Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Эртага ўлдиргани бораман. 58-қисм
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман. 58-қисм23,5 бурчак остидаFebruary 24, 2021 16-боб. Биздан оддий фуқаролардек ўзимизни тутишимизни сўрашлари ғазабимизни келтира бошлади. Хатто нонуштага чақиришганларида ҳам, нотаниш одамларнинг овозлари умуман ёқмай қолган, бегона овоз эшитишим билан шкаф ёки деворга дарҳол мушт туширардим. Бир неча кун олдин уларнинг тирик қолишлари ёки ўлишлари бизнинг қўлимизда қолганди. Шу важлар боис, овқатланишдан ташқари, улар қилишни буюрган ҳамма ишни рад қила бошладик. Нонуштага нон ва чой беришар, тушлик ҳамда кечки овқатга эса гуруч ва шўрва тановул қилардик. Шўрва ичида кассава барглари, картошка япқорлари, бамя ва шунга ўхшаш нарсалар бўларди. Қуролларимиз ҳамда дори қабул қилишдан узоқлашганимиз сабабли анча ичикиб қолдик. Ҳар бир овқатдан сўнг ҳамширалар ҳамда марказ ходимлари «Бенин» марказидаги кичик шифохонада бўлиб ўтган махсус тиббий кўрик ҳамда биз ёмон кўрадиган психо-социал терапия марказидаги яккама-якка маслаҳат машғулотлар натижалари бўйича суҳбатлашиш мақсадида келишарди. Улар вайсашни бошлашлари билан, биз коса, қошиқ ҳамда столларимизни уларга қаратиб отишни бошлар, гоҳида эса хонадан қувиб чиқариб, гоҳида урардик ҳам. Бир куни тушь вақтида марказ ходимлари ва ҳамшираларни ҳайдаб солганимиздан сўнг, ошхона томон бордик, ошпазнинг бошига челак кийгиздик ҳамда уни эрмак қилиб, бошига челак кийгани ҳолда ошхонада юришга мажбурладик. У аланг-жаланг қилиб қўлини қизиб турган қозонга босиб олди ҳамда бундан буён бизнинг чойимизга кўпроқ сут солишга ваъда берди. Шу ва бошқа ишларимиз билан, биринчи ҳафта янги мухитда мақсадсиз сандирақлаш билан ўтди. Айнан ўша хафта гиёҳванд моддаларнинг хумори тута бошлади: Кокаин ва марихуанани телбаларча соғинганимдан тоза оқ қоғозни ўраб, чекисни бошладим. Гоҳида ҳалигача кийиб юрган ҳарбий шортининг чўнтагини марихуана ёки кокаин кукуни қолиб кетганмикан деган илинжда титиб кўрдим. Кичик шифохонага яширинча кириб бордим ҳамда бир нечта оғриқ қолдирувчи ўғирладим. Улар оқ таблетка ҳамда қизил ва сариқ капсулалардан иборат эди. Капсулаларнинг ичини бўшадим, таблеткаларни майдаладим, иккаласини аралаштирдим. Аммо ушбу аралашма мен кутган натижани бермади. Кундан кунга аҳволимиз оғирлашиб борар, бунинг ортидан зўравонлигимиз ҳам чўққига чиққанди. Эрталаб маҳалла тепасидаги қудуқдан сув олишга келган одамларни сабаб-бесабаб дўппослайдиган бўлдик. Агар уларга ета олмасак, тош отиб, аламимизни олардик. Баъзилари қочиб кетаётганларида челаклари қўлидан тушиб кетарди. Уларнинг челагини эзғилаш жараёнидан завқланиб, маза қилиб кулардик. Бир нечта одамни касалхонага жўнатганимиздан сўнг ён атрофда яшайдиган одамлар шифохонани четлаб ўтадиган бўлишди. Ходимлар эса бизни кўрса яширинадиган бўлди. Охири зерикканимиздан бир-биримиз билан уришишни бошладик. Соатлар мобайнида ҳеч қанақа сабабсиз, масалан овқатлар устидан жанжаллашиб ўтирардик. Ушбу урушлар мобайнида мебелларга шикаст етказар, матрасларни эса кўчага улоқтирардик. Ташқаридаги қўнғироқ овқатланиш вақти бўлганини эслатганида, қўлларимиз, оёқларимиз ҳамда лабларимиздаги қонни артганча, урушни тўхтатардик. Тунда жанжаллашавериб чарчаб қолганимиздан сўнг, ниҳоят кўчага ирғитилган матрасларни қайта олиб келиб, устида ўтирганча жимликда тонг отишини ва нонушта қўнғироғи чалинишини кутардик. Нонушта қилиб қайтганимиздан сўнг матрассларни яна ташқарига чиқариб, қуритишга қўярдик. Бир уни тунда матрас уситда ўтирганимизда ёмғир ёғишни бошлади. Негадир ёмғир ёғишини хурсанчилик-ла кутиб олдик ҳамда матрасни кўчага олиб чиқиб ёмғир ўртасида ўтирдик. Ёмғир томчиларининг томга урилганида чиқадиган товуши ҳамда ерга урилаётганда чиқадиган саси қулоққа хуш ёқди. Бир соатча вақт давомида ёмғир ёғди, бироқ ёмғир тинганидан сўнг ҳам бир пайтлар матрас вазифасини бажарган мочалка устида бир неча соат мобайнида ўтирдик. Эртаси куни эрталаб нонуштадан қайтганимизда матраслар ҳамон ташқарида эди. Ўша куни унчалик иссиқ бўлмагани учун тун давомида матраслар қуримаганди. Бизнинг жаҳлимиз чиқди ва буюмлар учун жавобгар ҳисобланган Поппайни қидиришга тушдик. Кўзи доимо олма териб юрадиган Поппай собиқ ҳарбийлардан бири эди. Биз уни кўришимиз билан қуруқ матрас талаб қилдик. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling