Мактаб директорининг суҳбати


ДАРСЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ТУРЛАРИ


Download 1.01 Mb.
bet2/15
Sana20.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1637220
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СПОРТ ПЕДАГОГИК НАЗОРАТ МАЗМУНИ ВА МЕТОДЛАРИ

ДАРСЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ТУРЛАРИ

Жисмоний тарбия дарслари мактабда турли хил шакл ва мазмунда бўлади. Лекин улар бир-бири билан ўзвий боғлиқдир.


Дарс тузилиш деганда 45 минут давомида муайян машқларни тузилиши ва уни ўргатилишини тушунилади. Жисмоний тарбия дарслари тузилиши жиҳатидан 3 қисмдан иборат. Яъни тайёргарлик, асосий ва якунловчи қисмлар.
Дарс қисмлари ўз иш шакли услубларига қараб муҳим вазифаларни ҳал этади.
Дарснинг турлари (типлари) унинг қўйган вазифа ва мақсадларига боғлиқ бўлади. Булар асосан кириш, янги материални ўрганиш, такрорлаш, аралаш ва ҳисобга олиш дарсларидир.
Тажрибалар, илмий текшириш ва изланишларнинг исботлашича, дарс фақат бир хилда олиб борилмаслиги, ўқитувчи ўз имкон ва шароитларига қараб уни доимо ўзгартириб туриши, янги элеметлар билан тўлдириб бориши зарур.
Кириш дарслари чоракларнинг бошларида ташкил қилиниб, бунда ўқитувчи болалар билан назарий машғулотлар, суҳбатлар, савол-жавоблар ўтказади, аниқ вазифалар белгиланади, физорг ва гуруҳ сардорлари сайланади.
Янги материални ўрганиш дарсларда ўқитувчиларга номаълум бўлган машқлар ўрганилади, уларнинг билим, тушунча, ҳаракат малакаларини ошириш. Бунда дастур материаллари, спорт турлари билан машғул бўлади.
Такрорлаш дарсларида ўтган материалларни мукаммаллаштириш, дастурда белгиланган машқларни яхши ўзлаштириш, “Алпомиш ва Барчиной” меъёрларни бажариш каби вазифалар ҳал этилади.
Аралаш дарсларда эса спорт турлари материалларини қўшиш орқали янги материалларни ўрганиш, такрорлаш каби вазифаларни биргаликда олиб боради.
Ҳисобга олиш дарслари асосан ҳар бир қисм ёки турларни тугатганда, чораклар охирида материалларни қанчалик ўзлаштирилганлиги ҳисобга олишдир. Бундай пайтларда машқларнинг бошқариш техникаси, нормаси баҳоланади. Бундай вазифаларни кўпроқ спорт мусобақалари формасида тавшкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Дарсларнинг барча турларида гимнастика, енгил атлетика (3-синфдан бошлаб), спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлар, кураш, бадиий гимнастика каби спорт турларининг асосий мазмуни ва элементлари ўтилади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling