ќар томонлама тайёр тупрољља экилди ва баракали ќосил берди».
Худди шу даврда ќозирги замон иљтисодиёти (яъни бозор иљтисодиёти) тамойилларини акс эттирувчи олимлар, адабиётлар ва иљтисодий таълимотлар юзага келди. Классик иљтисодий мактаб вакиллари аслини олганда эркин бозор муносабатларини ёљлаб чиљдилар, унинг ќаётий, абадий ва зарурий эканлигини исботлаб бердилар (В.Петти, П.Буагильбер, Ф.Кэни, А.Тюрго, А.Смит, Д.Рикардо).
Бу таълимотлар давлатлар иљтисодий сиёсатига асос љилиб олинди. Ољибатда Буюк Британия, Бельгия, Франция, кейинрољ Германия ва АЉШ, Нидерландия, Бельгия каби давлатларнинг ривожи кучайди. Бошља давлатлар, айниљса мустамлакачиликка маќкум этилган давлатларнинг иљтисодиёти фаљат сиёсий мустаљилликка эришгандан сўнггина эркин бозор муносабатларига ўтиш учун шароит вужудга келди. Бу жараён II Жаќон урушидан кейин рўй бера бошлади (Япония, Жанубий Корея, Тайланд, Сингапур, Малайзия, Тайвань, Миср, Саудия Арабистони).
Эркин бозор иљтисодиётига ўтиш учун љуйидаги зарурий шарт-шароитлар талаб этилади:
А) танлаш ва тадбиркорлик эркинлиги;
Б) баќоларнинг эркинлиги (баќони бозор талаб ва таклиф асосида белгилайди);
В) эркин раљобат (монополияга љарама-љарши);
Г) мулкларнинг турли-туманлиги ва уларнинг ќуљуий жиќатдан љонун олдида тенглиги (давлат, хусусий, жамоа мулклари);
Д) давлатнинг иљтисодиётга имкони борича камрољ аралашуви ва бошљалар. Айниљса, љатъий баќолар ва љатъий режалаштириш зиён келтиради ва бошљалар.
Албатта бу муносабатларнинг ривожи учун демократик тузум, адолатли, инсонпарвар љонунлар ва уларнинг амалиёти зарур. Гап шундаки, иљтисодиётнинг ўз объектив љонунлари борки, уларга љарама-љарши љилинган тадбирлар ривожга тўсиљ бўлади ва аксинча.
Бозорнинг дастлаб Шарљда юзага келганлигига шак-шубќа йўљ. Осиё тажрибаси Европа ривожига муќим ќисса љўшган. Масалан, Ибн Синонинг «Тиб љонунлари» лотин тилида 21 марта љайта нашр этилган экан, бошља мисоллар ќам кўп. Уйђониш ва маърифатпарварлик руќи антик дунёдан Европага Осиё орљали ўтганлиги аниљ. Аслида бизда ќам бозор муносабатлари доим бўлган, аммо улар љайси даражада эди деган савол ўринлидир, чунки XV-XVI асрлардан бошланган тушкунлик Совет хокимияти йиллари (маъмурий-буйруљбозлик даври)да давом этди. Рисоладаги эркин бозор муносабатлари тўла шаклланмади, балки унга љарши курашди. Шу сабабли ана шундай эркин бозор иљтисодиётига ўтиш учун эндигина имконият туђилди. Эркин бозорга ўтишнинг, шу асосда ривожланишининг муќим шарти - мустаљиллик ва демократиядир. Ўзбекистон бундай имкониятга 1991 йилда эришди. Умуман бозор муносабатларининг миллий либоси бўлмаган ќолда, бир ёки бир гуруќ давлатлар иљтисодий ривожланишида уларнинг сиёсий-иљтисодий, ижтимоий ва миллий хусусиятлар таъсири остида у ёки бу унсурларнинг турлича намоён бўлишини кўрамиз (ривожланиш модели). Айниљса, бу мулкчилик шаклларининг љанчалик тез ёки секин ўзгариши, раљобатнинг таъминланиши, монопол хўжаликни љайта љуриш ва бошљаларда номаён бўлади. Шу сабабли айрим мамлакатларнинг ижтимоий - иљтисодий ривожланиш модели юзага келади (АЉШ, Япония, Германия, Швеция, Хитой, Туркия, «Тўрт аждаќо» давлатлари ва бошљалар).
Бизнинг республикамиз табиийки, эркин бозорга ўтишнинг ўз йўлини танлар экан, хориж тажрибасини мукаммал ўрганиши ва унинг бизга мос келиши мумкин бўлган ижобий томонларидан фойдаланмођи керак. Шунда «Американи янгидан кашф этиш»га эќтиёж љолмайди, ўтиш даври нисбатан љисља ва ижтимоий-сиёсий тўфонларсиз рўй беради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, собиљ СССР таркибида аќолиси иљтисодий потенциали жиќатидан етакчи (учинчи ўрин) позицияларида турган республикамиз ижтимоий омиллар (жон бошига миллий даромад, озиљ-овљат, уй-жой коммуникациялар билан таъминланганлик) бўйича охирги ўринларда бўлган. Айниљса, демографик ва экологик жиќатдан аќвол ођир эди, яъни эркин бозорга ўтиш нисбатан ођир шароитда рўй бермољда. Бундан ташљари, хориждаги кўп давлатларда хусусий мулк доим (бизда эса давлат мулки) етакчи бўлган, ишлаб чиљаришда юљоридан бериладиган љатъий режалаштириш, иљтисодиётимизнинг монополизм хукумронлигида аграр хом ашё йўналишда эканлиги шароитида, яъни бозор механизми учун зид шароитда бўлган. Инсонлар психологияси ќам шунга мос равишда бољимандалик кайфиятини вужудга келтириб, («биз учун юљорида ўйлайдиганлар бор» љабилида) шахсий ташаббус бўђиб љўйилган эди.
Ўзбекистон иљтисодиётини ва ишлаб чиљаришини ташкил этишнинг принципиал жиќатдан янги шароитга ўтиш йўлида эндигина илк љадамларини љўя бошлади. Албатта, ќаммани бу ўтиш даври љанча давом этади деган савол љизиљтириши табиий, бу нималарга бођлиљ? Бу ќаљида фикр юритар эканмиз, бозор муносабатларига ўтиш масаласида тўпланган жаќон амалиёти, айниљса ІІ Жаќон урушидан кейинги жуда љисља давр ичида иљтисодий-ижтимоий ва маънавий ќаётнинг барча соќаларида юксак натижаларга эришган бир љатор Европа мамлакатлари ва Япония тажрибасини олиш мумкин. Агар Европа ва Шимолий Американинг асосий давлатларини оладиган бўлсак, улар узољ (100-200) йиллар давомида тўлиљ эркин бозорга ўтганлар. Лекин улар ривожланишнинг энг љуйи босљичидан бошлаб бозорнинг барча усулларини ўз бошидан ўтказганлар (капиталнинг дастлабки жамђарилиши, деќљонларнинг ердан маќрум этилиши-фермерчиликни юзага келиши, баќоларнинг эркинлиги, инфляция, кризис (инљироз), хусусий мулкнинг етакчи эканлиги, машиналарнинг эркин кириб келиши ва бошљалар). Уларнинг тажрибасини шундайлигича олишга эќтиёж йўљ, чунки бошља нисбатан кам ривожланган давлатлар ќам тараљљиётнинг маълум босљичини босиб ўтган, озми-кўпми ўз тажрибасига, ўз ютуљларига эга бўлган, уларда ќам бозор муносабатларининг айрим усуллари у ёки бу ќолатда таркиб топган. Буни тарих тажрибаси ќам кўрсатиб турибди, масалан, Англияда бунга узољрољ ваљт талаб этилган бўлса, Германия, АЉШ ва Японияда нисбатан љисља ваљт керак бўлди (бошљаларнинг тажрибаси ќисобга олинади). Айниљса, ІІ Жаќон урушидан сўнг кўп давлатларнинг эркин бозор муносабатларига ўтиш жараёни кучайди. Бирин-кетин Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги айрим давлатлар ана шу йўлдан бориб, нисбатан љисља ваљт ичида катта ютуљларга эришмољдалар. Масалан, Япония бозор муносабатларини илгари ќам инкор этмаган ќолда, 1946-65 йиллар оралиђида (20 йил) эркин бозор иљтисодиётига ўтишни амалга оширди ва катта ютуљларни љўлга киритди. Жанубий Корея, Тайвань, Сингапур, Гонконг, Малайзия, Таиланд ва Индонезия давлатлари ќам муќим ўзгаришларга эришдилар. Демак, дунёда иљтисодий ва ижтимоий тараљљиёт йўлининг турли вариантлари мавжуд экан. Ана шу мавжуд амалиётнинг барча афзалликларини ќисобга олган ќолда шуни айтиш мумкинки, эркин бозор муносабатларига ўтиш нисбатан анча мураккаб ва хийла узољ даврни талаб этадиган жараёндир. Бу ўтиш даврининг муддати, босљичлари кўпгина объектив ва субъектив омилларига бођлиљ бўладиким, Ўзбекистон учун иљтисодий ислоќатлар ўтказишнинг ўз модели, бозор иљтисодиётига ўтишнинг ўз йўли ва янги жамият барпо этишнинг ўз андозасини яратиш керак. Бу жараён бошланган, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ва чиљишларида бу йўл аниљ ва равшан белгилаб берилган.
Ќозирги даврга љадар бу ислоќатларнинг биринчи босљичи ниќоясига етказилди. Унда янги иљтисодий тизимнинг ќуљуљий ва иљтисодий негизлари яратилди. Давлатчилик шакиллантирилди ва мустаќкамланди, эскича фикрлаш тарзларини онгимиздан чиљариб ташлашга ќаракат љилинди. Бу босљичда янги тузум учун ишончли пойдевор яратиш вазифаси љўйилди ва бу вазифа ќал љилинди (И.А.Каримов Ўзбекистон иљтисодий ислоќатларни чуљурлаштириш йўлида. Т., Ўзбекистон, 1995, 16-бет). Иљтисодий ислоќотларнинг биринчи босљичи республикамизнинг миллий валютаси - «сўм»ни муомалага киритиш билан якунланди (1991-94 йиллар) ва иккинчи босљич бошланди. Бу босљичда давлат мулкларини хусусийлаштириш соќасида бошланган ишлар охирига етказилади. Ишлаб чиљаришнинг пасайишига бархам берилади ва макроиљтисодий барљарорлик таъминланиши ќамда корхоналар, тармољларнинг ва умуман давлатнинг иљтисодий ва молиявий барљарорлигига эришиш керак бўлади; миллий валюта - «сўм» янада мустахкамланади, иљтисодиётимиз структураси тубдан ўзгариб, хом ашё етказиб беришдан тайёр махсулот ишлаб чиљаришга ўтилади, унинг сифати ва раљобатга бардошлилиги жахон бозори талаблари даражасига етказилади (И.Каримов Ўзбекистон иљтисодий ислоќотларни чуљурлаштириш йўлида. Т., Ўзбекистон, 1995, 175-177-бетлар).
Эркин бозор ќозирги дунёдаги энг ривожланган давлатлар иљтисодий тизимларининг самарали ишлашини таъминловчи, юз минглаб корхоналар ва миллионлаб кишиларнинг ишини ташкил љилувчи ќамда иљтисодий ўсишни таъмин этувчи восита бўлиб келмољда. Инсоният жамиятнинг иљтисодий ќаётини тартибга солувчи бундан яхширољ омилни ќали топганича йўљ. Шунинг учун мустаљил республикамиз ќам ўз иљтисодиётини эркин бозор муносабатларига ўтказиши тарихий заруратдир. Аммо бу ўтишнинг турли-туман шакл ва услублари мавжуд, љайси йўлни танлаш мамлакатнинг табиий, тарихий миллий, анъанавий ва бошља хусусятларига бођлиљ.
Ђарб (Европа)да индувидиализм (шахсиятпарстлик) љадрияти кенг тарљалган. Мажозий маънода бу ерда маданият негизида «мен» тушунчаси туради. Шарљ маданияти асосини эса «биз» тушунчаси ташкил этади. Коллектвизим белгиси Шарљ учун ќаётий зарурат ќам бўлган, маиший турмуш, ишлаб чиљариш, ижтимоий сохаларда ќам бу анъанага доим амал љилинган; хусусий мулк билан бирга давлат, жамоа мулки ќам анча ривож топган. Ђарбда ерга хусусий мулкчилик хос бўлса, Шарљда хусусан, Ўрта Осиёда ер давлат (ёки жамоа, ваљф ерлар) ихтиёрида бўлган. Иљлим ва тупрољ шароитлари кўп ишларни жамоатчилик асосида олиб боришни таљазо этган.
Шарљ учун авлоддан - авлодга ўтиб борадиган урф-одатлар, меъёрлар, маросимлар хосдир. Шарљона тасаввурларга асосан, силсилалар, тўнтаришлар эмас, балки тартиб, саришталик, ислоќотларга мойил босиљлик, хотиржамлик љадрланади. Шарљ учун ўтиш давридаги ислоќотларнинг эволюцион йўли маъљул.
Ўрта Осиёда тўла маънодаги бирор инљилоб бўлмаганлигини ќам эслатиб ўтиш даркор. Россиядаги 1917 йилги феврал ва октябр инљилоблари Туркистонда инъикос сифатида намоён бўлган, холос. Албатта, тарихда инљилобнинг «руќий муолажа» йўли ќам борки, уни ќисобга олмай илож йўљ. Бу усулни љўллашнинг бар љанча афзалликлари бордек туюлади, яъни љисља ваљт ичида барча давлат ва жамоа мулклари хусусийлаштирилади, баќолар либераллаштирилади, давлат иљтисодиётга аралашмай љўяди ва бошљалар. Бу назарий жиќатдан тўђридай туюлади. Аммо Ўзбекистоннинг ќозирги иљтисодий, ижтимоий, демократик ва бошља шароитларини ќисобга олсак, «шок терапияси» ољибатларини тасаввур этиш љийин эмас.
1991 йилнинг 1 сентябрида ўз мустаљиллигига эришган Ўзбекистон Республикаси эркин бозор муносабатларига ўтишнинг эволюцион усулини танлади. Бу усулнинг танланишига жумќуриятимизнинг иљтисодий ва ижтимоий љолољлиги бош сабабдир. Чунки Ўзбекистон етакчи Ђарб ва Шарљ мамлакатлари ва собиљ СССРнинг бир љатор республикаларига нисбатан анча ортда љолган эди.
Иљтисодиётимиз структураси асосан хом ашё етказиб берувчи (97 фоиз пахта толаси марказга юборилган) пахта якка хокимлиги кучайган, аммо истеъмол ва саноат молларининг кўпчилиги (60 фоиз) импорт љиладиган даражада эканлигини эслатиб ўтиш жоиздир.
Республикамизда демографик аќвол анча номутаносибдир. Масалан, аќолининг деярли 50 фоизи 16 ёшга тўлмаган болалардан иборат бўлган ва 2,75 млн. нафаљахўр, 0,5 млн. ногирон ва 1,5 млн.га яљин ишсиз бўлган. 1996 йил халљ хўжалиги тармољларида ишлаганлар сони бор йўђи 6,1 млн. кишини ташкил этган. Ќозирги замон иљтисодиёти пойдеворини яратган А.Смитнинг таъкидлашича, халљлар бойлиги ишлаётган аќолининг сонига ќамда уларнинг меќнат унумдорлиги даражасига бођлиљ. Ќозирги давр иљтисодчиларининг фикрича, ўсиш омилларига улардан ташљари моддий - техника ресурслари ва технологияларни ќам киритиш керак. Ўзбекистонда бир томондан ишлаб чиљаришда аќоли сони оз бўлса, иккинчи томондан уларни илђор машина ва технологиялар билан љуролланиш даражаси ќам анча пастдир. 61,6 фоиз аќолининг љишлољларда яшаши ќам салбий ќолатдир. 1996 йилги маълумотлар бўйича 1991-95 йилларда шаќар аќолиси 4 фоиз ортган бўлса, љишлољ аќолисининг сони 12 фоиз кўпайган. Аќолининг сођлиљ даражаси ќам ниќоятда ёмон аќволда эди, бунга экологик шароитларнинг ођирлиги ќам таъсир этган.
Тарихий тажрибадан шу нарса маълумки, эркин бозорга ўтиш осонлик билан бўлмайди. Масалан, Англияда деќљонлар ердан, ишлаб чиљариш воситаларидан маќрум этилган, оммавий кўчага ќайдалган ва арзон ишчи кучига айланган. Мануфактура ва кейинчалик завод - фабрикаларда 14-16 соатлик иш куни жорий этилган, ишсизлик ва эксплуатация кучли бўлган; ишчи ва фермерларнинг норозилиги кўплаб љўзђолонларга љонли тўљнашувларга сабабчи бўлган. Айрим давлатларнинг ривожида мустамлакалар катта ўринни эгаллаган (Англия, Франция, Бельгия).
Собиљ СССР ва социалистик деб аталган давлатларнинг барчаси эркин бозор иљтисодиёти сари бормољда. Уларнинг айримлари ўз тажрибасида «шок терапияси» усулини љўллаб кўрдилар (Польша, Россия) ва бирон - бир муќим ютуљља эриша олмади, аксинча уларда иљтисодий парокандалик, сиёсий нотинчлик, очиљдан-очиљ фуљаролар уруши бўлиб турди. Ођир аќволдаги иљтисодиётни љутљариш учун эса албатта тинчлик осойишталик бўлиши, солиљлар меъёрида бўлиши керак (А.Смит). Бу фикрнинг тўђрилигини љўшни давлатлар иљтисодиёти яљљол кўрсатиб турибди (Афђонистон, Тожикистон, Гуржистон, Озарбайжон). Шуни айтиб ўтиш керакки, эркин бозор муносабатларига классик усул билан ўтган давлатларда бу жараён тарихан узољ ваљт давом этди, саноат структураси эса уй ќунармандчилиги, мануфактурадан ўсиб чиљиб, фабрикага айланган, улардан ташљари, ривожланиш аввало майда ишлаб чиљаришдан енгил (тўљимачилик ва озиљ-овљат) саноатдан бошланиб (дастлабки капиталнинг жамђарилиши учун осон йўл) аста секин йирик, ођир саноатга ўтилган эди. Бу жараён аграр соќада ќам рўй берди. Майда деќљончилик йирик фермерчилик сари борди.
Бизда эса табиий жараён бузилиб, 1925 йилдан бошлаб бирданига ођир саноатни барпо љилишга киришилди, лекин бу иш деќљонларни хона вайрон љилиш ќисобига амалга оширилди. Бунинг салбий таъсири ќозиргача бор. 1927 йилдан бошлаб зўрма - зўраки оммавий коллективлаштириш ќам бошланди. Бу иккала тадбир тарихан маълум давр учунгина ижобий роль ўйнади, лекин унинг принципиал нотўђри эканлиги маълум бўлиб љолди. Ишлаб чиљариш воситаларини умумќалљ мулкига айлантириш охир-ољибатида халљнинг меќнатга бўлган муносабатларининг пасайишига олиб келди. Меќнат натижаларидан тўла манфаатдорлик (мотивация)нинг пасайиши ољибатида турђунлик, яъни инљироз ќолатига тушиб љолишди. «Социалистик» деб аталган ишлаб чиљариш усули тарих синовидан ўта олмади.
Ўзбекистон Республикасининг эркин бозор иљтисодиётига эволюцион, яъни босљичма-босљич ўтиш зарурлиги ва унинг аќамияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ва чиљишларида тўла таќлил этиб берилган. Республикамизда бозор муносабатларига босљичма-босљич ўтиш зарур, биринчи навбатда барча давлат мулкининг 95-97 фоизини хусусийлаштириш (приватизация) орљали ўтиш керак. Агар бу иш бирданига амалга оширилса, оммавий ишсизлик келиб чиљиши табиий бир ќолдир, унинг ољибатида эса (демографик шароит ођирлиги туфайли) ђоят жиддий фожиалар келиб чиљиши мумкин. Ижтимоий тўфон эса иљтисодий барљарорлик ва ривожланишга љарама-љарши жараёндир.
Шу сабабли хусусийлаштириш соќасида аниљ ќисоб-китоб љилинган ва пухта ўйланган сиёсат юритиш керак. Ерни хусусийлаштириш масаласи ќам анча жиддийдир. Ђарбда ерга хусусий мулкчилик мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг ќозирги Конституцияси ва шунга оид љонунларда ер-сув ва љазилма бойликлар давлат тасарруфидадир. Худди шундай ќолат етакчи ўринларда кетаётган ва ривожланган Гонг-конгда ќам мавжуд. Хитойда ќам ер давлат ихтиёрида бўлиб, љисља ва узољ муддатга оилавий пудратга берилади. Саноат корхоналари ва бошља мулк объектларини дарќол хусусийлаштириш аввало љийин, чунки «янги бино љурмай туриб, эскисини бузмаслик» керак. Дастлабки капитал - жамђарма ќам дарќол пайдо бўлмайди.
Бундан ташљари асосий аќолининг руќий-психологик мослашувини ќам унутмаслик керак. Ўз даврида нисбатан љатъий баќоларда савдо-сотиљ љилган халљ баќолари, нарх-навонинг сакраши, пулнинг љадрсизланиши (инфляция), янги ижтимоий гуруќ – ишбилармонлар, бизнесменлар (янги бойлар - нуворишлар)нинг пайдо бўлаётганлигини салбий равишда љабул љилади. «Аввалги Совет даври яхши эди» дегувчилар ќам бор. Ваќоланки, бу холат хорижда табиий деб љаралади.
Шуларни ќисобга олиб, хукуматимиз ижтимоий йўналтирилган бозор тамойиллари асосида иш юритишни маъљул кўрмољда. «Ижтимоий йўналтирилган бозор» тушинчаси даставвал 1948 йилда ГФРда вужудга келди (Л.Эрхард ислоќатлари) ва бозорнинг бу шакли айниљса Швецияда асосий роль ўйнайди. Бу ерда ишсизликнинг олдини олиш, кам ва юљори иш ќаљи олувчиларнинг фарљи кескин бўлмаслиги, давлат ва касаба уюшмалари томонидан таъминланади. Давлат томонидан хўжалиги издан чиљљан, танљисчилик мавжуд бўлган мамлакатларда аќолини таъминлаб туриш зарур, энг муќим товарларнинг нархи маълум давр мўътадил ушлаб турилади, маќсулотлар кўпайиб, бозор изга тушиб олгач, баќолар либераллаштирилади (бу усул бизда ќам љўлланилади), бу усул маълум ваљт давомида ёрдам беради. Давлат мулки монополияси саљлаб турилган ќолда нарх-навони эркин љўйиш одатда баќоларнинг доим кўтарилишига олиб келади. Тўла бозор механизмини яратиш кундалик ижтимоий ва иљтисодий ќаётнинг долзарб муаммоларини ќал љилиш билан узвий бођлиљ ќолда олиб борилиши лозим. Бу бозорга кириш йўли «шок терапияси»дан кескин фарљ љилади ва нисбатан узољ даврни талаб этади, бунда ижтимоий тўфоннинг олди олинади.
Бу муаммоларни љандай ва љанча ваљт давомида ќал љилиш мумкинлигини ГФР таркибига љайта кирган ГДРда ўтказилаётган иљтисодий сиёсат мисолда кўришда мумкин. Маълумки, ГДР «социалистик» деб аталган лагернинг энг ривожланган давлати эди, аммо унинг иљтисодий ривожи ќам, таркиби ќам бозор иљтисодиётига тўла ўтиш учун катта маблађ ва хийла узољ ваљтни талаб љилмољда. Федерал ќукумат шу маљсадда катта маблађ (600 млрд. марка) ажратди ва ўтиш даврини ўн йиллар давомида рўй беради деб режалаштирмољда.
Ўзбекистоннинг эркин бозор муносабатларига ўтиши эволюцион, яъни босљичма-босљич, ижтимоий йўналтирилган тамойиллар асосида олиб борилар экан, бу усулнинг албатта устунлик томонлари бор. Аммо айрим ќавфлари ќам йўљ эмас. Чунки баъзи пайтларда хал љилиниши керак бўлган енгил масалалар амалга оширилмаса (яъни сунъий равишда ушлаб турилса), бозор механизми яхши оборотлар билан ишламайди. Мана шу ўзгаришларни ўз ваљтида илђаб олиш ва шунга мос ўзгартиришлар киритиш, яъни иљтисодий сиёсатни усталик билан олиб бориш талаб этилади. Бу айниљса нарх-наво сиёсатида халљ хўжалигидаги структуравий (таркибий) ўзгаришларни амалга оширишда молия, айниљса солиљ сиёсати ва бошљаларда яљљол сезилади. Оддийрољ љилиб айтганда, ислоќатларни шошириш, яъни сунъий тезлаштириш љанча хавфли бўлса, етилган ва амалга оширилиши керак бўлган масалаларни кечиктириш ќам шунча зиён келтиради.
Иљтисодий тарихдан шу нарса маълумки, эркин бозор муносабатларига ўтиш сип-силлиљ ва осонгина кечмаган. Ќозирги замон эркин бозор муносабатларини тарифлаган калссик иљтисодий мактаб вакиллари (В.Петти, П.Буагильбер, Ф.Кенэ, А.Тюрго, А.Смит ва Д.Рикардо) иљтисодиётнинг объектив табиий (инсон ќоќишига бођлиљ бўлмаган) љонунлар асосида бекаму-кўст ривожлана олишини кўрсатиб берадилар. Бу иљтисодиёт инљирозларсиз (кризисларсиз) ёки давлатнинг аралашувисиз (ёки кам аралашуви билан) ривожланадиган ва ўзини ўзи тартибга сола оладиган механизм деб баќоланади.
Бозор иљтисодиётида хусусий мулк, шахсий манфаат ва фойда кетидан љувиш устун бўлади. А.Смитнинг фикрича, иљтисодиётда инсонга хос бўлган эгоизм жамият манфаатларига зид эмас, чунки у товарни фаљат ўзи учун ишлаб чиљармайди, аксинча уни алмаштириш ва сотиш учун ќаракат љилади, ќалљ фаровонлиги айрим кишиларнинг хаётини яхшилаб бориш ољибатида рўй беради. Собиљ шўролар даврида бунинг тескарисини исботлашга уриниб кўрилди. Аммо аста секин дастлабки љадами нисбатан равон бўлган эркин бозорнинг камчиликларидан ќоли эмаслиги маълум бўлиб љолди. Бир томондан, бозор самарали ишлаб чиљариш, меќнат унумдорлигини ва фан-техника тараљљиётини ошириш, турмушнинг моддий даражасини кўтариш учун љулай шарт - шароит яратади, бошља томондан эса у иљтисодий танглик (кризис), ишсизлик, пулнинг љадрсизланиши (инфляция) сингари бозорнинг самарадорлиги ва жозибадорлигини пасайтирувчи жараёнларни ќам туђдиради. Классик мактаб иљтисодчиларининг таълимотига љарама-љарши ХІХ асрнинг бошларидаёљ (1825 йил Англияда) дастлабки ортиљча ишлаб чиљариш рўй берди ва бу жараён деярли барча мамлакатларда циклик такрорланиб турибди. Бу ќол нисбатан бозор муносабатлари мавжуд бўлган давлатларга хос.
Кам ишлаб чиљариш танљислиги (дефицит) одатда бозор кучли даражада монополлашган, раљобат механизмлари тўла таркиб топмаган маъмурий-буйруљбозлик бозори (иљтисодиёти) учун хосдир (масалан, собиљ СССРнинг парчаланишидан кейин янги ташкил топган мустаљил давлатлар). Бу ерда давлат иљтисодиётда фаол аралашишга мажбур бўлади.
Шуни ќам айтиб ўтиш керакки, тарихан Англияда эркин бозор муносабатлри шакиллана бошлаган даврдаёљ очиљ-ойдин мулкий тенгсизлик деќљонлар ва майда ишлаб чиљарувчиларнинг хонавайрон бўлиши («љўйлар одамларни еб љўйди»-Т.Мор) рўй берди. Миллионлаб ќалљ кўчага ќайдалди, кам иш ќаљи олишга мажбур бўлди, оммавий ишсизлик рўй берди ва ќоказо. Дастлаб айрим кишиларнинг бойиши бошљалар ќисобига амалга ошди. Саноатда структура ўзгаришлари енгил саноатдан ођир саноатга љараб борди. Бунинг сабаби шуки, енгил саноат талаб ва таклифга тез мослашади, нисбатан камрољ жамђарма талаб љилади, капитал љўйилмалар тез самара беради. Ођир саноатда эса аксинча.
Бозор иљтисодиётининг ќозирги босљичида эса бозорга ўтишнинг классик (тарихий) вариантига йўл љўйиш хафлидир. Чунки ижтимоий тўфон рўй бериши мумкин (бу тарихда исботланган). Шу сабабли Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор иљтисодиёти ислоќатлари эркин бозор иљтисодиётининг муќим унсурларини босљичма-босљич жорий љилишни таљозо љилади, бу мураккаб жараённи стихияли боришига йўл љўймаслиги, балки маъмурий давлат назоратини кучайтириш билан тартибга солиб туришга амал љилиш заруратини кўзлайди, ўзини ўзи маќсулот билан таъминлайди ва аста-секин аќолининг маълум љатламлари турмуш даражасини яхшилайди. Бу жараённинг классик жараёндан фарљи шуки, жамиятнинг бир љатлами турмуш даражасининг ошиши иккинчисининг пасайиб кетиши ќисобига амалга ошади, бунга эса йўл љўймаслик керак. Бунинг учун давлат иљтисодиётини ижтимоий жиќатдан кучли назорат љилиши зарур. Бу жараён айниљса эркин бозор муносабатларига ўтиш даврида кучли бўлиши маљсадга мувофиљдир. Ќозирги даврда нисбатан яхши ривожланган етакчи мамлакатларнинг иљтисодий тараљљиёти тажрибаси шуни кўрсатадики, у давлатлардаги бозор муносабатлари объектив љулайрољ шароитларда рўй берди. Масалан, Буюк Британиянинг географик ўрни (орол) исталган давлат билан осонгина бођланишга имкон берган, табиий шароити яхши, иљлими мўътадил табиий бойликлар ќам анчагина, тарихий шароити ќам љулай бўлган, мамлакатлардан келиб турган бойлик саноатнинг ривожига ва ташљи савдо оборотига ёрдам берган.
Шу нуљтаи назардан љарайдиган бўлсак, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига тез ва буќронсиз ўтиши учун љулай шароитлар анчагина. Бу аввало сиёсий мустаљилликнинг мавжудлигидир, ќалљимизнинг бой тажрибаси ва меќнаткашлиги, интеллектуал бойлиги туфайли ќатто маъмурий буйруљбозлик даврида ќам бозорлар мавжуд бўлган ва асосий талаб-эќтиёжни љондира олган. Бу ќалљља мулкий эркинлик берилса, шунинг ўзи ќам ишлаб чиљаришнинг бир неча баробар ўсишига олиб келади (чунки манфаатдорлик бор). Агар ишлаб чиљаришга илђор технология, фан-техника ютуљлари жорий этилса, бой моддий-техника ресурсларимиз ишга солинса, халљимиз ва давлатимиз тезда ривожланиб, нисбатан љисља давр ичида илђор мамлакатлар љаторига љўшилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримовнинг бозор муносабатларига ўтишнинг беш тамойилидан бири жумхуриятимизнинг эркин бозорга ўтишда тарихий эвалюцион йўлни танлагани ниќоятда тўђридир. Республикамизнинг бозор муносабатларига ўтишдаги беш тамоил биринчи бор И.А.Каримов томонидан 1993 йил 12 февралда «Комсомольская правда» газетасининг бош муќарири В.Фрониннинг саволларига берилган жавобларида мужассамлашган. (И.А.Каримов Янги уй љурмай туриб, эскисини бузманг. Т., Ўзбекистон, 1993, 5-7-бетлар).
(Шу бобдаги фикрларни янада тўлдириш учун А.Ўлмасов ва М.Шарифхўжаевлар томонидан тайёрланган «Иљтисодиёт назарияси» (1995) дарслигининг ХХІІІ бобидаги (489-507-бетлар) материалларидан фойдаланиш тавсия этилади).
Ушбу мавзуга хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, Туркистон Россия империясининг мустамлакаси сифатида (1865-1917) марказга хом ашё етказувчи аграр ўлкага айланди, саноат асосан хом ашёни дастлаб љайта ишловчи ва тођ-кон тармољларидан иборат бўлди. Ўлкада темир йўл љурилиши туфайли савдо-сотиљ ўсди, товар-пул муносабатлари, яъни бозор муносабатлари шакиллана бошлади.
Шўролар ќокимияти (1917-90) йилларда маъмурий-буйруљбозликка асосланган режали иљтисодиётга ўтилди. Нокапиталистик концепция, яъни бозор муносабатларини инкор этувчи йўл танлаб олинди. Буйруљбозлик иљтисодиёти туфайли эришилган айрим ютуљлар ваљтинча самара берди. Марказ томонидан олиб борилган сиёсат ољибатида катта потенциалга эга бўлган Ўзбекистон иљтисодиёти бир томонлама аграр хом ашё йўналишида ривожланди, тайёр саноат товарлари ишлаб чиљариши чекланган эди, пахта якка хокимлиги ќам ижобий, ќам экологик муаммоларни келтириб чиљарди, ерларнинг шўрланиши, ботљољлашуви кучайди, Орол денгизи љурий бошлади, халљнинг моддий фаровонлиги кескин ортда љолди.
Илђор мамлакатларнинг иљтисодий ривожланиш тарихи бозор иљтисодиётни љўллаш йўли билангина тараљљиётга эришиш мумкинлигини кўрсатмољда. Кўп йиллар давомида режали иљтисодиёт юритган собиљ СССР ва бошља «социалистик» давлатлар иљтисодиёти инљирозга учради ва бу бозор иљтисодиётига ўтишни таљозо этмољда. Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўз мустаљиллигига эришгандан сўнг ўта бошлади. Бу бозор иљтисодиётига ўтиш концепцияси маъмурий-буйруљбозликка асосланган режали иљтисодий тизимдан эркин бозор иљтисодиётига ўтишнинг љонун-љоидалари ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятларига оид илмий љарашлар мажмуидан иборатдир.
Республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти, академик И.А.Каримовнинг асарлари, рисола ва нутљларида изоќлаб берилган. Ўзбекистоннинг тарихий, миллий, анъанавий, экологик ва бошља соќаларидаги тажрибаларига асосланиб, республикада ижтимоий йўналтирилган бозор иљтисодиётига ўтиш йўли маљул деб топилди. Бу ўтиш йўли тадрижий (эволюцион), кетма-кет, босљичма-босљич амалга ошади.
Жамият ривожи тарихи шуни аниљ кўрсатадики, бир ижтимоий тизимдан бошља тизимга кўчиш учун маълум ўтиш даври обектив заруратдир. Бу зарурат эскирган ќаёт уклади ўрнига яратилган янги укладни вужудга келтиришдаги сиёсий ижтимоий ва иљтисодий љийинчиликлар билан чамбарчас бођлиљдир. Ўзбекистон шароитида бу ўтиш даври бир неча босљичдан иборат бўлади, ќозирги ваљтда биринчи босљичдан (1991 - 1994 йиллар) иккинчи босљичга ўтилди.
Ўтиш даврининг давом этиш ваљти ва босљичлари сони ўтиш даврида љўлланиладиган љатор аниљ объектив ва субъектив омиллар ва услубларга бођлиљдир. Уни нисбатан тезрољ ва тўфонларсиз амалга ошириш бош вазифа ќисобланади. Ўзбекистонда МДЌ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб мустаљилликнинг беш йили давомида муќим ютуљлар љўлга киритилди. Инљирозлар даври тугаб, иљтисодиётнинг жадал ўсиш даври бошланди. Макроиљтисодий барљарорликка эришилди, миллий валютамиз бўлган сўм мустаќкамланди, хусусийлаштириш жараёни чуљурлашди ва кенгайди. Иљтисодиётда сезиларли таркибий ўзгаришлар юз берди. Бозор инфраструктурасида сезиларли силжишлар рўй берди, асосий иљтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига эришилди. Бу танлаб олинган иљтисодий ислохотлар йўлининг тўђрилиги натижасидир (Ўзбекистон мустаљиллик йилларида. 1991-1996 йиллар иљтисодий таќлили. Т., Ўзбекистон, 1996. 3-10-бетлар).



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling