Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман. 48-қисм Бош кийимимизни ечаётганимизда ёнимда турган Шеку шилқ этиб йиқилиб тушди. У жуда кўп ўқ дори кўтариб олган экан. Корпорал Шекуни баъзи юкларидан ҳалос қилганидан сўнг ўрнидан туришига кўмаклашди. Шекунинг пешонасидан тер чиқар, лаби эса тинмай қалтирарди. Корпорал унинг бошига шапиллатиб уриб, гапида давом этди: - Бир киши унга кўтаришда ёрдамлашсин, ўзларингга ортиқча босим юклаб қўйманглар. Ҳозирча дам олинг, бироздан сўнг юришда давом этамиз. Корпорал биздан узоқлашди. Ҳамма ерга чўккалади, ҳамма бир бирини мавжуд эмасдек ҳис қилиб, ўз ҳаёлот оламига ғарқ бўлди. Ҳар доим сайраб турадиган қушлар қаергадир ғойиб бўлган, унинг ўрнини эса ўқ овозлари эгаллаб олганди. Шеку ва Жоциа менинг ёнимда ўтирар, уларнинг кўзи жиққа ёшга тўлиб, эзилганлиги яққол билиниб турарди. Фақатгина ҳаммаси яхши бўлишини айтиб, уларнинг бошини силашгина қўлимдан келарди… Ўрнимдан туриб, Алҳажи ҳамда бошқа дўстлаим томонга юриб бордим. Нима бўлишидан қатъи назар ҳаракатдан тўхтамасликка ҳамда бир-биримизни ташлаб кетмасликка аҳд қилдик. Ёшгина аскар ичида бир нечта таблетка бўлган пластик сумка кўтариб келди. Яхшилаб қарасак ҳаммаси оқ капсула экан. Ҳаммамизга бир стакан сув билан тарқатиб чиққанидан сўнг, бизга юзланди: - Корпорал бу дори ғайратингизга ғайрат қўшади деб айтди. Унинг кўзида қанақадир қув табассум зоҳир эди. Таблеткаларни олишимиз билан кетадиган вақт бўлганини айтишди. Ёши улуғроқ аскарлар йўлбошчи бўлишди. Баъзилар ўқ-дорилар солинган қутини, баъзилар эса яримавтомат пулемётлар ҳамда гранаталарни кўтариб кетарди. Мен эса ўнг қўлимда жонажон Ак-47 автоматимни кўтариб олгандим. Автомат ичига изолента ёрдамида қўшимча патрон ўрнатиб олгандим. Чап қўлимда эса атрофдаги ўт-ўланлар ҳамда буталарни кесиш учун ҳанжар мавжуд эди. Жоциа ва Шекунинг қуролни кўтаришга кучлари етмасдан автоматни судраб юришарди. Тунда қайтишимизни инобатга олиб емак ҳам, сув ҳам олмагандик. - Ўрмонда бир нечта булоқ бор, — лейтенант бизни тинчлантирган эди. Бироқ корпоралнинг лейтенантни алоҳида чақириб, айтганлари қулоғимга чалиниб қолди: - Кўпроқ ўқ-дори, овқат ва сув олсак яхши бўларди. Чунки заҳира билангина узоқроқ яшаш ва ейиш учун у бу нарса топиш мумкин бўлади. Қишлоқдаги аёллар ва ёши катталар шийпонда қолишиб, ўрмон ичидаги жанг ўчоғига ёши каттароқ аскарлар етовида кетаётганимизни маъюс кузатиб туришди. Ёши бирга ҳам етмаган болакай худди хавф остида эканлигини билгандек чириллаб йиғлар эди. Қуёшнинг ёрқин порлаб турар, узун-узун сояларимиз эса ортимиздан таъқиб қиларди. Умрим бино бўлибдики, ҳеч қачон ўша кундагидек қўрққан эмасман. Хатто сирпаниб ёки тойиб кетсам ҳам дик учиб тушадиган бўлдим. Енгил шабаданинг совуқ ели бошимни тешиб ўтиб, миямгача етиб борди, юзага келган оғриқдан тишларим ғичирлаб кетди. Кўз ёшларимни зўрға тийдим, ўзимни босишим учун қуролимни маҳкам ушлаб ўтирдим. Чакалакзорга қуролларимизни худди улар бизни ўлимдан сақлаш воситасидек кўтариб кириб келдик. Нафас олишимиз ўлимга сабаб бўлишидан қўрқиб зўрға нафас ола бошладик. Лейтенант ҳаммамизни бир сафга тизди. У билагини ҳавога кўтарганида, ҳамма ҳаракатланишдан тўхтади. У қўлини тушириши биланоқ ҳаммамиз товонимизда ўтириб олдик. Дўстларимнинг юзларига қарашга уриндим, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадим. Ботқоқлик бўйига бориб қолгунгача буталар орасидан аста-секин ҳаракатландик. Сўнгра қуролларимизни душман келадиган йўлга қаратиб, пистирма қўйдик. Қорнимизни ерга тираб ётганча душман келишини кута бошладик. Мен Жоциаҳнинг ёнида ётадиган бўлдим. Ундан сўнг эса Шеку, Жума ва Муса қўним топди. Улар билан кўзларимиз тўқнашармикан деган умидда бир-бир нигоҳ ташладим, бироқ улар бор этиборини ён-атрофдан кўз-қулоқ бўлиб туришга қаратишган эди. Кўзимнинг тепа қисми ачишишни бошлади, оғриқ аста-секин бошга кўчди. Қулоқларим қизиб, гарчи йиғламаётган бўлсамда, кўз ёшларим ёноқларимгача тушди. Қўл томирларим шишиб кетди. Танам умуман бошқа оламда ҳаёт кечираётгандек эди. Худди овчилардек жимгина ўтириб кутдик. Қўлларимизни тепкидан узмадик. Сукунат азоб бера бошлади… Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling